Иссиқ сув ҳисоблагичини “орқага қайтариш” таклифи: тизимли муаммо борми?
Veolia Energy Tashkent компанияси иссиқлик ва иссиқ сув учун тўловлар энди шахсий онлайн-кабинетда алоҳида кўрсатилишини маълум қилди. Расман - шаффофликка қадам. Аммо амалиётда бир қатор саволли ҳолатлар кузатилмоқда.
Ўзбекистон
18.02.2026, 12:41
Улашиш:

2026 йил 18 февраль куни Тошкент шаҳри туманларидан биридаги офисда иситиш ва иссиқ сув ҳисоблагичи кўрсаткичларини янгилаш жараёнида ноодатий ҳолат юз берган. Мижоз кўрсаткичларни суратга олиб, операторга тақдим этган ва квитанция расмийлаштирилган.

Шундан сўнг офис ходимларидан бири мижозга “ёрдам” таклиф қилган. Унинг айтишича, тўлов суммасини ярмигача камайтириш мумкин, бунинг учун эса “уйга ходимлар бориб, ҳисоблагични орқага айлантириб беради”. Эвазига квитанциядаги сумманинг ярмини тўлаш таклиф этилган. Мижоз бу таклифни рад этган.

Компания билан расмий муносабат олиш мақсадида колл-марказга мурожаат қилинди. Колл-марказнинг 8-оператори матбуот хизмати алоқаларини тақдим этмади, электрон почта манзили ҳам берилмади. 17-оператор эса компанияга мурожаат учун расмий электрон почта манзили ҳозирча сайтда жойлаштирилмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу маълумотни сайтга қўшиш таклифи раҳбариятга етказилади.

Шунингдек, оператор ҳисоблагич кўрсаткичларини телефон орқали ҳам тақдим этиш мумкинлигини билдирди. Бироқ бу тартиб расмий манбаларда аниқ ва очиқ шаклда кўрсатилмаган.
Paradigma мухбири билан суҳбатда оператор компания тизимига кириш ҳозирча фақат офисга бориб, оператор орқали парол олиш йўли билан амалга оширилишини ҳам тасдиқлади.
Айни пайтда компания онлайн тизим орқали хизмат кўрсатилаётганини билдирган бўлса-да, амалда мустақил рўйхатдан ўтиш имкони чекланган. Мижоз аввал офисга бориб, оператор орқали парол олиши керак, шундан кейингина Telegram-бот ёки шахсий кабинетдан фойдаланиш мумкин.
Бу тартибни Paradigma.uz журналисти билан телефон орқали суҳбатда компания колл-маркази оператори ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича, ҳозирча тизимга кириш фақат офис орқали парол олиш йўли билан амалга оширилмоқда.
Масала юзасидан мутасаддилардан расмий муносабат кутилмоқда.
Ўзбекистон
18.02.2026, 12:41
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00
сўнгги янгиликлар

Автокредит, субсидия ва чегирмалар: электромобиллар қўллаб-қувватланади
Иқтисодиёт
18.02.2026, 17:21

Фарғонада фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди
Ўзбекистон
18.02.2026, 10:29

Эрон биз билан битим тузмоқчи — Доналд Трамп
Жаҳон
18.02.2026, 09:16

Рамазонга совға: эҳтиёжмандларга 1 млн сўмгача ёрдам
Ўзбекистон
18.02.2026, 08:55

Қамчибек Ташиев вақтинча чет элга жўнаб кетди
Жаҳон
18.02.2026, 08:36

Санкт-Петербургдаги байрамга қариндошини юборган мансабдорларга чора кўрилди
Иқтисодиёт
18.02.2026, 08:04

Кунига 3 марта тиш ювиш 50 дан ортиқ касаллик хавфини камайтиради
Маданий
17.02.2026, 17:10

Жанубий Кореяда Марказий Осиё давлатлари иштирокида саммит ўтказилади
Жаҳон
17.02.2026, 14:20

Қурилиш соҳасида 10 та йирик корхона 1,4 трлн сўм солиқ қарзига эга
Иқтисодиёт
17.02.2026, 11:02

Ўзбекистонда педофилия учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилиши кутилмоқда
Ўзбекистон
17.02.2026, 10:27

Хилола Умарова лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон
17.02.2026, 09:18
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00
