Сифатсиз озиқ-овқат туфайли йилига 1,5 миллион одам вафот этмоқда – ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантиришича, ҳар йили дунё бўйлаб 860 миллиондан ортиқ одам носоғлом озиқ-овқат туфайли касалланиб, 1,5 миллион киши нобуд бўлмоқда.
Жаҳон
08.06.2026, 11:11
Улашиш:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 7 июнь – Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги куни арафасида эълон қилган янги ҳисоботида дунё бўйлаб миллионлаб одамлар зарарланган ёки нотўғри тайёрланган озиқ-овқат туфайли соғлиқ муаммоларига учраётганини маълум қилди.
Ҳисоботга кўра, 2021 йилда озиқ-овқатдан юқадиган касалликлар туфайли йўқотилган меҳнат унумдорлиги тахминан 310 миллиард долларни ташкил этган.
Ташкилотнинг қўшимча қилишича, қуйидагиларни таъминлаш орқали касалликлар ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш мумкин:
- сув таъминоти;
- санитария ва гигиенани яхшилаш;
- озиқ-овқат хавфсизлиги амалиётларини жорий қилиш;
- аҳолининг заиф қатламлари учун тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
Шунингдек ЖССТ огоҳлантиришича, иқлим ўзгариши озиқ-овқат хавфсизлигига катта таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Экстремал об-ҳаво ҳодисалари, ҳаво ва сув ҳароратининг кўтарилиши ҳамда ёғингарчилик тақсимотидаги ўзгаришлар мавжуд ва пайдо бўлаётган озиқ-овқат касалликлари хавфини янада кучайтиради.
Энг заиф қатлам – болалар
Беш ёшгача бўлган болалар катталарга қараганда уч баравар кўпроқ азият чекишади. Хавфли озиқ-овқат билан боғлиқ соғлиқ муаммоларининг 29 фоизи ва биргина 2021 йилда қайд этилган 143 минг ўлим ҳолати айнан уларнинг ҳиссасига тўғри келади.
“Дунё аҳолисининг атиги 9 фоизини ташкил этса-да, ёш болалар озиқ-овқат орқали юқадиган барча касалликларнинг, хусусан, диареянинг деярли учдан бир қисмидан зарар кўради. Бу эса мазкур заиф ёш гуруҳи учун ўлимга олиб келиши мумкин”, — дейилади ЖССТ баёнотида.
Шунингдек, ёш болалар озиқ-овқат орқали кимёвий моддалар таъсирига мойилроқ бўлиб, бу мия ривожланишига путур етказиши ва умрбод неврологик нуқсонлар ҳамда ривожланишдан ортда қолишга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳисоботда озиқ-овқат тизимларидаги чуқур тенгсизликлар ҳам қайд этилган. Кам ресурсли, айниқса, даромади паст ва ўрта даражадаги мамлакатларда яшовчилар соғлиқ билан боғлиқ энг катта юкни ўз зиммаларига олади.
Дунё бўйича озиқ-овқат орқали юқадиган касалликларнинг деярли тўртдан уч қисми ва ўлим ҳолатларининг 60 фоизи Африка ҳамда Жануби-Шарқий Осиё минтақалари ҳиссасига тўғри келади.
мавзуга оид янгиликлар

ChatGPT етти ёшли боладаги инсульт аломатларини шифокорлардан олдин аниқлади
Фан-технология
09.09.2026, 09:56

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда
Жаҳон
30.09.2026, 11:16

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?
Жаҳон
19.09.2026, 11:42

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди
Ўзбекистон
19.09.2026, 09:44
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
сўнгги янгиликлар

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
