Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди
Унинг ишланмалари 1969 йилда инсоннинг Ойга илк бор қўнишини таъминлаган муҳим технологиялардан бири бўлган.
Жаҳон
09.10.2026, 15:43
Улашиш:

Ойга қўнишда муҳим роль ўйнаган дастур
Маргарет Ҳемилтоннинг номи космик тадқиқотлар тарихида алоҳида ўрин тутади. У NASA’нинг «Аполлон» дастури доирасида MIT мутахассислари ишлаб чиққан парвоз дастурий таъминоти жамоасига раҳбарлик қилган. Бу дастур космик кеманинг борт компьютерига мураккаб вазифаларни бажариш ва фавқулодда ҳолатларда устувор вазифаларни ажратиш имконини берган.
1969 йил июль ойида «Аполлон-11» миссияси Ойга қўниш арафасида бўлганида, борт компьютерида 1202 рақамли огоҳлантириш сигнали пайдо бўлди. Компьютерга юклама ортиб кетган эди. Бироқ тизим муҳим вазифаларни устувор деб белгилаб, иккинчи даражали жараёнларни чеклай олди. Натижада қўниш жараёни давом эттирилди ва Нил Армстронг ҳамда Базз Олдрин Ой юзасига қўнишга муваффақ бўлди.
«Дастурий таъминот муҳандиси» тушунчасини оммалаштирган олим
Маргарет Ҳемилтон 1936 йил 17 августда АҚШнинг Индиана штатида туғилган. У 1958 йилда Эрлхэм коллежида математика бўйича бакалавр даражасини олган ва 1959 йилдан MITда ишлай бошлаган. Дастлаб об-ҳавони прогноз қилишга мўлжалланган дастурлар устида ишлаган, кейинчалик эса космик дастурларга жалб этилган.
1960-йилларда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ҳали мустақил муҳандислик йўналиши сифатида тўлиқ эътироф этилмаган эди. Ҳемилтон ўз меҳнатининг мураккаблиги ва аҳамиятини таъкидлаш мақсадида «software engineering» — «дастурий таъминот муҳандислиги» атамасини қўллай бошлагани билан ҳам танилган.
Барак Обама унга Президентнинг Озодлик медалини топширган
Маргарет Ҳемилтоннинг илмий ва муҳандислик соҳасидаги хизматлари бир қатор мукофотлар билан эътироф этилган. 2016 йилда АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама унга мамлакатнинг энг юксак фуқаролик мукофотларидан бири — Президентнинг Озодлик медалини топширган.
2017 йилда эса у NASA тарихида муҳим ўрин тутган аёл олимлар ва астронавтларга бағишланган LEGO тўпламига киритилди. Унинг кодлар ёзилган қоғозлар уюми ёнида турган сурати ҳам дастурлаш тарихининг энг машҳур тасвирларидан бирига айланган.
Маргарет Ҳемилтоннинг мероси фақат инсоннинг Ойга қўнишидаги ҳиссаси билан чекланмайди. У дастурий таъминотни ишлаб чиқишга бўлган қарашларни ўзгартиришга ёрдам берди ва замонавий компьютер технологиялари ривожига катта таъсир кўрсатди.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

АҚШ ва Россия Қозоғистондаги космодромдан космик кема учирди
Фан-технология
15.07.2026, 11:38

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
