Эронда оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда

Эронда ўн икки кундан бери оммавий норозилик намойишлари тўхтамай келмоқда. Миллий валюта — риалнинг кескин қадрсизланиши ва чуқур иқтисодий инқироз аҳолини кўчаларга чиқарди.

Жаҳон

12.01.2026, 08:59

Улашиш:

8 январь, пайшанба куни намойишчилар Теҳроннинг асосий магистралларидан бири — Оятуллоҳ Кошони бульварини тўсиб қўйди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда мамлакатнинг турли ҳудудларида тўқнашувлар ва ёнғинлар акс этган. Кадрларда қурол овозлари эшитилиши, хавфсизлик кучларининг намойишчиларга қарши кўз ёш оқизувчи газ қўллагани, намойишчилар эса полиция машиналарини ёқиб юборгани кузатилади.

Норозилик акциялари Машҳад, Керманшоҳ ва бошқа йирик шаҳарларга ҳам тарқалган. Ҳозирда намойишлар Теҳрон, Машҳад, Керманшоҳ, Лордеган ва қатор бошқа шаҳарларда давом этмоқда.

Эроннинг ғарбий қисмида, Ироқ билан чегарада жойлашган Илом вилоятидаги Абданан шаҳрида намойишчилар полиция бошқармаси биносини эгаллаб, шаҳар устидан назорат ўрнатгани ҳақида хабарлар тарқалган. Шунингдек, Малекшоҳий шаҳри ҳам тўлиқ намойишчилар назоратига ўтгани айтилмоқда.

HRANA агентлиги маълумотларига кўра, норозилик намойишлари мамлакат бўйлаб 111 та шаҳар ва қишлоқни қамраб олган.

Iran Human Rights (IHR) ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, намойишлар бошланганидан бери камида 45 киши ҳалок бўлган, уларнинг саккиз нафари болалар. Эрон ҳукумати эса расмий равишда 21 қурбон ҳақида хабар берган бўлиб, улар орасида хавфсизлик хизматлари ходимлари ҳам бор. Илк кунлардаги тўқнашувларда турли манбалар 16 нафардан 36 нафаргача намойишчи ҳалок бўлганини қайд этган.

Намойишлар 28 декабрь куни Теҳрондаги Гран-бозорда бошланган. Савдогарлар гиперинфляция ва нархларнинг кескин ўсишига қарши чиқиб, дўконларини ёпиб қўйишган. 29 декабрга келиб, эрон риали курси рекорд даражада пасайиб, 1 АҚШ доллари учун тахминан 42 минг риални ташкил этган.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, октябрь ойида Эронда озиқ-овқат инфляцияси 64,2 фоизга етган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакатдан олдин фақат Жанубий Судан жой олган.

Намоишларнинг радикаллашуви

2009 ва 2022 йилларда Эрон ҳукумати оммавий ҳибсга олишлар орқали халқ норозиликларини бостирган бўлса, бу сафар намойишлар мутлақо бошқача тус олмоқда. Ҳозирги намойишчилар куч ишлатишга куч билан жавоб қайтармоқда.

Давлат ОАВларининг хабар беришича, намойишчиларнинг бир қисми ўқотар қурол ва портловчи воситалар билан қуролланган. Малекшоҳий шаҳрида бир полиция ходими отиб ўлдирилган, Лордеганда эса икки нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлган. Шунингдек, тахминан 30 га яқин ходим яралангани хабар қилинмоқда.

Айрим ҳудудларда намойишчилар давлат байроқларини йўқ қилган, аятолло Ҳомейний ҳайкалларини бузган ва полиция биноларини ёқиб юборган. Теҳрон кўчаларида минглаб одамлар тўплангани, кескин тўқнашувлар давом этаётгани қайд этилмоқда.

Норозилик билдирувчилар очиқ баёнотларда Эроннинг иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қиммат ташқи сиёсати аҳолини қашшоқликка олиб келганини таъкидламоқда. Бу тезис аввалдан Эронга қарши кайфиятдаги кучлар томонидан илгари сурилган бўлса, АҚШ санкцияларининг кучайиши ва ҳаёт шароитининг ёмонлашиши ортидан у кенг халқ норозилигига айланди.

Интернет ва ахборот блокадаси

Эрон ҳукумати назорат чораларини кескин кучайтирган. Мамлакат бўйлаб интернет трафиги қарийб 90 фоизга камайган, айрим ҳудудларда телефон алоқаси ҳам ишдан чиққан.

Cloudflare IT-компанияси маълумотларига кўра, эркин интернетга кириш имконияти асосан давлат идоралари ва хавфсизлик хизматлари ходимлари учун сақлаб қолинган.

Таҳлилчилар қайд этишича, Эрон жамияти, айниқса ёшлар қатлами, анча урбанизациялашган, билимли ва интернет орқали ташқи дунё билан узвий боғланган. Ҳукумат айнан шу алоқани узишга уринаётгани таъкидланмоқда.

Мамлакат ичидаги сиёсий реакция

Эрон раҳбарияти ўтмиш сабоқларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилаётганини билдирмоқда, бироқ қаттиққўл сиёсатдан воз кечгани йўқ. Суд тизими раҳбари Ғолям Ҳусайн Моҳсени Эджеи:
«Қўзғолончиларга ҳеч қандай имтиёз бўлмайди», — дея баёнот берди.

Теҳронда сиёсий ва хавфсизлик элитаси, шунингдек, нисбатан мўътадил позицияси билан танилган президент Масуд Пезешкиан ҳам умумий таҳдид олдида бирдамлик намоён этмоқда.

Халқаро босим

АҚШ президенти Дональд Трамп Salem News Channel телеканалига берган интервьюсида:
«Агар улар одамларни ўлдиришни бошласа, АҚШ жуда кучли зарба беради», — дея баёнот берди.

Мутахассислар бу сўзлар вазиятга икки хил таъсир кўрсатаётганини таъкидламоқда. Бир томондан, у намойишчилар орасида ташқи қўллаб-қувватлашга умид уйғотмоқда. Иккинчи томондан эса, Эрон ҳукуматига тартибсизликларни «Вашингтон ва Тел-Авив таъсири» сифатида талқин қилиш ва ўз тарафдорларини сафарбар этиш имконини бермоқда.

Шу муносабат билан Ливия билан ўхшашликлар ҳам тилга олинмоқда. 2011 йилда Ғарб давлатлари Бенгозида намойишчиларни ҳимоя қилишдан бошлаб, кейинчалик ҳарбий интервенцияга ўтиб, Муаммар Қаддафийнинг ағдарилиши ва ҳалокатига олиб келган эди.

Трамп маъмурияти Венесуэла раҳбари Николас Мадурога қарши амалга оширилган операциядан сўнг Эронга нисбатан ҳам кескин баёнотлар бермоқда ва бу таҳдидлар энди жиддий қабул қилинмоқда.

Жавоб тариқасида Эрон олий раҳбарининг маслаҳатчиси Али Шамхони:
«Эрон хавфсизлигига тажовуз қилган ҳар қандай қўл кесилади», — дея баёнот берди. Таҳлилчиларга кўра, АҚШ билан очиқ тўқнашув юзага келса, Эрон минтақадаги Америка ҳарбий базаларига зарба бериш эҳтимоли мавжуд ва бу бутун Яқин Шарқни кенг кўламли можарога тортиши мумкин.

Инқироз остонасида

Ҳозирда Эронда барқарорлик жуда нозик ҳолатда. Аҳоли ҳукуматдан қўрқишни тўхтатаётган бир пайтда, давлат куч ишлатишдан қайтмаслигини очиқ билдирмоқда. Айрим кузатувчилар бу манзарада Қаддафий ва Асад даврларини эслатувчи жиҳатларни кўрмоқда.

Яқин кунларда Эрон сиёсий элитаси қабул қиладиган қарорлар нафақат мамлакатнинг, балки аллақачон беқарор ҳолатда бўлган бутун минтақанинг келажагини белгилаб бериши мумкин.

Муаллиф: Азиз СОЛИЕВ

Жаҳон

12.01.2026, 08:59

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларидан сўнг Ҳурмуз бўғози ва бошқа минтақаларда электрон сигналларни бузиш ҳолатлари аниқланди. 

Жаҳон

07.03.2026, 14:12

Теҳрон марказида АҚШга огоҳлантирувчи гигант билборд ўрнатилди

Билбордда авианосец, вайрон бўлган самолётлар ҳамда қон сувга оқиб, АҚШ байроғини эслатувчи манзара акс эттирилган. Унда “Шамол сепсанг — бўрон ўриб оласан” деган шиор жой олган.

Жаҳон

26.01.2026, 14:26

Tramp Erondagi vaziyat boʻyicha xabar bergan nashrlarni sudga bermoqchi

Трамп Эрондаги вазият бўйича хабар берган нашрларни судга бермоқчи

Президенти Доналъд Трамп АҚШнинг Эронга уюштирилган авиазарбалари ҳақидаги хабарларини ёзгани учун CNN ва "The New York Times"ни судга бериш бериш таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда CNN нашри хабар қилди.

Жаҳон

27.06.2025, 14:37

Embassy Statement: The U.S. and Israel Bear Full Responsibility for All Such Conflicts

Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор

Жорий йилнинг 13 июнь куни Исроил Эронга қарши "Кўтарилаётган шер" номли ҳарбий операциясини бошлаган эди. Шундан сўнг Яқин Шарқда Исроил-Эрон уруши авж олди. Бу урушга АҚШнинг қўшилиши эса мавжуд муаммоларни янада чигаллаштирди.

Сиёсат

25.06.2025, 13:18

Eron yadro dasturini himoya qila oldimi?

Эрон ядро дастурини ҳимоя қила олдими?

Исроил Эрондаги бир қанча ер усти нишонларини жиддий шикастлади, АҚШ эса ер остидаги ядро иншоотларини вайрон қилганини даъво қилмоқда. Сунъий йўлдош тасвирлари ракеталар нишонга текканлигини кўрсатади, бироқ вайрон қилинган ҳудудлар ва ядро объектларини тасдиқловчи мустақил далиллар ҳозирча йўқ.

Жаҳон

25.06.2025, 11:07

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01