Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”

Владимир Путин Украинадаги урушни якунлаш имконияти мавжудлигини, Зеленский эса битимга воситачилик қилишга уринаётган АҚШ музокарачилари тез орада Москва ва Киевга ташриф буюришини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 09:46

Улашиш:

Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”

3 сентябрь куни Россиянинг Узоқ Шарқидаги иқтисодий форумда сўзга чиққан Владимир Путин қатор давлатлар, жумладан, АҚШ ва Хитой тинчлик келишувини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

“Бироқ, якунда, муаммони можарога алоқадор давлатлар — Россия ва Украина ҳал қилиши керак. Биз келишувга ҳисса қўшишга уринаётган ҳар бир кишидан миннатдормиз. Имконият борми? Назаримда, ҳа, бор”, — деди Путин.

Зеленский эса тунги видеомурожаатида АҚШ музокарачиларининг ташрифи учун дастлабки саналар белгиланганини айтди.

“Биз АҚШ президенти вакилларини Киевда кутиб қоламиз”, — деди Зеленский.

Зеленскийнинг айтишича, Эрон билан можаросини давом эттираётган Дональд Трамп Украина уруши тугашини ҳамда ҳар икки томон кўраётган йўқотишларга барҳам берилишини истайди.

Аввалроқ Трамп журналистларга Кремль раҳбари тинчлик келишувига тайёр бўлгач, Путин билан саммит ўтказиш ниятида эканини айтган эди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европада юз берган энг қонли можарога 4,5 йил тўлди. Томонлар сўнгги бор февраль ойида АҚШ воситачилигидаги музокараларда учрашганди.

Ўшандан бери АҚШ Эрон уруши билан овора. Бу вақтда эса Россия ва Украина бир-бирининг ҳудудига узоқ масофали ҳаво ҳужумларини кучайтирди. Денгиздаги зиддиятлар ҳам кескинлашиб, ҳар икки томоннинг портлар ва савдо кемаларига ҳужумлари дунёда ғалла нархини ошириб юборди.

 

Путин: “Украина билан алоқаларимиз бардавом”

“Яқинда Украина олий раҳбариятининг баёнотларини инобатга оладиган бўлсак, бу алоқалар қай даражада тинчлик битимига олиб келиши ҳақида бирон нима дейишим қийин. Шундай бўлса-да, махфий алоқалар мавжуд ва узлуксиз давом этмоқда”, – деди Путин.

мавзуга оид янгиликлар

Россия жанг майдонида ғалаба қозонмоқда ва “террорчилар” билан музокара ўтказмайди – Путин

Владимир Путин Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозонаётганини айтиб, Украина раҳбариятини Москва билан музокара ўтказа олмайдиган “террорчилар” деб атади. 

Сиёсат

02.09.2026, 10:43

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

Трамп телефон орқали Путин ва Зеленский билан суҳбатлашди

14 июнь куни Россияда дрон ҳужумлари оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Буюк Британия Россияга қарашли танкерни қўлга олди.  Шунингдек, Путин ва Зеленский Трамп билан телефон орқали гаплашди.

Жаҳон

15.06.2026, 10:24

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади

Ким Чен Ин Владимир Путинга мактубида Россия билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва Москвага ўзгармас қўллаб-қувватловини билдирди.

Жаҳон

15.09.2026, 10:22

АҚШ музокарачилари кетиши билан Россия Киевга ҳужум бошлади

Киевга баллистик ракеталар билан зарба берилди. Айни пайтда Украина ҳам Саратов шаҳрига дрон ҳужуми уюштирган.

Жаҳон

08.09.2026, 10:07

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин НАТО давлатлари ҳудудига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтди. Бу баёнот Жон Рэтклиффнинг Москвага яқиндаги ташрифидан сўнг янгради.

Жаҳон

28.08.2026, 11:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →