Чотқолда ноёб кийик тури — элик кўпаймоқда

Эликлар Европа ва Осиёда тарқалган. Ёзда ўтлоқлар ва тоғ ён бағирларида яшайди. Қишда тоғдан водийларга тушади.

Улашиш:

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши  вазирлиги тасарруфидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга элик кийиклари муҳрланди.

Эликлар Европа ва Осиёда тарқалган. Ёзда ўтлоқлар ва тоғ ён бағирларида яшайди. Қишда тоғдан водийларга тушади. Кўпинча 2 та, баъзан 3 та болалайди. Дарахт барги ва новдалари, резаворлар, лишайниклар билан озиқланади. Урғочисининг узунлиги 140 см гача, бўйи 90 см гача, оғирлиги 55 кг гача боради. Эркаклари эса кичикроқ, думи калта, 3, баъзан 4 қисқа бутоқли кичик шохи бор. 

Кийикларнинг бу тури қўриқхонада қарийб 15 йил давомида кўринмай кетганди. Яқин 4 йилда яна пайдо бўлди ва кўпайтирилмоқда. Айни дамда ҳудудда эликлар сони 7 тани ташкил қилади.

Маълумот учун, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси 1947 йил декабрь ойида ташкил этилган. Ҳудудда ҳайвонот оламининг 1300 га яқин умуртқали ҳамда умуртқасиз турлари учрайди. Сут эмизувчилардан тоғ эчкиси, элик, оқ тирноқли Тян-Шан айиғи, кўк (Мензбир) суғури, силовсин, бўри, қор қоплони ҳамда бир қанча ҳайвон турларини учратиш мумкин. Буларнинг 20 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига, 2 тури — қор қоплони ва Мензбир суғури Халқаро Қизил рўйхатга киритилган.

Ўзбекистон

05.08.2025, 10:03

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Ахсикентда йилига камида 1 миллион сайёҳни жалб этиш имконини берадиган туристик объектлар қурилади

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикентда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маданий

05.08.2025, 20:24

Тошкентда офисдан 560 минг долларни ўмариб кетган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўғрилик жинояти содир этилди. Гумонланувчилар офисдан 560 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлаб чиқиб кетган.

Ўзбекистон

05.08.2025, 19:17

Икки вилоятда маиший чиқиндидан электр энергияси олинадиган заводлар қурилиши бошланди

Самарқанд вилоятидаги лойиҳада 150 млн АҚШ доллари, Андижон вилоятидаги лойиҳада эса 140 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилмоқда.

Иқтисодиёт

05.08.2025, 18:11

Самарқандда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади

Ишлаб чиқариш лойиҳаларига жами 1,1 млрд АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади.

Иқтисодиёт

05.08.2025, 17:05

Bolalarning haqoratlanishi va oʻldirilishiga kim aybdor?

Болаларнинг ҳақоратланиши ва ўлдирилишига ким айбдор?

Дунёдаги деярли ҳар учинчи ўқувчи йил давомида камида бир марта жисмоний зўравонликка учрайди ва болаларнинг 10 фоизи кибербуллинг қурбонига айланади.

Ўзбекистон

05.08.2025, 16:59

Файзуллаев нега Еврокубокларда ўйнамаяпти?

“Истанбул Башакшеҳир” 7 ва 13 август кунлари Норвегиянинг “Викинг” жамоаси билан иккита ўйин ўтказади.

Спорт

05.08.2025, 16:11

Soxta DXX xodimi qoʻlga olindi

Сохта ДХХ ходими қўлга олинди

Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб,  Намангандаги хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасидаги танишлари орқали божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиб беришни айтган шахс ушланди.

Ўзбекистон

05.08.2025, 15:34

Трамп Ҳиндистонга нисбатан божларни оширмоқчи

Трамп Ҳиндистон Россия нефтини катта ҳажмларда сотиб олишини ва бу хом ашёнинг катта қисмини очиқ бозорда юқори устама билан сотишини таъкидлади.

Жаҳон

05.08.2025, 15:09

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида айрим юклар учун “яшил йўлак” жорий этишни таклиф этилмоқда

Музокаралар давомида божхона тартиботларини соддалаштириш, божхона ахборот тизимларини уйғунлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

05.08.2025, 14:06

6 oy ichida 6 mingdan ortiq shaxs shahvoniy shilqimlik va oiladagi zoʻravonlikda ayblanib, sudlandi

6 ой ичида 6 мингдан ортиқ шахс шаҳвоний шилқимлик ва оиладаги зўравонликда айбланиб, судланди

2025 йил бошидан биринчи яримига қадар 4952 киши оиладаги зўравонликда айбланиб маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу вақт ичида 986 киши шаҳвоний шилқимликда, 99 нафар фуқаро шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ошкор қилишда айбланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.

Ўзбекистон

05.08.2025, 13:36

Шавкат Мирзиёевга "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, қардош туркман халқини шу кунларда ўтаётган БМТ конференцияси билан табриклади.

Сиёсат

05.08.2025, 13:13

Ангренда йилига 15 мингта турли қувватдаги трансформаторлар ишлаб чиқара оладиган корхона ишга туширилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва Хитойнинг “Holley Technology Ltd” МЧЖ ҚК ўртасида трансформатор ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди.

Иқтисодиёт

05.08.2025, 13:07