ФИФА собиқ президенти ЖЧ–2026ни бойкот қилишга чақирди
ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер АҚШ президенти Доналд Трамп сиёсати сабаб 2026 йилги Жаҳон чемпионатини мухлислар томонидан бойкот қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Жаҳон
28.01.2026, 09:49
Улашиш:

Блаттер АҚШда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақириб, буни Трамп маъмуриятининг мамлакат ичида ҳамда халқаро майдондаги сиёсати билан изоҳлади.
У Х ижтимоий тармоғидаги постида Швейцариянинг Der Bund газетаси билан ўтган ҳафтаги интервьюсида журналист Марк Пит томонидан айтилган фикрларни қўллаб-қувватлади.
“Агар муҳокама қилинган барча жиҳатларни инобатга олсак, мухлисларга бериладиган ягона маслаҳат — АҚШга борманг. Телевизор орқали томоша қилиш анча қулай. Агар борсангиз ҳам, расмийларга ёқмасангиз, дарҳол кейинги рейс билан ортга қайтарилишингиз мумкин”, деган эди Пит интервьюда шундай деган эди:
Шу тариқа ФИФАнинг собиқ раҳбари АҚШда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирувчилар сафига қўшилди.
Маълумот учун, Йозеф Блаттер 1998–2015 йиллар давомида ФИФА президенти бўлган ва коррупцияга оид терговлар фонида истеъфога чиққан.
2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика ҳамкорлигида 11 июндан 19 июлгача ўтказилиши режалаштирилган.
Халқаро футбол жамоатчилигининг АҚШга нисбатан хавотирлари Трампнинг Гренландия бўйича позицияси, саёҳат тақиқлари, шунингдек, мигрантлар ва иммиграция сиёсатига қарши намойишчиларга нисбатан қўлланилган кескин чоралар билан боғлиқ. Айниқса, Миннеаполис шаҳридаги воқеалар танқидга сабаб бўлган.
Шунингдек, Германия футбол федерацияси вице-президентларидан бири Оке Гёттлих Hamburger Morgenpost газетасига берган интервьюсида Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш масаласини жиддий кўриб чиқиш вақти келганини айтди.
Икки ҳафта аввал Трамп маъмурияти Сенегал ва Кот-д’Ивуардан келиши керак бўлган мухлисларнинг сафар режаларини издан чиқарди. Янги чекловларга кўра, ушбу давлатлар фуқаролари аввалдан визаси бўлмаса, жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун АҚШга кириши деярли имконсиз.
Шунингдек, Жаҳон чемпионатига йўлланма олган Эрон ва Гаити давлатларидан келадиган мухлислар ҳам АҚШга киритилмайди. Бу давлатлар Трамп маъмурияти жорий этган дастлабки саёҳат тақиқлари рўйхатига киритилган.
мавзуга оид янгиликлар

Европа АҚШда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадими?
Жаҳон
21.01.2026, 11:22

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди
Жаҳон
07.03.2026, 14:12

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда
Жаҳон
04.03.2026, 13:11
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 10:56

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
