Экология вазирлиги Навоийда 20 дан ортиқ корхона фаолиятини вақтинча тўхтатди

Навоийда шаҳар ва унга туташ ҳудудлардаги 168 та саноат корхонаси фаолияти ўрганилмоқда.

Улашиш:

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти ҳамда Бош прокуратурадан иборат ишчи гуруҳ Экология вазирининг топшириғига биноан Навоий шаҳрида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Мақсад — атмосфера ҳавосининг ифлосланиш манбаларини аниқлаш, сабабларини таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича самарали чоралар кўриш.

Ўрганиш икки йўналишда олиб борилмоқда: биринчиси — шаҳарда қайд этилган оқ туман (ёки оқ тутун) манбаини аниқлаш, иккинчиси — саноат чиқиндилари билан боғлиқ умумий экологик вазиятни яхшилаш. Барча чора-тадбирлар қатъий назорат остида амалга оширилмоқда, қонунбузарликлар аниқланган тақдирда масъул шахсларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилади.

Биринчи ҳолатда, 19 июл куни Навоий шаҳрида атмосфера ҳавосининг оқ тутун билан ифлосланиши бўйича лаборатория таҳлиллари ва бошқа маълумотлар тўпланди. Навоий шаҳри ҳудуди бўйлаб 11 та нуқтадан кўчма лаборатория орқали ҳавонинг ифлосланиш даражаси таҳлил қилинганда олтингургурт икки оксиди (СО₂) белгиланган меъёрдан 1,86 баравар, аммиак (НҲ₃) эса 1,43 баравар юқори эканлиги маълум бўлди.

Шу куни соат 05:30да (собиқ “Электрокимё” заводи худудида) “Sogda kimyo zavod” МЧЖ, “Ferrosplav” МЧЖ ва "Zarafshon industrial technology" МЧЖ заводларига туташ ҳудудда қисқа вақтнинг ўзида концентранланган ташланма шакллантирилган видеотасмаси далил сифатида расмийлаштирилди.

Ушбу корхоналарни текшириш давомида:

1) “Sogda kimyo zavod” МЧЖ давлат экологик экспертизаси хулосасини олмасдан фаолият юритаётганлиги, ўз ҳудудида бетартиб чиқиндихона яратганлиги ҳамда қуриши жараёнида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндиларни ҳудудидан ташқарида жойлаштирганлиги, зарарли моддалар очиқ ҳовузда сақланаётганлиги, зарарли моддаларни эритиш жараёнида ҳосил бўлган кислотали сувлар очиқ релефга ташланганлиги, атмосфера ҳавосига назоратсиз ташланмалар чиқараётганлиги аниқланиб, атроф-муҳитга етказилган зарар учун жами 7 млрд 382 млн сўм тўловлар белгиланди; 

2) “Ferrosplav” МЧЖ давлат экологик экспертизаси хулосаси олмасдан фаолият юритаётганлиги, хомашёни эритишдан ҳосил бўлаётган ифлослантирувчи моддалар атмосферага чиқарилаётганлиги ва саноат чиқиндилари бетартиб тўпланаётганлиги аниқланди; 

3) “Zarafshon industrial technology” МЧЖ эса давлат экологик экспертизаси хулосасида белгиланган талабларни бажармаганлиги, рухсат этилган меъёрдан водород сульфид 25 баравар, азот оксиди 12 баравар, аммиак 7 баравар, олтингурут қўш оксиди 2,6 баравар, водород сульфид 40 баравар юқори эканлиги ва олтингугурт сақлаш омборхонасида зарарли моддаларни сақлаш талабларига роия этилмаганлиги аниқланди.

Мазкур саноат корхоналари атроф-муҳитни экологик нормативдан ортиқ даражада ифлослантирганлиги ва белгиланган қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганлиги сабабли Экология вазирлиги томонидан уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мазкур корхоналарга экологик тадбирларни амалга ошириш учун 10 кун муддат берилди. Ушбу муддат ичида корхоналар ўз фаолиятини экологик талабларга мослаган ҳолда йўлга қўймаса, судга тегишли равишда уларнинг фаолиятини тугатиш бўйича даъво аризалари киритилади. 

Иккинчи ҳолатда, Навоий шаҳрида умумий экологик вазиятни ўрганиш ва яхшилаш бўйича 3 та гуруҳ шакллантирилиб, шаҳар ва унга туташ ҳудудлардаги 168 та саноат корхонаси фаолияти ўрганилмоқда.

Бугунга қадар 42 та корхона ўрганилиб, экология соҳасидаги қонун талабаларига риоя этмаган мансабдор шахсларга нисбатан жарима чораларини қўллаш учун суд органларига материаллар тайёрланди.

Шу билан бир қаторда ўрганиш давомида 22 корхона — (“Қурилиш маҳсулотлари” (ғишт заводи), “Навоий глобал транс сервис” (гранит),  “Иттифоқ” (ғишт заводи), “Қизилқум темир бетон” (плита), “Қизилқум шифер” (шифер), “Стройком-77” (буёқ пегменти), “Кармана кварц” (оҳак заводи), “Навоий утил мед” (тиббиёт чиқиндиларни ёқиш), “Навоий асир инвест” (кимёвий моддалар сақлаш омбори),  “БАРНО” (қурилиш чиқинди полигони), “Навоий шебен хом-ашё” (оҳак ва тош майдалаш цехи), “Навоий шебен хом-ашё” (оҳак завод), “Навоий асир инвест савдо” (сирка кислотаси омборхона), “Монтаж сервис маликработ” (металга ишлов бериш), “Карманасут” (сут қайта ишлаш), “Алибобо-2020” (темир эритиш), “Фосхим агро” (фосфорли ўғит ишлаб чиқариш), “Жаҳон бизнес барака сервис” (оҳак цехи), “Рубин-кармана” (асфальт завод), “Согда кимё завод” (кимёвий ўғит ишлаб чиқариш), “Ферросплав” (металл эритиш) МЧЖлар, “Парда бобо устахонаси” (бетон блок) фаолияти экологик экспертизадан ўтказилмаганлиги, атмосфера, ер ва сув муҳофазаси билан боғлиқ талаблар қўпол равишда бузилганлиги, бетартиб чиқиндихоналар яратилганлиги сабабли уларнинг фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу корхоналарга ҳам 10 кунлик муддат берилди. Камчиликларини баратараф этмаган 19 та корхоналарни фаолиятини тўхтатиш бўйича судга даъво аризалари киритилди.

Бундан ташқари, “Навоий азот корхонаси” фаолияти ўрганилганда, корхона ҳудудида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндилари белгиланмаган жойларда сақлаб келинганлиги, қурим (сажа) чиқиндиси ёқиб юборилиши оқибатида атмосферга ҳавоси ифлослантирилганлиги аниқланди.

Шунингдек, 29 июл куни корхонанинг карбамид цехида олинган таҳлил натижасида аммиак белгиланган меъёридан 1,08 маротаба юқорилиги, 29 июлдан 30-июлга ўтар кечаси “Навоиязот” АЖ атрофида ўтказилган таҳлиллар натижасида соат 23:43да шарқий ҳудуд атрофида (NH₃) аммиак моддаси миқдори 1,5 марта, (H₂S) водород сульфиди 36 марта, соат 00:16да ғарбий ҳудуд атрофида (NH₃) аммиак моддаси миқдори 6,6 марта (H₂S) водород сульфиди 1,4 марта, (SO2) олтингугурт тўрт оксиди моддаси 1,2 марта меъёрдан юқори чиқиши ҳолати аниқланди. 

Оқибатда корхона жарима ва компенсация тўловларига тортилиб, ҳуқуқбузарликни бартараф этиш учун 10 кун муддат белгиланди.

Жорий йилнинг 24 июл куни тунги вақтда ўтказилган тезкор назорат тадбири даврида Навоий шаҳрига чегарадош Кармана туманининг тоғли ҳудудида 24 нафар фуқаро томонидан тегишли рухсатномаларсиз, экологик меъёрларга мутлақо зид бўлган ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш фаолияти олиб борилаётганлиги, натижада атмосфера қора тутун ва чанглар билан ифлослантирилаётганлиги аниқланган. Оқибатда жами 24 нафар фуқарога нисбатан 18 млн сўм жарима белгиланди ҳамда ноқонуний қурилмалар бузиб ташланди. 

Фаолиятини экологик экспертизадан ўтказмаган, экологик қонунчилик ва талабларга мувофиқ фаолият юритмаётган корхоналарга жазо чораларини кўриш ва уларнинг фаолиятини экологик ҳуқуқий меъёрларга мослаштириш бўйича Навоий шаҳри бўйлаб ўрганишлар тун-у кун давом этмоқда. Ўрганишлар натижаси бўйича Навоий шаҳри атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтиришда ҳар бир корхона кесимида амалга оширилиши лозим бўлган экологик тадбирлар дастури шакллантирилади ҳамда Навоий вилояти Халқ депутатлари кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.

Вазият қатъий назорат остида. Экология вазирлиги табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузувчи корхоналарга нисбатан бундан буён ҳам қатъий чоралар кўради.

Ўзбекистон

01.08.2025, 16:34

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Навоийда 10 нафар ички ишлар ходими лавозимидан четлатилди

2025 йилнинг 10 ойи мобайнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 93 та турли салбий ҳолат аниқланган. Мазкур ҳолатлар натижасида 10 нафар ходим тизимдан четлатилган. Бунга ходимларнинг нопоклиги, билимсизлиги ва фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлгани сабаб бўлган.

Ўзбекистон

17.12.2025, 12:19

Ховос туманида ҳоким ўринбосари, Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси ушланди

Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими ўринбосари 10 минг АҚШ доллари, Навоий вилояти Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси 40 млн сўм олган вақтида қўлга олинди.

Ўзбекистон

06.10.2025, 10:07

Навоийда фуқаро нега калтакланди? ИИБ баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Навоий шаҳрида олимпиада чемпиони бир фуқарони уриб тан жароҳати етказганлиги тасвирланган видеохабар юзасидан Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

02.09.2025, 16:30

Навоийдаги 8 та конга инвесторлар 566 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

Президент Шавкат Мирзиёев 7 август куни Навоий вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Иқтисодиёт

08.08.2025, 18:42

Навоийда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ҳолат ўрганилди

“Навоийазот” АЖ ва БХО атрофидан таҳлил ишлари олиб борилганда атмосфера таркибида аммиак 1,4 баробар ҳамда водород сульфиди 16,8 баробар меъёрдан юқорилиги аниқланди.

Ўзбекистон

21.07.2025, 17:21

Navoiyda 41 yoshli erkak oʻzini yuk mashinasi tagiga tashladi

Навоийда 41 ёшли эркак ўзини юк машинаси тагига ташлади

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Навоий вилоятида истиқомат қилувчи 41 ёшли эркак ўзини ҳаракатланаётган юк машинаси остига ташлади. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ўзбекистон

02.11.2024, 12:42

сўнгги янгиликлар

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Москвадаги “Crocus City Hall” концерт залида содир этилган теракт бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят иши судда етти ой давомида кўриб чиқилди. 

Жаҳон

12.03.2026, 15:15

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Эрон томонидан Исроилдаги қурилиш объектига берилган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи - 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлди. 

Жаҳон

12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?

Эрон Экспертлар кенгаши 8 март куни Сейид Можтабо Ҳусайний Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳнамоси этиб сайлади.

Жаҳон

12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда

БААнинг Masdar компанияси 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда қуввати 1 ГВт бўлган узлуксиз (24/7) тоза энергия лойиҳасини ўрганиш бўйича меморандум имзолади.

Иқтисодиёт

12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди

Тадқиқотчилар NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи маълумотларидан фойдаланиб, ҳозиргача кузатилган энг олис “медуза галактикаларидан” бири бўлиши мумкин бўлган объектни аниқладилар.

Фан-технология

11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди

10 мартдан бошлаб Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. 

Ўзбекистон

11.03.2026, 11:16