Россия жанг майдонида ғалаба қозонмоқда ва “террорчилар” билан музокара ўтказмайди – Путин

Владимир Путин Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозонаётганини айтиб, Украина раҳбариятини Москва билан музокара ўтказа олмайдиган “террорчилар” деб атади. 

Сиёсат

02.09.2026, 10:43

Улашиш:

Россия жанг майдонида ғалаба қозонмоқда ва “террорчилар” билан музокара ўтказмайди – Путин

2 сентябр куни президент Путин сўнгги ҳафталардаги Украинанинг Россия ҳудудига қилган ҳужумлари жиддий зарар етказганини, дронлар катта муаммо туғдираётганини қайд этди.

Бироқ у журналистларга, Россия жанг майдонида олдинга силжиётганини айтиб, "Душман тор-мор бўлишига шубҳам йўқ", деди.

Аммо бунга қачон эришиш мумкинлигини айтмади. Россия янги ҳарбий сафарбарлик эълон қилишга мажбурлиги ҳақидаги миш-мишларни эса “сафсата” деб атади Путин.

 

“Россия илгариламоқда”

Уруш бошланганига тўрт ярим йил тўлди. Россия Украина ҳудудининг қарийб бешдан бир қисмини назорат қилмоқда. АҚШ воситачилигидаги тинчлик музокаралари АҚШ ва Исроил Эрон билан урушга киришганидан сўнг, феврал ойида тўхтаб қолди.

Жамоатчилик фикри сўровлари Россияда урушдан чарчаш кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. Нуфузли шахслар эса Россия иқтисодиётига тушаётган босим ҳақида огоҳлантирмоқда.

Бироқ Путиннинг сўзларига кўра, августда рус қўшинлари Донецк вилоятида 270 квадрат километр ҳудудни эгаллаган. Шунингдек, Украина қўшинларининг бири 4 500–4 800 нафар, иккинчиси эса 2 000 нафаргача аскардан иборат икки йирик гуруҳи қуршаб олинган. Аммо бу ҳодисалар халқаро ОАВларида тасдиқланмаган.

Путин Володимир Зеленскийнинг украин дронлари Россия ҳаво ҳудудини амалда ёпиб қўйиши ҳақидаги авиакомпанияларга қилган огоҳлантириши “давлат терроризми”га ўхшашини, агар шундай бўлса, Москва бунга жавоб қайтариш йўлини топишини билдирди. Қирғизистондаги саммитдан кейин матбуот анжуманида сўзлаган Путин “террорчилар” билан музокара олиб боришнинг имкони йўқлигини айтди.

Путин Москва урушни музлатиб қўйиш эмас, балки уни тугатишга қаратилган музокараларга очиқ эканини ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг вакиллари билан музокара олиб боришга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади.

Путин украин дронлари Россия нефтьни қайта ишлаш заводларига зарар етказганини тан олди, бироқ бу ҳужумлар натижасида юзага келган кенг кўламли ёқилғи тақчиллигини тилга олмади.

Бироқ унинг айтишича, нефтьни қайта ишлаш заводларини ҳимоя қилиш яхшиланган ва атиги 10 фоиз таъмирланиши керак бўлган заводлар қолган.

мавзуга оид янгиликлар

Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”

Владимир Путин Украинадаги урушни якунлаш имконияти мавжудлигини, Зеленский эса битимга воситачилик қилишга уринаётган АҚШ музокарачилари тез орада Москва ва Киевга ташриф буюришини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 09:46

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?

АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевдаги учрашувларида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. 

Сиёсат

09.09.2026, 09:57

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин НАТО давлатлари ҳудудига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтди. Бу баёнот Жон Рэтклиффнинг Москвага яқиндаги ташрифидан сўнг янгради.

Жаҳон

28.08.2026, 11:06

Трамп телефон орқали Путин ва Зеленский билан суҳбатлашди

14 июнь куни Россияда дрон ҳужумлари оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Буюк Британия Россияга қарашли танкерни қўлга олди.  Шунингдек, Путин ва Зеленский Трамп билан телефон орқали гаплашди.

Жаҳон

15.06.2026, 10:24

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

AQŞ-Eron mojarosi tarixi

АҚШ-Эрон можароси тарихи: иттифоқчиликдан урушгача

Бир пайтлар Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги Исроилдан кейинги энг яқин иттиқфоқчиси эди. Бугун эса энг катта душмани…  Бу уруш қачон илдиз отди? 

Сиёсат

28.11.2026, 19:16

Нега хорижликлар Ўзбекистонда ўқишни танламоқда?

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида 57,6 минг нафар хорижий фуқаро келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробар кўп. Келганларнинг асосий қисмини Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари ташкил этган.

Таълим

28.11.2026, 13:14

1 декабрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 декабрдан Ўзбекистонда бир қатор янги тартиб ва механизмлар амалга киритилади. Маҳкума аёлларнинг болалари учун махсус марказ ва тўловга доир муҳим ўзгаришлар ишга тушади. 

Ўзбекистон

28.11.2026, 12:45

Ҳурмуз бўғозидаги ҳужумлар ва Саудия нефть заводларига зарбалар нефть нархини оширди

Яқин Шарқда танкерлар ва энергетика инфратузилмасига қарши ҳужумлар жаҳон бозорида нефть таъминоти узилиши хавотирини кучайтирди. 27 ноябрь куни Brent нефти баррели 96,61 долларга етди.

Иқтисодиёт

28.11.2026, 11:46

Jamol Qoşiqçi qotilligi

Жамол Қошиқчи қотиллиги: Саудия консуллигидаги сирли ўлим

2018 йил, Истанбул. Саудия Арабистони консуллигига ташриф буюрган журналист бино­га кирди-ю, қайтиб чиқмади.Бу одам Жамол Қошиқчи: Муҳаммад бин Салмон ҳукуматини очиқ танқид қилган журналист.Кейинчалик маълум бўлишича, у консулликда ўлдирилган. Бўлаклаб ташланган жасади эса ҳанузгача топилмади.

Маданий

27.11.2026, 17:03

Gʻazo

Amnesty International: Исроил Ғазодаги аёлларнинг фарзанд кўришига ҳам зарар етказди

Ҳисоботда Исроилнинг ҳарбий амалиётлари ва Ғазо блокадаси ҳомиладор аёллар ҳамда янги туғилган чақалоқлар учун тиббий ёрдамни кескин чеклагани айтилган. Ташкилот маълумотларига кўра, ҳудуддаги шифохоналарнинг 90 фоиздан ортиғи вайрон бўлган.

Жаҳон

27.11.2026, 16:59

АҚШ демократлари Трамп сиёсатига қарши: Эрон билан урушни тўхтатмоқчи

Демократик партия вакиллари Дональд Трамп маъмуриятининг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга чақирмоқда. Бироқ партиянинг ўзи ҳам аввалги президентлар даврида Теҳронга нисбатан санкциялар ва иқтисодий босим сиёсатини қўллаб-қувватлаган.

Жаҳон

27.11.2026, 16:06

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиладими?

Қонунчилик палатаси олти ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрловни мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгилашни назарда тутувчи ҳужжатни уч ўқишда қабул қилди.

Таълим

27.11.2026, 14:03

Россияда хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент.

Москвада хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент нархи оширилади

Москва шаҳар думаси депутатлари шаҳарнинг солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. 

Жаҳон

27.11.2026, 11:10

Ўзбекистоннинг экологик лойиҳаси 94 мамлакат орасида биринчи бўлди

Мактаб ўқувчилари ташаббуси билан бошланган Sustainable Future Society лойиҳаси Европа таълим жамғармасининг Green Skills Award 2026 халқаро танловида ғолиб деб топилди.

Ўзбекистон

26.11.2026, 18:09

Özbek tili korpusi SI kompaniyalariga taqdim etildi

Энди сунъий интеллект ўзбек тилида равонроқ сўзлаша олади

Ўзбекистон 20 миллиард токенли миллий тил корпусини OpenAI, Anthropic, Meta ва Alibaba компанияларига бепул тақдим этди.

Фан-технология

26.11.2026, 16:20

Ёмғирли об-ҳаво

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ҳарорат 5 даража совуққача пасаяди. 3–5 декабрь кунлари мамлакатнинг бир қатор жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

26.11.2026, 15:37

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?

Афғонистон томони Амударё сувини каналга яқин вақтда йўналтиришини айтмоқда. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири эса сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган.

Сиёсат

26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида 252,5 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди. Маблағлар «Ишонч – 2030» траст жамғармаси орқали соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилади.

Иқтисодиёт

26.11.2026, 12:10

Ёнилғи ташувчи мошина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Қоҳира яқинида содир бўлган ёнғин оқибатида яна 21 киши жароҳатланди. Ҳодиса жойида 27 та автомобиль ёнган.

Жаҳон

26.11.2026, 11:19

Таэквандочилар

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади

Мусобақа 28–29 ноябрь кунлари Остона шаҳрида ўтказилади. Унда олти нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар ва 2028 йилги Олимпиада учун рейтинг очколари учун курашади.

Ўзбекистон

26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?

Ўзбекистон фуқаролари 31 та давлатга визасиз бориши мумкин. Яна бир қатор мамлакатларда чегарада виза олиш ёки электрон виза расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Сиёсат

26.11.2026, 08:40

Semipalatinsk poligoni

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари

АҚШ билан ядровий куч борасида беллашган СССР Қозоғистон даштларида юзлаб портлашлар амалга оширди. Семипалатинск полигонида ўтказилган 456 та синов миллиондан ортиқ инсонни радиация таъсирига дучор қилган.

Фан-технология

25.11.2026, 17:17

Toşkentda adolatli sudlov masalalari muhokama qilindi

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?

Тошкентда одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқига бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?

Санэпидқўмита мамлакатда энтеровирусли инфекциялар, жумладан Коксаки вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ва назорат остида эканини маълум қилди.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →