Хиросимага атом бомбаси ташланганига 81 йил тўлди
Атом бомбасидан омон қолганлар халқаро ҳамжамият, жумладан, Япония томонидан ядро қуролига эга бўлишга интилиш кучайиб бораётганидан хавотирда.
Жаҳон
06.08.2026, 14:01
Улашиш:

6 август куни Хиросима шаҳри АҚШ томонидан бомбаси ташланганининг 81 йиллигини хотирлади. Бу ҳақда Euronews ёзди.
Шаҳар мери йирик давлатларни урушлар олиб бораётгани учун танқид қилиб, уларни ядровий қуролга эгаликни тийиб туриш воситаси сифатида оқлашни тўхтатишга чақирди.
«Ядро қуролининг ноинсонийлигига кўз юмиш ва ўз фаровонлиги йўлида куч ишлатишни оқлаш, охир-оқибат яна бир Хиросима ёки Нагасаки фожиасига ўхшаш шафқатсиз қасос олиш гирдобига тортади. Афсуски, кўплаб сиёсий етакчилар ҳамон ядровий тийиб туришни мақбул ёндашув деб, зўравонликни қонунийлаштирмоқда. Бу эса ядро қуролидан холи дунё орзусини биздан янада узоқлаштиради», — деди Казуми Мацуи.
Шунингдек, у ҳар бир фуқарони ўтмишдан сабоқ олиб, амалий ҳаракат қилишга даъват этди.
Маросимда 50 минг киши, жумладан, 120 га яқин мамлакат ва минтақа вакиллари, шу қаторда АҚШ ва Эрон ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Эрталаб соат 8:15 да — АҚШнинг B-29 бомбардимончи самолёти шаҳарга бомба ташлаган вақтда — тинчлик қўнғироғи чалиниб, бир дақиқалик сукут сақланди.
Япония ядровий сиёсатини ўзгартирадими?
Бош вазир Санаэ Такаичи БМТнинг ядро қуроллари тарқалишининг олдини олиш тўғрисидаги шартномаси доирасида ядро қуроли ҳеч қачон қўлланмайдиган дунёга эришиш учун «реалистик ёндашув» қўллашини билдирди.
Бу йилги маросим Санаэ Такаичи бошчилигидаги ҳукумат Япониянинг ядровий қуролга эга бўлмаслик бўйича уч тамойилини юмшатиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар кучаяётган бир пайтда ўтказилмоқда.
Такаичи мазкур тамойилларни қайта кўриб чиқиш тарафдори ҳисобланади. Хусусан, у учинчи тамойил — ядро қуролларининг Япония ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик қоидасини бекор қилиш имконияти муҳокама қилиниши зарурлигини билдирган.
Унинг сўзларига кўра, Япония урушдан кейинги учта ядровий тамойилини сақлаб келмоқда, бироқ келажакда ҳам шу сиёсатга содиқ қолиш мажбуриятини олмаган.
Атом бомбасидан тирик қолганлар халқаро ҳамжамият, жумладан, Япония томонидан ҳам тийиб туриш воситаси сифатида ядро қуролига эга бўлиш ғоясини қўллаб-қувватлаш ортиб бораётганидан норози.
Япония АҚШнинг ядровий ҳимояси остида бўлиб, Вашингтондан бу мажбуриятга содиқлик ва янада кучлироқ ҳимояни қайта-қайта тасдиқлашини сўраб келади.
2-жаҳон уруши якуни
1945 йил 6 августда Хиросиманинг бомбардимон қилиниши 140 000 кишининг умрига зомин бўлди. Уч кундан сўнг Нагасакига ташланган иккинчи бомба эса 70 000 кишини ҳалок қилди. 15 август куни Япония таслим бўлди ва бу билан Иккинчи жаҳон уруши ҳамда мамлакатнинг Осиёдаги қарийб ярим асрлик тажовузкорлигига нуқта қўйилди.
Ҳозирда тирик қолганлар сони 91 105 нафарга камайган, бу — дастлабки рақамнинг тахминан тўртдан бир қисми. Уларнинг ўртача ёши 86 дан ошган. Омон қолганлар хотиралар сўниб бораётганидан хавотирда.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш эса ўз ёзма баёнотида ядро қуролининг даҳшати — Хиросима берган сабоқлардан фақат биттаси эканини, бу каби қуролларни қўллаш ёки у билан таҳдид қилишни тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган дунёни барпо этиш зарурлигини таъкидлади.
мавзуга оид янгиликлар

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте
Сиёсат
01.10.2026, 16:09

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар
Жаҳон
22.06.2026, 15:18

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?
Маданий
16.10.2026, 15:13

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади
Жаҳон
30.09.2026, 12:18

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради
Ўзбекистон
10.09.2026, 17:09
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
