АҚШ ва Россия Қозоғистондаги космодромдан космик кема учирди
Украинадаги уруш сабаб юзага келган тарангликка қарамай, АҚШ ва Россия космосдаги ҳамкорлигини давом эттирмоқда.
Фан-технология
15.07.2026, 11:38
Улашиш:

14 июль куни Россияга ижарага берилган Қозоғистондаги Байқўнғир космодромидан учирилган АҚШ ва Россия астронавтларидан иборат экипаж Халқаро космик станцияга муваффақиятли етиб борди.
NASA астронавти Анил Менон ҳамда россиялик космонавтлар Пётр Дубров ва Анна Кикина режа асосида маҳаллий вақт билан соат 19:47 да Роскосмоснинг “Союз МС-29” кемасида парвоз қилди.
Улар Халқаро космик станцияда саккиз ой изланиш олиб боради. Космик кема учирилганидан тахминан уч соат ўтиб автоматик режимда станцияга муваффақиятли уланган.
Мазкур миссия Анил Менон учун илк космик парвоз, Пётр Дубров ва Анна Кикина учун эса иккинчи парвоз ҳисобланади.
Учлик Халқаро космик станцияда NASA астронавтлари Жессика Мейр, Жек Хетуэй ва Крис Уилямс, Европа космик агентлиги астронавти Софи Адено ҳамда Роскосмос космонавтлари Сергей Куд-Сверчков, Сергей Микаев ва Андрей Федяевга қўшилади.
Айзекман Россия расмийлари билан учрашди
NASA раҳбари Жаред Айзекман учириш маросимида қатнашди. Бу NASA раҳбарининг сўнгги саккиз йил ичида Байқўнғирга қилган илк ташрифидир.
Ташриф Украинадаги уруш туфайли Москва ва Вашингтон ўртасида кескинлик сақланиб қолаётганига қарамай, орбитадаги ҳамкорлик давом этаётганидан нишона.
Парвоздан олдин Айзекман “Роскосмос” давлат корпорацияси раҳбари Дмитрий Баканов ва Россия бош вазири ўринбосари Денис Мантуров билан учрашди.
Томонлар Халқаро космик станция ва бошқа лойиҳалар бўйича истиқболдаги ҳамкорликни муҳокама қилган.
Сиёсий зиддиятлар фонидаги космик ҳамкорлик
Совуқ уруш даврида космик пойгада ашаддий рақибга айланган АҚШ ва Россия бугунги кунда Халқаро космик станция ва бошқа лойиҳалар доирасида бир ёқадан бош чиқармоқда.
2022 йилда Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг сиёсий таранглик юзага келди. Шунга қарамай, Вашингтон ва Москва ҳамкорликни сақлаб қолди.
АҚШ ва Россия экипажлари ҳар икки давлатнинг космик кемаларида навбатма-навбат Халқаро космик станцияга парвоз қилмоқда.
Бироқ янада кенгроқ ҳамкорлик режалари, жумладан NASAнинг Ой тадқиқотларига қаратилган “Artemis” дастуридаги Россия иштироки амалга ошмади.
Аксинча, Роскосмос Хитой билан келажакдаги Ой миссияси бўйича ҳамкорликни бошлаб юборган.
Фан-технология
15.07.2026, 11:38
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди
Жаҳон
09.10.2026, 15:43

Вашингтон Москвага жавоб берди: дипломатлар Киевда қолади
Сиёсат
06.10.2026, 18:02

Кичик Трампнинг тўйини россиялик тадбиркор молиялаштирди
Жаҳон
16.09.2026, 08:23

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?
Сиёсат
09.09.2026, 09:57

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди
Жаҳон
28.08.2026, 11:06
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
