Расман президент бўлган Дональд Трамп нималарни ваъда бермоқда?
Кеча, 20 январь куни Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари Президенти лавозимига киришар экан, ундан аввал ярим соатлик нутқини баён қилди. У ўзининг нутқида бир қатор масалаларни тилга олиб, Американи нималар кутаётганини айтди ҳамда қайси соҳаларда ўзгаришлар қилишини ваъда берди.
Жаҳон
21.01.2025, 11:10
Улашиш:
Кеча, 20 январь куни Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари Президенти лавозимига киришар экан, ундан аввал ярим соатлик нутқини баён қилди. У ўзининг нутқида бир қатор масалаларни тилга олиб, Американи нималар кутаётганини айтди ҳамда қайси соҳаларда ўзгаришлар қилишини ваъда берди.
Дональд Трамп нутқини жанубий чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилинишини айтиш билан бошлади. Ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатиш ва жиноий гуруҳларни мамлакатдан чиқариш бош вазифа сифатида белгиланганини, шунингдек, картеллар (бизнес ва иқтисодий соҳаларда фаолият юритувчи гуруҳ ёки ташкилотларнинг қонун ёки қоидаларга зид равишда ўзаро келишуви)ни "хорижий террористик ташкилотлар" сифатида тан олиниши маълум қилди.
Унга кўра, яқин йиллар ичида Америкада нефть-газ қазиб олишни жадаллаштириш ҳамда "Яшил янги битим" сиёсатини бекор қилиш режалаштирилган. Электромобиллар учун мажбурий талаблар тугатилади ва Америка қайта ишлаб чиқариш соҳасида етакчи давлатга айланади. Янги "Ташқи даромадлар хизмати" ташкил этилиб, хорижий тарифлар орқали миллий бойлик яратилади.
Таъкидланишича, Америка таълим тизимига ватанпарварликни қайта олиб кириш, ёш авлодга миллий ғурур ҳиссини уйғотиш мақсад қилиб қўйилмоқда. Ҳукуматнинг ирқ ва жинсга қараб ижтимоий муҳандислик сиёсатини тугатиш ва фақат қобилиятга асосланган ёндашувни жорий қилиш режалаштирилган.
"COVID-19 вакцинасидан бош тортгани учун ишдан бўшатилган ҳарбийлар қайта хизматга қабул қилинади ва уларга тўлиқ маош қайта тўланади. Америка тарихидаги энг кучли армия яратилиши мақсад қилиб қўйилди. Ҳарбий хизматчиларни сиёсий тажрибалардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилади", дейди Президент Трамп
Унинг нутқида Америка ташқи сиёсатда мустақил ва етакчи давлат бўлиб қолиши қайта-қайта янгради. Шунингдек, Панама канали Америкага қайтарилиши ва бу ерда адолатсиз муносабатларга барҳам бериш режаси очиқланди.
Бундан ташқари, Трамп Америка халқини yangi бирликка чақириб, миллат бирдамлигини тиклашни ваъда қилди. Барча фуқаролар учун тенглик, фаровонлик ва тинчлик таъминланишини асосий вазифалардан бири сифатида кўрсатди.
Умуман олиб қараганда, Трампнинг нутқи Америка мустақиллиги, кучли иқтисодиёт ва миллий ғурурни тиклашга қаратилган стратегияни ифодалайди. У миллатнинг ҳар бир фуқароси учун умид, фаровонлик ва тинчлик яратишга ваъда берди. Америка энди "олтин давр"га қадам қўйиши таъкидланди.
Жаҳон
21.01.2025, 11:10
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда
Жаҳон
21.09.2026, 11:12

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади
Жаҳон
18.09.2026, 09:50

Трамп Канада билан яқинлашгани учун ЕИга таҳдид қилди
Сиёсат
17.09.2026, 17:20

Суд Трамп номини Кеннеди марказига жойлаштиришни тақиқлади
Жаҳон
16.09.2026, 10:50

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42

“Ҳар бирингизга $5000 дан бераман” – Трампдан янги ваъда
Сиёсат
10.09.2026, 11:57
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
