Болаларда семизлик бепуштликни келтириб чиқариши мумкин — СВВ
ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) маълумотига кўра, унинг Европа минтақавий бюросига аъзо давлатларда яшовчи мактаб ёшидаги ҳар уч ўғил-қиздан бири ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекмоқда. Бу ҳолат қизларга нисбатан ўғил болалар орасида юқори. Хўш, бу қайси омиллар билан боғлиқ? Қандай хавфли асоратлари бор? Муаммонинг олдини олиш учун нималар қилиш лозим? Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор тавсиялар берилди.
Фан-технология
13.09.2024, 11:12
Улашиш:

Bolalarda semizlik bepushtlikni keltirib chiqarishi mumkin — SVV
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Нозимахон Назаровага кўра, бу муаммонинг асосий сабаби нотўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик етишмаслиги, носоғлом турмуш тарзи ва генетик омиллар билан боғлиқ.
"Масалан, ҳозир болалар ўртасида трансёғларга тўйинган "Fast-food"лар, ширинликлар, юқори калорияли озиқ-овқатлар, газли ва рангли ичимликлар истеъмол қилиш оммалашган. Қолаверса, бўш вақтини телевизор, компьютер қаршисида ёки ҳар хил гаджетларда ўтказадиган ўғил-қизлар сафи кенгаймоқда. Буларнинг бари вазн ортиши ва семизликка олиб келяпти. Шу туфайли ҳам янги асрда қатор хавфли хасталикларнинг тобора яшариши кузатилмоқда", дейди шифокор.
Семизлик қандай касалликларни келтириб чиқаради?
Унинг қўшимча қилишича, семизлик — қандли диабетнинг иккинчи турини ривожлантирувчи хавф ҳисобланади. Агар бу касаллик болаларда 18 ёшга тўлгунга қадар пайдо бўлса, уларнинг умр кўриш давомийлиги қисқариши эҳтимоли ортади. Атеросклероз, артериал гипертензия каби юрак-қон томир хасталикларининг эрта ёшда пайдо бўлишида ҳам вазн ортишининг таъсири катта.
Семириб кетиш ўғил болаларда балоғатга етишнинг кечикишига, қизларда эса аксинча, тезлашишига сабаб бўлади. Бу келажакда бепуштликни келтириб чиқариши мумкин. Вазн ортиши дастлаб сурункали ёғли жигар дистрофияси, кейинги босқичда эса жигар сиррози касаллигини пайдо қилиши ҳам тиббиётда ўз тасдиғини топган.
Бундан ташқари, фаол ўсиш даврида болаларнинг суяк тўқималари ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Ортиқча вазн уларда бўғим ва умуртқа поғонаси хасталикларини юзага келтириши мумкин. Ўз навбатида, семизлик апноэ синдроми (уйқу пайтида нафас олишнинг тўхташи), бронхиаль астма ва турли аллергик хасталикларга сабаб бўлиши ҳам аниқланган.
Бу муаммога қарши қандай курашиш керак?
Мутахассиснинг айтишича, аввало болаларнинг овқатланиш рациони ва режимини тартибга солиш лозим. Уларнинг кунига камида 1 соат жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши учун имконият яратиш зарур.
Ўз навбатида, ўғил-қизларнинг кундалик уйқу режимига амал қилишини таъминлаш ҳам муҳим. Чунки меъёрий уйқу иштаҳани бошқаришга ёрдам беради. Қолаверса, фарзандларнинг компьютер, смартфон ва телевизор олдида ўтказадиган вақтини чеклаш улар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Фан-технология
13.09.2024, 11:12
Улашиш:
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?
Жаҳон
12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

