Исроил яна Ғазога ҳужум қилди

Кеча, 21 сентябрь куни Исроил АҚШда БМТ йиғилиши арафасида Ғазага уюштирган ҳужуми оқибатида 34 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар қилди.

Жаҳон

22.09.2025, 14:00

Улашиш:

Isroil yana Gʻazoga hujum qildi

Foto: Politoco

Ғазо соғлиқни сақлаш расмийларининг маълум қилишича, Исроилнинг Ғаза шаҳрига уюштирган ҳужумлари оқибатида тунги зарбаларда камида 34 киши ҳалок бўлган. Исроил очарчилик гирдобида қолган шаҳарга ҳужумини давом эттирмоқда, шу билан бирга бир қатор давлатлар Фаластин давлатини тан олишга ҳозирланмоқда.

 

Жасадларнинг аксарияти олиб келинган шифохона мутасаддиларининг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида шанба куни кечқурун шаҳарнинг жанубий қисмидаги турар жойга қилинган зарбада ўлган 14 киши ҳам бор. Соғлиқни сақлаш ходимлари ўша зарбада шифохона ҳамшираси, унинг рафиқаси ва уч фарзанди ҳам ҳалок бўлганини билдирди.

 

Исроил эса бу ҳужумлар юзасидан изоҳ бермади.

 

Ушбу ҳафтада бошланган Исроилнинг навбатдаги ҳарбий амалиёти минтақада кескинликни янада кучайтирди ва ўт очишни тўхтатиш борасидаги ҳар қандай имкониятни узоқлаштирди. Фаластинликларга шаҳардан чиқишни буюрган Исроил армияси операциянинг аниқ муддатини айтмаган, бироқ бу ойлар давом этиши мумкинлиги айтилмоқда. Исроил бу амалиётни ҲАМАСни гаровдагиларни озод қилиш ва таслим бўлишга мажбурлаш учун қилинаётганини таъкидламоқда.

 

Шанба кечаси амалга оширилган зарбалар БМТ Бош Ассамблеясида бир қатор Ғарб мамлакатларининг Фаластин давлатини тан олиш режалари арафасида юз берди. Улар орасида Буюк Британия, Франция, Канада, Австралия, Малта, Белгия ва Люксембург бор. Португалия Ташқи ишлар вазирлиги эса якшанба куни Фаластин давлатини тан олишини билдирди.

 

БМТ йиғилиши арафасида Исроилдаги тинчлик фаоллари Фаластин давлатини тан олиш ташаббусини олқишлади. Якшанба куни яҳудий ва араб ташкилотларидан иборат 60 дан ортиқ гуруҳ — қарийб 1000 нафар фаолларни бирлаштирган “It’s Time Coalition” (Вақти келди коалицияси) — урушни тўхтатиш, гаровдагиларни озод қилиш ва Фаластин давлатини тан олишга чақирди.

 

“Биз абадий қилич соясида яшашни рад этамиз. БМТ қарори ўлим тузоғидан ҳаётга, туганмас диний урушдан иккала халқ учун ҳам хавфсизлик ва озодлик келажагига ўтиш учун тарихий имкониятни тақдим этмоқда”, — дейилади коалициянинг видеомурожаатида.

Шанба оқшоми Исроилда ўн минглаб одамлар урушга барҳам бериш ва гаровдагилар бўйича келишувни талаб қилиб норозилик намойишига чиқди.

 

Шунга қарамай, сулҳ ҳануз қўл етмас бўлиб қолмоқда. Ўтган 23 ой давомида Исроилнинг бомбардимонлари Ғазада 65 мингдан ортиқ кишини ҳалок қилди, бутун ҳудуднинг катта қисмини вайронага айлантирди, аҳолининг қарийб 90 фоизини кўчиришга мажбур қилди ва оғир гуманитар инқирозни юзага келтирди. Мутахассислар Ғаза шаҳрида очарчилик ҳукмронлигини таъкидламоқда.

 

Якшанба куни Исроил армияси берган баёнотида Ғаза шаҳрида ҳужум уюштиришга ҳозирлик кўраётган ҲАМАС ҳарбий қаноти мерганларидан бири — Мажид Абу Салмия ўлдирилганини билдирди. Бироқ бунга далил келтирмади.

Жаҳон

22.09.2025, 14:00

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Erdoʻgʻan BMTda Isroilni qoralayotgan vaqtida uning mikrofoni oʻchirildi

Эрдўған БМТда Исроилни қоралаётган вақтида унинг микрофони ўчирилди

Туркия Президенти Ражаб Тоиб Эрдўған БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида Ғазодаги ҳаракатлари учун Исроилни қоралай бошлаган пайтда, унинг микрофони ўчирилди.

Жаҳон

23.09.2025, 16:00

Isroil harbiylar ovqat izlayotgan falastinliklarni oʻqqa tutdi

Исроил ҳарбийлар овқат излаётган фаластинликларни ўққа тутди

Исроил ҳарбийлари Ғазо шимолида БМТ ёрдами учун юк машиналарини кутаётган оч фаластинликларни ўққа тутган. Ҳужум оқибатида камида 67 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Ҳудуднинг ХАМАС бошқараётган соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Жаҳон

21.07.2025, 11:11

Gʻazodagi voqealarning barchasi butun dunyo koʻz oʻngida sodir boʻlmoqda — Antoniu Gutterish

Ғазодаги воқеаларнинг барчаси бутун дунё кўз ўнгида содир бўлмоқда — Антониу Гуттериш

Исроил ҳукумати деярли 80 кундан буён Ғазога юборилаётган ёрдамни тўсиб қўймоқда. БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш ҳозиргача Исроил томонидан Ғазога рухсат берилган ёрдамни бир томчи сувга ўхшатди. 23 май куни Нъю-Ёркда журналистларга берган баёнотида Ғазо аҳолиси очарчилик хавфига дуч келганини  маълум қилган. Унинг айтишича, оилалар очликка маҳкум этилган ва ҳаёт учун энг оддий нарсалардан маҳрум. Бу воқеаларнинг барчаси дунё кўз ўнгида содир бўлаётганини айтган.

Жаҳон

24.05.2025, 14:53

BMT tugatilishi kerakmi?

БМТ тугатилиши керакми?

Биргина 2025 йилнинг ўзида жаҳонда бир қанча урушлар ва ҳарбий тўқнашувлар содир бўлди. АМиллатлар Ташкилоти ҳеч нарса қила олмади. Ҳозиргача давом этиб келаётган Исроил можароси ва Россия-Украина уруши ҳали ҳам тугагани йўқ. Бу воқеаларда ҳам БМТ бирор иш қила олмаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Хўш, нега? Бир неча ой олдин БМТни бутунлай ислоҳ қилиш кераклиги ҳақида гапирган мамлакат етакчилари БМТ Ассамблеяси нутқида бу ҳақда ҳар ҳолда гапирмади. Ташкилот бутунлай тугатилиб, ўрнига бошқа ташкилот очилиши керакми ёки у қайтадан ислоҳ қилиниши? Paradigma.uz студиясида шу ҳақида сиёсатшунос Фарҳод Толипов билан суҳбатлашдик.

Сиёсат

15.10.2025, 12:24

Tramp Gʻazo va Isroil oʻrtasidagi urush tugaganini eʼlon qildi

Трамп Ғазо ва Исроил ўртасидаги уруш тугаганини эълон қилди

АҚШ раҳбари Доналд Трамп Исроил ва Ғазо ўртасидаги уруш бутунлай тугаганини эълон қилди. Унинг айтишича, душанба ёки сешанба куни асирлар алмашинуви бўлади. Шунингдек, у Исроил ва Ғазо ўртасидаги тинчликка эриш бўйичаги Мисрдаги имзолаш маросимига ҳам қатнашиш нияти бор эканини маълум қилди.

Жаҳон

09.10.2025, 23:30

Raqamlarga aylangan falastinliklar: 7 oktabr voqealariga 2 yil toʻldi

Рақамларга айланган фаластинликлар: 7 октябрь воқеаларига 2 йил тўлди

Роппа-роса 2 йил муқаддам – 2023 йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАС Исроил ҳарбий базаларига кенг кўламли ҳужумларни амалга оширди. Мазкур ҳужум Исроилнинг Ғазо секторида мислсиз қатлиомни амалга оширишига сабаб бўлди. Ўн минглаб фаластинликлар, шу жумладан, болалар ва аёллар қурбон бўлди, жароҳатланди, уйсиз, озиқ-овқатсиз, тиббий ёрдамсиз қолди. Ғазоликлар бутун инсоният кўз ўнгида рақамларга, статистик маълумотларга ва тарихга айланиб бормоқда...

Жаҳон

07.10.2025, 15:01

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01