Исроил вазири ҳукуматнинг Ғазога ёрдам бериш қарорини «шармандалик» деб атади

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳукуматнинг Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказишга қўйилган тақиқни бекор қилиш ҳақидаги қарорини кескин танқид қилди. Унинг таъкидлашича, бу қарор мамлакат учун «шармандалик»дир.

Жаҳон

20.10.2025, 12:05

Улашиш:

Бен-Гвир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзганидек, ҳукумат аввал гуманитар ёрдамни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган, аммо орадан бир неча соат ўтиб уни бекор қилган. Вазирнинг фикрича, Исроил қайтадан ҳарбий ҳаракатларни бошлаши ва фаластинликларни Ғазо сектори ҳудудидан «мажбурий кўчириш» сиёсатига ўтиши керак.

Аввалроқ Исроил ҳукумати Ғазога гуманитар ёрдам етказиб беришни вақтинча тўхтатганини маълум қилган эди, аммо бу қарор қисқа вақт ичида қайта кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Исроил ҲАМАСни оташкесимни бузганликда айблаб, Ғазонинг бир неча ҳудудларига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Исроил томонининг даъво қилишича, ҲАМАС Рафаҳ шаҳридаги ҳарбий кучларга ҳужум қилган.

Бунга жавобан ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти — «Иззаддин Қассом бригадалари» оташкесим шартларига қатъий амал қилаётганини ва Рафаҳдаги ҳодисаларга алоқаси йўқлигини билдирди. Улар Исроилнинг айбловларини асоссиз деб атади.

Айни пайтда Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу ҲАМАСни келишувни бузганликда айблаб, Ғазо секторида «қатъий чоралар кўриш» бўйича топшириқ бергани айтилмоқда.

Фаластин манбаларининг маълум қилишича, Ғазода ҲАМАС кучлари билан Исроил армияси қуроллантирган Ясир Абу Шебаб гуруҳига тегишли  тузилмалар ўртасида тўқнашувлар содир бўлган.


 

Жаҳон

20.10.2025, 12:05

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.

Жаҳон

26.02.2026, 10:29

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган

Ғазо секторидаги урушда 50 мингдан ортиқ хорижлик иштирок этган. Уларнинг 500 дан ортиғини Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. 

Жаҳон

23.02.2026, 09:15

Исроил Ғазода мажбурий эвакуацияни бошлади

Исроил армияси октябрь ойида эълон қилинган сулҳдан бери биринчи марта Ғазо сектори жанубида фаластинлик оилаларни мажбурий кўчиришга буйруқ берди.

Жаҳон

22.01.2026, 12:35

Исроил Ғазога зарба берди, Трамп оташкесим бекор бўлмаганини маълум қилди

Исроил армияси ҲАМАС исроиллик асирларнинг жасадларини топширмаганини баҳона қилиб, Ғазо секторига кучли авиазарбалар берди. Ҳужумлар натижасида камида 33 нафар фаластинлик, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Байт-Лахия, аль-Бурайж, Нусайрат ва Хан Юнис ҳудудларидаги уйлар ҳамда мактаблар зарар кўрди.

Жаҳон

29.10.2025, 11:13

Ғазо ССВ: Исроил топширган 30 нафар фаластинлик жасадида қийноқ белгилари бор

Оташкесим ва асирлар алмашинуви келишуви доирасида Исроил томонидан яна 30 нафар фаластинлик маҳбус жасади қайтарилди. 

Жаҳон

23.10.2025, 12:24

Исроил Ғазога 153 тонна бомба ташлаганини Нетаньяҳу тан олди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу амалга оширилган ҳаво ҳужумлари орқали оташкесимни бузганини тан олди ва Исроил армияси Ғазо секторига сўнгги ҳужумлар пайтида 153 тонна бомба ташлаганини маълум қилди.

Жаҳон

22.10.2025, 10:05

сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:43

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26