Ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган болаларнинг баҳолари ёмонлашади – тадқиқот
Ижтимоий тармоқлардан эрта фойдаланишни бошлаган болалар, улғайгач ҳисоб очган тенгдошларига қараганда мактабда кўпроқ қийналишади.
Жаҳон
06.08.2026, 12:10
Улашиш:

Янги тадқиқот “Nature Human Behaviour” журналида чоп этилди. Унда Шимолий Италияда яшовчи 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган 5000 дан ортиқ ўқувчи иштирок этган.
Мазкур тадқиқот рақамли медиа воситаларидан фойдаланиш одатлари бўйича сўровнома маълумотлари ҳамда итальян тили, математика, инглиз тили фанларидан 2, 5, 8 ва 10-синфларда тўпланган имтиҳон натижаларига асосланади.
Хусусан, 8-синфда (одатда 13–14 ёш) ўтказилган тестлар натижаларига кўра, ижтимоий тармоқларга 11–12 ёшида аъзо бўлган ўқувчилар итальян тили ва математика фанларидан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кечроқ бошлаганларга қараганда пастроқ натижа кўрсатган.
10-синфда (15–16 ёшда) ўтказилган синовларда ҳам бу таъсир айниқса, математика фани бўйича сақланиб қолган. Бундан ташқари, 13 ёшгача ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ўқувчилар орасида янада кучайган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, салбий таъсир куннинг муҳим пайтларида смартфонларга чалғиш билан боғлиқдир.
Ижтимоий тармоқлардан эрта ёшдан фойдаланиш итальян тили ва математика фанларидан пастроқ натижаларга сабаб бўлса-да, италиялик ўқувчилар биринчи чет тили сифатида ўрганадиган инглиз тилига бу ҳолат тааллуқли эмас.
Бундай тафовутга ижтимоий тармоқларда инглизча контентнинг кўплиги сабаб бўлиши мумкин. Яъни фойдаланувчиларда норасмий ўрганиш имконияти мавжуд.
Қандай чоралар керак?
Ижтимоий тармоқлар ва болалар ўртасидаги боғлиқликни ўрганувчи тадқиқотлар сони ортмоқда. Ушбу таҳлил ҳам интернет платформаларидан фойдаланиш болаларнинг таълимий ва когнитив кўрсаткичларига таъсирини ўрганаётган сўнгги изланишлар натижаларига мос.
Тадқиқот муаллифлари олинган хулосаларга таяниб, мактабларда рақамли саводхонлик дастурларини жорий этиш, вояга етмаганлар фойдаланадиган платформалардаги жалб қилиш механизмларини тартибга солиш ва болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чекловчи сиёсат зарурлигини таъкидламоқда.
Долзарб тадқиқот
Ушбу тадқиқот ижтимоий тармоқлар бўйича баҳслар авжланган даврда эълон қилинди.
Австралия дунёда биринчи бўлиб 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлади. Шундан сўнг бу масала Европа давлатлари кун тартибига чиқди.
Ёз бошида Франция парламенти 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Шунга ўхшаш ташаббуслар Испания ва Буюк Британияда ҳам муҳокама марказида.
Июль ойида Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен бу мавзудаги экспертлар ҳисоботини тақдим этди. Унга кўра, мавжуд далиллар онлайн платформалардан фойдаланишда минимал ёш чегарасини жорий этишни тобора кўпроқ талаб қилмоқда.
Бироқ ҳисобот Австралиядаги каби умумий тақиқни тавсия қилмайди. Аксинча, унда “хавфсизликни дастлабки босқичдаёқ таъминлаш” тамойили илгари сурилади. Бу ёндашув рақамли платформаларга ҳам масъулият юклайди.
Италия тақиқ тарафдори эмас
Ижтимоий тармоқлар атрофидаги баҳслар кучайганига қарамай, тадқиқот ўтказилган Италия бу муҳокамаларнинг марказида эмас.
Италия бош вазири Жоржа Мелони ҳукумати ижтимоий тармоқларни тақиқлаш ташаббусини илгари сурмаслигини билдирди. Унинг фикрича, бундай чекловни осонгина четлаб ўтиш мумкин.
Тақиққа қўшилмаётганларда етарлича далил мавжуд. Масалан, яқинда Австралияда ўтказилган тадқиқот ёшни текшириш усуллари самарасизлигини, тақиқ иш бермаётганини кўрсатган.
мавзуга оид янгиликлар

Европа Иттифоқи болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи
Жаҳон
17.09.2026, 10:32

Австралияда ижтимоий тармоқларга қўйилган тақиқ фойда бермаяпти
Жаҳон
31.07.2026, 11:06

Х (тwиттер) Австралиянинг ижтимоий тармоқлар ҳақидаги қонунини танқид қилди
Жаҳон
29.07.2026, 13:01

Франция 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
22.07.2026, 11:08

Британия 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқда
Жаҳон
17.07.2026, 09:44

Европа Иттифоқи 13 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни чекламоқчи
Жаҳон
14.07.2026, 12:31
машҳур янгиликлар

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02
сўнгги янгиликлар

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

«Мен саккизта урушни тўхтатдим» — Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ эканини айтди
Жаҳон
08.10.2026, 17:49

Pepsi 2026 йил учун фойда прогнозини пасайтирди
Жаҳон
08.10.2026, 16:14

Банк ходими 13 нафар фуқаронинг 1,3 млрд сўмини ўзлаштирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 15:31

АҚШда ишлаш учун хорижлик талабадан 100 минг доллар талаб қилинади
Жаҳон
08.10.2026, 14:43

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Метродаги 10 минг доллар: йўқолган пул қандай қилиб эгасига қайтди?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:13

Нефть нархи $100 дан ошди: Яқин Шарқдаги хавфлар кучаймоқда
Жаҳон
08.10.2026, 11:35

Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий базасини қуради
Жаҳон
08.10.2026, 08:45

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Варшавада инсон ҳуқуқлари бўйича йирик халқаро конференция ўтказилмоқда
Жаҳон
07.10.2026, 17:42

8 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
07.10.2026, 16:26

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради
Сиёсат
07.10.2026, 15:25

Ўзбекистонда сентябрь ойида инфляция тезлашди: нархлар нима сабабдан ошди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 12:52

Асакада қалбаки пулларни ҳақиқий пулга сотган шахс ушланди
Ўзбекистон
07.10.2026, 10:56

Уммон Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган танкер экипажини эвакуация қилди
Жаҳон
07.10.2026, 10:06

Cobalt ва Damas’ни банк иштирокисиз бўлиб тўлашга сотиш бошланди
Иқтисодиёт
07.10.2026, 09:15

Вашингтон Москвага жавоб берди: дипломатлар Киевда қолади
Сиёсат
06.10.2026, 18:02
машҳур янгиликлар

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02
