АҚШ сиёсатига норозилик билдирган 17 мингга яқин мухлис ЖЧ–2026 чипталарини бекор қилди
2026 йил футбол бўйича Жаҳон чемпионати арафасида минглаб мухлислар аввал харид қилинган чипталаридан воз кечмоқда.
Жаҳон
15.01.2026, 12:31
Улашиш:

Мусобақа 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилиши режалаштирилган бўлса-да, чипталарни бекор қилиш сабаблари спортга эмас, балки сиёсий омилларга боғлиқ экани айтилмоқда.
Сўнгги кунларда тахминан 16 800–17 000 нафар мухлис Жаҳон чемпионати ўйинлари учун олинган чипталарини қайтарган. Улар бу қарорни АҚШнинг ташқи сиёсати, хусусан Венесуэла ва мигрантларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатдан норозилик билан изоҳламоқда. Кузатувчилар мазкур ҳолатни турнирга бормаслик орқали амалга оширилаётган рамзий бойкот сифатида баҳоламоқда.
Мухлислар норозилигининг асосий сабаблари сифатида АҚШнинг айрим халқаро сиёсий қарорлари, мамлакатдаги хавфсизлик ва иммиграция сиёсати, шунингдек, фаоллар томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган бойкот чақириқлари келтирилмоқда. Айниқса, АҚШ Миграция ва божхона назорати хизмати (ICE) фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар мухлислар орасида хавотирни кучайтирган.
ФИФА мазкур вазият юзасидан ташкилот раҳбарияти иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказишни режалаштирган. Унда чипталарнинг оммавий равишда бекор қилиниши, турнир нуфузига эҳтимолий таъсирлар ҳамда мухлислар хавфсизлиги масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Бироқ ФИФА ҳозирча расмий баёнот бермади, фақат вазиятни барқарорлаштириш чоралари кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Шу билан бирга, чипталардан оммавий воз кечиш иккилламчи бозорга ҳам таъсир кўрсатмоқда. Таклиф ошгани сабаб чипта нархлари пасая бошлаган. ФИФА қоидаларига кўра, чиптани осонликча қайтариш имконияти чеклангани учун айрим мухлислар уларни қайта сотувга чиқаришга мажбур бўлмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?
Жаҳон
05.03.2026, 17:25

АҚШ ходимларига Исроилни тарк этишга рухсат берилди
Жаҳон
28.02.2026, 10:03

Жеффри Эпштейн иши: асосий воқеалар ва янги ошкоралик
Жаҳон
05.02.2026, 09:29

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

АҚШ ЖССТдан расман чиқди
Жаҳон
23.01.2026, 18:10
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
