Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Қозоғистоннинг йирик нефтни қайта ишлаш заводлари Россияга бензин етказиб бериш учун ажратилган квоталардан фойдаланмади.
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41
Улашиш:

Бу ҳақда Reuters манбасига таяниб хабар берилди.
Маълумотларга кўра, Қозоғистон Энергетика вазирлиги июль ойида мамлакатнинг иккинчи йирик нефтни қайта ишлаш корхонаси — Павлодар нефт-кимё заводига Россияга 17,5 минг тонна АИ-92 бензини экспорт қилиш учун рухсат берган.
Август ойида эса шунга ўхшаш квота Атирау нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ажратилган.
Бироқ соҳадаги манбаларга кўра, ёқилғи эгалари Россияга бензин экспорт қилишни режалаштирмаяпти. Бунга Россия банклари орқали тўловларни амалга оширишдаги қийинчиликлар ва Ғарб санкцияларига тушиб қолиш хавфи сабаб бўлаётгани айтилмоқда.
Қозоғистоннинг ўзида ҳам ёқилғи танқислиги кузатилмоқда
Манбаларнинг таъкидлашича, ҳозир Қозоғистон ички бозорида ҳам автомобиль ёқилғиси тақчиллиги кузатилмоқда. Бунга ёзги мавсумда талабнинг юқорилиги ва минтақадаги ёқилғи таъминоти билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлмоқда.
Қозоғистон ҳукумати ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида нефть маҳсулотлари экспортига вақтинчалик чекловлар жорий қилган. Амалдаги тартибга кўра, автомобиль транспортида бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишга 2026 йил 21 ноябргача чеклов ўрнатилган.
Шунингдек, айрим нефть маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга 2026 йил 31 декабргача тақиқ белгиланган. Қозоғистон Энергетика вазирлиги бу чоралар ички бозор барқарорлиги ва мамлакат энергетик хавфсизлигини таъминлашга қаратилганини билдирган.
Санкциялар Россияга ёқилғи етказиб беришни қийинлаштирмоқда
Россияда ҳам ёқилғи бозорида босим кучайган. Reuters маълумотига кўра, мамлакат ҳукумати ички бозордаги тақчиллик сабаб дизель ёқилғиси экспортига қўйилган чекловларни сентябрь ойигача узайтиришни кўриб чиқмоқда.
Қозоғистон нефтни қайта ишлаш заводларининг Россияга ажратилган бензин квоталаридан фойдаланмаслиги минтақадаги ёқилғи бозори, тўлов тизимлари ва санкция хавфининг ташқи савдога таъсири кучайиб бораётганини кўрсатади.
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?
Жаҳон
01.10.2026, 13:21

Россия Украина–Полша чегараси яқинида АЁҚШ ва йўловчи поездига дронлар билан зарба берди
Жаҳон
14.09.2026, 10:20

ЕИ ва НАТО Россияга босимни кучайтиради
Сиёсат
03.09.2026, 14:46

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

ФИФА Россия жамоаларига қўйилган тақиқни қайта кўриб чиқади
Спорт
08.07.2026, 15:58

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди
Жаҳон
26.06.2026, 10:35
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37
сўнгги янгиликлар

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди
Жаҳон
16.10.2026, 10:13

АҚШ, Россия ва Хитой ядровий қуролсизланишни муҳокама қилмоқда
Жаҳон
16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?
Иқтисодиёт
15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди
Иқтисодиёт
15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди
Жаҳон
15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди
Жаҳон
15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?
Иқтисодиёт
14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди
Жаҳон
14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади
Сиёсат
14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади
Фан-технология
14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади
Иқтисодиёт
14.10.2026, 12:22

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон
14.10.2026, 10:59
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37
