Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30
Улашиш:

Энди банклар кредитни ўз вақтида тўламаслик қандай молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини реклама ҳамда шартномаларда кўрсатиши шарт.
2026 йил 3 ноябрдан Ўзбекистонда банкларнинг кредит рекламаси ва кредит шартномаларига оид янги талаблар кучга кирди. Унга кўра, банклар мижозларни кредит мажбуриятларини бажармаслик оқибатлари ҳақида олдиндан огоҳлантириши шарт.
Янги тартибга мувофиқ, огоҳлантириш босма ва электрон тасвирли рекламаларда реклама майдонининг камида 10 фоизини эгаллаши керак. Аудио ва видеорекламаларда эса огоҳлантириш учун умумий давомийликнинг камида 10 фоизи ажратилади.
Кредит шартномаларида ҳам алоҳида талаб белгиланган. Огоҳлантириш шартноманинг биринчи саҳифасида, асосий матн бошланишидан олдин жойлаштирилиши ва саҳифа юзасининг камида 30 фоизини эгаллаши лозим.
Кредитни ўз вақтида тўламаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Янги талаблар асосида кредит рекламалари ва шартномаларида қарздорликни вақтида сўндирмаслик қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкинлиги кўрсатилади:
- Умумий қарздорлик миқдори ошиши;
- Қарзни ундириш бўйича мажбурий ижро чоралари қўлланиши;
- Қарз эвазига мол-мулкка ундирув қаратилиши. Сотилган мол-мулк қиймати қарзни тўлиқ қопламаса, қолган сумма қарз олувчи зиммасида сақланиб қолиши;
- Кафил ёки гаровга қўювчи қарзни тўлаган тақдирда, ушбу сумма кейинчалик қарз олувчидан ундирилиши;
- Банк ҳисобварақларидаги маблағлар хатланиши;
- Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланиши;
- Қарз олувчининг кредит тарихига салбий таъсир кўрсатиши.
Шунингдек, банк таклиф қилаётган кредит маҳсулоти истеъмолчини чалғитувчи деб топилса, бу банкка нисбатан чоралар ва санксиялар қўллаш учун асос бўлади.
Янги талаблар кредит олишни режалаштираётган фуқаролар кредит мажбуриятлари ва уларни бажармаслик оқибатлари билан шартнома имзолашдан олдин танишишига хизмат қилади.
мавзуга оид янгиликлар

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

Телефон рақами орқали банк ҳисобрақамига пул ўтказиш жорий этилади
Иқтисодиёт
26.08.2026, 15:06

Ўзбекистон банкларининг активлари ҳажми 962,8 триллион сўмга етди
Ўзбекистон
08.06.2026, 13:39

Нақдсиз тўловлар: уй ва авто савдоси кескин пасайди
Иқтисодиёт
14.05.2026, 15:24

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
