БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

БАА Ғазо секторига 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернасини етказди. Ёрдам 57 та юк машинасидан иборат 4 та конвой орқали юборилган.

Жаҳон

21.09.2026, 12:23

Улашиш:

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ғазо секторига навбатдаги гуманитар ёрдам партиясини етказди. Бу сафар ҳудудга жами 781 тонна гуманитар юк ва 9 та сув ташувчи цистерна юборилган.

The National нашри хабар беришича, ёрдам 57 та юк машинасидан иборат тўртта конвой орқали Ғазо секторига олиб кирилган. Юклар таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошпана ташкил этиш учун зарур воситалар киритилган.

Ёрдам юкларини Ғазога жўнатишдан олдин улар Мисрнинг Ал-Ариш шаҳридаги БАА Гуманитар ёрдам логистика марказида қабул қилиниб, сараланади ва конвойлар шакллантирилади. Марказ орқали гуманитар юкларни мунтазам равишда Ғазога етказиб бериш ишлари ташкил этилмоқда.

Ғазога юборилган ёрдам ҳажми 136 минг тоннадан ошди

БААнинг маълум қилишича, Operation Chivalrous Knight 3 гуманитар миссияси доирасида Ғазога ёрдам етказиш давом этмоқда.
Сўнгги конвойлар билан бирга операция бошланганидан буён Ғазо секторига киритилган юк машиналари сони 14 290 тага, улар орқали етказилган гуманитар ёрдам ҳажми эса 136 439 тоннага етган.

9 та сув ташувчи цистерна эса Ғазо аҳолисининг асосий эҳтиёжларини, хусусан, ичимлик ва маиший эҳтиёжлар учун сув таъминотини қўллаб-қувватлашга қаратилган.


БАА Ғазога ёрдам кўламини кенгайтирмоқда

The National маълумотига кўра, БАА Ғазодаги гуманитар инқироз бошланганидан кейин ёрдам кўрсатиш дастурларини давом эттириб келмоқда. Август ойида мамлакат Ғазога узлуксиз гуманитар кўмак кўрсатаётганига 1 000 кундан ошганини билдирган.

Нашр маълумотига кўра, БАА томонидан Ғазога йўналтирилган ёрдамнинг умумий молиявий қиймати 14,2 миллиард дирҳамдан (3,89 миллиард доллар) ортиқ бўлган. Бу маблағлар доирасида Мисрда сузишга мослаштирилган шифохона ва Ғазода икки тиббий марказ ташкил этилган. Шунингдек, минглаб беморлар, жумладан, саратон касаллигига чалинганлар ва урушда жароҳатланганлар БААда даволаниш учун олиб кетилган.

Июн ойида эса уруш оқибатида танасининг айрим қисмларидан айрилган фаластинликларга ёрдам бериш мақсадида Step of Hope дастури ишга туширилган. Дастур доирасида ўнлаб фаластинликларга протезлар ўрнатилган.

БАА томонидан навбатдаги 781 тонна гуманитар ёрдамнинг етказилиши Ғазо аҳолисини зарур озиқ-овқат, бошпана воситалари ва сув билан таъминлашга қаратилган навбатдаги операция бўлди.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди

Ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазога ҳужумлар тўхтамаяпти — Исроил ва ҲАМАС бир-бирини келишувни бузишда айбламоқда.

Жаҳон

03.10.2026, 11:28

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди

Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинликларни Ғазодан бутунлай кўчириб, Исроилни ушбу ҳудудда янги аҳоли пунктлари қуришга чақирди. “У ерда яшашга нолойиқ одамлар бор. Улар ҳатто одам ҳам эмас”, – деди вазир.

Жаҳон

17.08.2026, 10:31

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди

Исроил расмийси ҲАМАС қуролсизланмаса, анклавнинг 70 фоизини назорат қилиб турган Исроил ҳудудни тўлиқ ўз назоратига олиши зарурлигини айтди.

Жаҳон

03.08.2026, 10:01

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди

Европа Иттифоқининг Ғазодаги тикланиш ишларини жадаллаштириш учун бошлаган лойиҳаси 15 та халқаро ҳамкор иштирокида амалга оширилмоқда.

Жаҳон

13.07.2026, 18:03

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?

Исроилда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Биньямин Нетаньяҳуга қарши мухолифат сиёсатчилари бирлашмоқда. Бироқ уларнинг аксарияти Фаластин давлатини ташкил этишни қўллаб-қувватламайди

Сиёсат

17.10.2026, 10:37

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари ҳудуддаги қуролли гуруҳ аъзосини нишонга олганини билдирган. ҲАМАС эса Исроилни сулҳ келишувига путур етказишда айбламоқда.

Жаҳон

12.10.2026, 16:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →