Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?

1941-йилда Гитлер СССРни бир неча ой ичида таслим қилишни режалаштирди. Европанинг катта қисмини аллақачон бўйсундирган Германия қўшинлари Москва остонасигача етиб борди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Берлиннинг ўзи вайроналар ичида қолди.

Маданий

16.10.2026, 15:13

Улашиш:

Қайси омиллар II Жаҳон урушида Германия ғалабасини имконсиз қилиб қўйди? Буни 1939 йилдан 1945 йилгача бўлган воқеалар кетма-кетлигида қисқача кўриб чиқамиз.

 

1939 йилнинг август ойида Сталин Адольф Гитлер билан келишувга эришди. Германия ва Совет Иттифоқи «Молотов–Риббентроп пакти» номи билан танилган битимни имзолади.

Бу битим натижасида Гитлер ва Сталин Шарқий Европани ўзаро бўлишиб олди. Бундан ташқари, улар Польшага икки томондан бостириб кирди. Сталин Германия Рейхига катта миқдорда хомашё етказиб беришни ҳам зиммасига олди.

The Molotov-Ribbentrop pact – archive, August 1939 | Second world war | The  Guardian

Буюк Британия ва Германия ўртасида муҳораба давом этар экан, Кремлдаги кабинетида ўтирган СССР раҳбари Иосиф Сталин Гитлер билан тузган ҳужум қилмаслик тўғрисидаги битим кучида қолишига ишонарди.

Сталиннинг идеал режаси бор эди. Унга кўра, Британия ва Франция Германияга қарши узоқ вақт уруш олиб боради, икки томон бир-бирини ҳолдан тойдиради, Сталин эса четдан уларнинг заифлашишини кузатиб ўтиради.

1940 йил 18 декабрь куни Гитлер махфий равишда «Фюрернинг 21-сонли директиваси»ни тасдиқлади. Бу ҳужжатда кейинги йили Совет Иттифоқига қарши кенг кўламли босқин бошлаш, яъни «Барбаросса» операциясининг режаси белгиланган эди.

The Army High Command's Plan for Operation Barbarossa: Cartographic  Illustration of the Planned Strategy and the Actual Strategy Implemented  (1941) | German History in Documents and Images

Аммо Германия учун Британия ҳамон муаммолигича қолганди. 1940 йилда Германия Францияни мағлубиятга учратиб, Ғарбий Европанинг катта қисмини назорат остига олди. Бироқ Британия таслим бўлмади.

Натижада Гитлер Ғарбдаги уруши ҳали тугамаган пайтда СССРни босиб олишни режалаштирди.

Гитлернинг режаси Совет Иттифоқини босиб олиш ва Шарқда янги Германия империяси учун «Lebensraum» — яъни «яшаш ҳудуди» барпо этишдан иборат бўлган.

Операция ўта махфий сақланса-да, орадан бир неча кун ўтмай, Совет разведкаси турли манбалар орқали маълумотларни қўлга киритади.

Сталинга деярли ҳар томондан — британияликлардан, Токиодаги жосусдан, ҳатто, Берлин ичидаги АҚШ ҳарбий атташесидан фашистлар урушга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар етказилади. Аммо Сталин ушбу шум хабарларга ишонмади.

СССР раҳбари Ғарб давлатлари жуда катта сиёсий ўйин олиб бораётганидан шубҳаланади. «Улар мени илгари мағлубиятга учрамаган Вермахт билан яккама-якка урушга тортишмоқчи», деб ўйлаган Сталин Ғарбнинг «тузоғи»га тушмасликка қатъий бел боғлаган.

Шу тариқа СССР урушни тайёргарликсиз кутиб олди.

Why Did Hitler Attack the USSR? - World History Encyclopedia

1941 йил 22 июнь.

Тонг отиши билан уч миллиондан ортиқ немис аскари Совет чегарасини кесиб ўтди.

Инсоният тарихидаги энг йирик босқин — «Барбаросса» операцияси бошланди.

Босқин таркибида 3 мингта танк, 2 700 та самолёт, яна 7 мингта артиллерия қуроли ва 600 мингта транспорт воситаси бор эди.

Босқиннинг дастлабки бир ҳафтасидаёқ Вермахт Совет ҳудудининг қарийб 480 километр ичкарисига кириб борди ва 400 мингдан ортиқ аскарни асир олди.

Ноябрь охири — декабрь бошида немис қўшинлари Москва чегараларига 25–30 км масофагача яқинлашди. Фашистлар армияси пойтахтни эгаллаш арафасида эди.

Аммо бу ерда Германиянинг тезкор уруш режаси жиддий муаммога учради. Совет Иттифоқига бостириб кирилганидан тўрт ой ўтиб, немис армияси янги ғанимга — қишга дуч келди.

Гитлер ва унинг генераллари урушни кузгача тугатишга ишонгани учун армияни қишки кийим ва махсус мойлар билан таъминлашни ҳисобга олмаганди.

On this day, 79 years ago, a small group of German soldiers reached the  city of Khimki, less than 20km away from Moscow. This was the closest they  would ever get to

1941 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида баъзи жойларда ҳаво ҳарорати -30, -40 градусгача тушиб кетди. Немис аскарлари, ҳатто, танк ва қуролларнинг мойлари ҳам музлаб қолди.

Шунга қарамай, Сталин ҳамон немислар Москва мудофаасини ёриб ўтишидан хавотирда эди. Айни шу пайтда яна бир муҳим хушхабар келиб қолди.

Токиодан юборилган разведка маълумотларига қараганда, Япония Совет Иттифоқининг шарқий чегарасига бостириб кирмоқчи эмас эди.

Аксинча, Япония жанубга — Британия, Франция ва Нидерландиянинг Осиёдаги мустамлакаларига ҳужум қилишни режалаштираётган, эҳтимол, кейинчалик Филиппиндаги АҚШ кучларига ҳам зарба беришни кўзлаган эди.

Шундан сўнг Сталин Совет Иттифоқининг Узоқ Шарқидаги 400 минг аскарни — ҳали тетик, жангларда ҳолдан тоймаган, бутун бошли янги армияни Москвага кўчирди.

5 декабрь куни — немислар учун энг ноқулай паллада қарши ҳужум бошланди. Душман чарчаган, оч, катта қисми касал бўлиб, таъминотлари ҳам тугаб бораётганди.

Совет қўшинларининг қарши ҳужуми немисларни ортга улоқтириб ташлади. Карахт ҳолга тушган фашистлар 160 километрдан ортиқ масофага чекинишга мажбур бўлди.

Мазкур муваффақиятли ҳужумдан сўнг Москва сақлаб қолинди, Гитлернинг Совет Иттифоқини қисқа муддатда таслим қилиш режаси барбод бўлди.

 

СССР Германияга қарши ёлғиз курашдими?

АҚШ ҳали урушга расман кирмаган бўлса-да, Вашингтон аллақачон Германияга қарши курашаётган давлатларни қўллаб-қувватлашни бошлаган эди.

1941 йил 11 март куни АҚШ президенти Франклин Рузвельт Ленд-Лиз дастурини имзолади. Бу дастур орқали АҚШ иттифоқчиларига қурол-яроғ, техника ва бошқа зарур материалларни қарзга бериш, ижарага топшириш ёки бошқа шартларда етказиб беришни йўлга қўйди. Дастлаб Буюк Британия унинг асосий олувчиларидан бири эди.

Lend-Lease - Wikipedia

Германия Совет Иттифоқига бостириб кирганидан кейин СССР ҳам ушбу дастурга қўшилди. Фашистлар шиддат билан Москва томон ҳаракатланаётган пайтда — 1941 йил октябридан Совет Иттифоқига Ленд-Лиз орқали Америка ёрдами кела бошлади.

АҚШ Давлат департаменти ҳужжатларига кўра, уруш йиллари давомида Совет Иттифоқига берилган Ленд-Лиз ёрдамининг умумий қиймати тахминан 11 миллиард доллар бўлган.

Хусусан, СССРга:

  • 400 мингдан ортиқ юк машиналари ва бошқа ҳарбий автомобиллар,
  • минглаб танклар ва зирҳли техникалар,
  • минглаб самолётлар,
  • локомотивлар ва темирйўл ускуналари,
  • озиқ-овқат,
  • ёқилғи,
  • портловчи моддалар,
  • металл, кимёвий маҳсулотлар ва саноат ускуналари етказиб берилди.

Underestimation of lend lease to the Soviet Union during WW2 | Paradox  Interactive Forums

Масалан, 1943 йил бошида АҚШ Совет Иттифоқига 3 200 дан ортиқ танк, 2 600 самолёт ва 81 минг юк машинаси ҳамда бошқа ҳарбий автомобиллар юборган эди. Кейинги икки йил давомида бу рақамлар янада ошди.

Америка ёрдами айниқса, логистика соҳасида асосий таянч вазифасини ўтаган. Чунки фронтдаги аскарларни озиқ-овқат ва ўқ-дори, минглаб танкларни эса ёқилғи ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш керак эди. Шу сабабли юк машиналари ва темирйўл ускуналари Совет армияси учун алоҳида аҳамият касб этди.

АҚШ маълумотларига кўра, 1941 йил октябридан 1944 йил январигача Совет Иттифоқига 7 минг 800 га яқин самолёт, 4 минг 700 та танк ва умумий 170 минг юк машинаси ҳамда автомобиль етказилган.

Lend-Lease: Aircraft to the Soviet Union > National Museum of the United  States Air Force > Display

Германия имкониятларини асосан тезкор ҳужумга мослаган эди. Уруш чўзилгач, вазият ўзгарди.

Иттифоқчиларнинг иқтисодий ва саноат салоҳияти Германияникидан катта бўлган.

Бу ерда АҚШнинг роли айниқса муҳим. Вашингтон нафақат СССР ва Британияни қурол-яроғ билан таъминлади, балки ўзининг улкан саноатини ҳам урушга сафарбар қилди. Шунингдек, АҚШнинг стратегик бомбардимонлари Германиянинг заводлари, нефть инфратузилмаси ва транспорт тармоғини издан чиқарди.

Натижада Германия учун зарур бўлган қурол, ёқилғи, транспорт ва бошқа ресурсларни етказиб бериш тобора қийинлашиб борди.

 

Сталинград ва Курск: Шарқий фронтдаги катта бурилиш

Москва Германиянинг дастлабки режасини барбод қилса-да, нацистлар босқини тўхтаб қолмади. 1942 йилда Гитлер яна ҳужум бошлади. Бу сафар немис қўшинлари Совет Иттифоқининг жанубига, Кавказ ва Волга томон йўл олди.

1942–1943 йиллардаги Сталинград жанги ҳал қилувчи бурилиш нуқталаридан бирига айланди. Немисларнинг 6-армияси Сталинградда қуршовда қолди ва 1943 йил февралида таслим бўлди.

Stalingrad: 80 Years Ago, a Victory That Changed World War II - The Moscow  Times

Мазкур мағлубиятдан кейин ҳам Гитлер уруш ташаббусини Совет Иттифоқига бутунлай топширишни истамади.

1943 йил 5 июль куни Германия Курск шаҳрига ҳужум бошлади. Шаҳар шимоли ва жанубида немис танклари ҳамда пиёда қўшинлари Совет мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилди. Аммо катта куч ва техника сарфланганига қарамай, Совет мудофааси ёриб ўтилмади.

Шундан сўнг СССР қўшинлари қарши ҳужумларни бошлади ва Шарқий фронтда назорат Совет Иттифоқи қўлига ўтди.

Шу тариқа Москва — Сталинград — Курск Германиянинг Шарқий фронтдаги мағлубиятини акс эттирувчи учта муҳим босқичга айланди.

 

1944 йил 6 июнь — D-Day

1944 йилнинг ёзига келиб, АҚШ ва Буюк Британия бошчилигидаги Иттифоқчилар Францияга бостириб кириш учун етарли куч тўплашди. Бу операция тарихга «D-Day» номи билан кирган.

1944 йил 5 июнь оқшомида, тун қоронғусидан фойдаланиб, Британия, АҚШ ва Канада қўшинлари Нормандияга десант туширди.

Normandy landings - Wikipedia

Эртаси куни, 6 июнда эса асосий ҳужум бошланди. Кейинроқ Франция кучлари ҳам жангга қўшилган.

Шарқий фронтда Совет Иттифоқига қарши мудофаа билан банд бўлган немислар кучсизроқ қаршилик кўрсатди. Шунга қарамай, ҳужумнинг биринчи кунидаёқ Иттифоқчилар 10 мингдан ортиқ аскарини йўқотди.

Керакли техника ва қўшинларни олиб келиш учун уларга йирик порт керак эди. Шу мақсадда Шербур денгиз порти учун жанглар бошланди ва у июнь охирида қўлга киритилди. Бу порт Иттифоқчилар қўшинларининг Францияга катта оқим билан киришига имкон берди. Улар энди Франция бўйлаб жанг қилишар, немис қўшинлари эса ортга чекинарди.

Немислар қўшимча куч олган бўлса-да, Иттифоқчиларнинг ниҳоятда кўплиги ва ҳаводаги устунлиги уларни сиқувга олди.

Шундан кейин Германия Шарқда СССР, Ғарбда АҚШ, Британия ва Франция билан бир вақтнинг ўзида урушишга мажбур бўлди. Ҳар икки фронтда ҳам улар мағлубиятга учраб, аста-секин Германия томон сиқиб борилаверди.

 

Германиянинг заиф томонлари

Иккинчи жаҳон урушида Германиянинг тўртта асосий заиф томони бор эди:

  • биринчиси, ҳарбий иқтисодиётнинг самарали ишламагани;
  • иккинчиси, таъминот линияларининг заифлиги;
  • учинчиси, икки фронтда уруш бошлангани;
  • тўртинчиси, кучли раҳбариятнинг етишмаслиги.

Совет Иттифоқига бостириб киргач, немис армияси тезкор ҳужум тактикасидан фойдаланиб, Россия ҳудудининг ичкарисига жадал илгарилади.

Бироқ улар таянган таъминот занжири секин ҳаракатланар ва ҳаддан ташқари чўзилиб кетганди. Айниқса, қиш пайтида мазкур заиф таъминот линиялари Германиянинг олдинга силжишини қийинлаштирди ва фронтда танқисликка олиб келди.

Германиянинг ҳарбий иқтисодиёти ҳам турли босқинлар учун зарур маҳсулотларни етказа олмади. Уруш давомида Германия кескин ёқилғи, кўмир ва озиқ-овқат тақчиллигига учради.

1942 йилда Альберт Шпеер Қуролланиш ва ҳарбий ишлаб чиқариш вазири лавозимига тайинланганидан кейин Германия бутун иқтисодиётни урушга сафарбар қилишга ўтди.

The Candor and Lies of Nazi Officer Albert Speer

1944 йилга келиб, Германияда ялпи ички маҳсулотнинг 75 фоизи урушга йўналтирилган бўлса, Совет Иттифоқида бу кўрсаткич 60 фоиз, Буюк Британияда эса 55 фоизни ташкил этган.

Иттифоқчиларнинг D-Day ҳужуми ортидан Германия қўшинларини иккига бўлиб, Шарқий ва Ғарбий фронтларда мудофаа урушини олиб борди. Энди улар армиянинг бутун кучини битта фронтда тўлиқ ишга сола олмасди.

Бундан ташқари, урушнинг сўнгги босқичларида нацистлар Германиясида кучли раҳбарият етишмади. Немис халқининг ишончини йўқотиб, омма олдида кам кўрина бошлаган Гитлер Берлин шаҳридаги Рейх канцеляриясида жойлашган бункерга яшириниб олганди. 1945 йил 30 апрелда эса у ўз жонига қасд қилди.

 

СССРнинг кучли томонлари

Совет Иттифоқининг асосий устунлиги — жуда катта сафарбарлик салоҳиятига эгалиги эди. Немис қўшинлари анча тажрибали ва яхшироқ тайёргарликка эга бўлишига қарамай, уларга қарши туриш учун доимий равишда янги аскарлар етказиб берилди. 

Шунингдек, Советлар уруш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун аёлларни ҳам деярли барча соҳаларга кенг миқёсда сафарбар қилди.

The Women of the Red Army & Their Role in WWII | TheCollector

Бундан ташқари, уруш давомида Совет қўшинлари Ленд-Лиз дастури туфайли жанговар ҳаракатлар учун яхшироқ жиҳозланди.

Умумий ҳисобда, Ленд-Лиз дастури доирасида Буюк Британия 31 миллиард доллар, Совет Иттифоқи эса 11 миллиард доллар миқдорида ёрдам олди.

Хулоса шуки, фашистларни бир эмас, турли давлатларнинг бирдамлиги енгди.

The Fall of Berlin at the End of the Second World War | War History Online

СССР унинг асосий армиясини Шарқда ҳолдан тойдирди. АҚШ ва Буюк Британия эса бу қаршиликни янги фронтлар билан янада оғирлаштирди.

Германия мағлубиятининг ички омилларга боғлиқ яна бир жиҳати — тез ғалаба стратегияси асосида бошланган ҳужум узоқ давомли урушга айланиб кетганидир.

Улар ҳудудларни эгаллашди, фронтларни кенгайтиришди, аммо мақсадга ўз вақтида эришилмади. Пировардида кучлар бўлинди, зарурий ресурслар етишмай қолди.

Охир-оқибат душманларининг биргаликдаги ҳужумига қарши тура олмаган Германия мағлуб бўлди.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади

Хитой Тайванни Пекиннинг Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид талқинини танқид қилгани учун «қаҳрамонлар хотирасини таҳқирлаш»да айблади.

Жаҳон

30.09.2026, 12:18

Хиросимага атом бомбаси ташланганига 81 йил тўлди

Атом бомбасидан омон қолганлар халқаро ҳамжамият, жумладан, Япония томонидан ядро қуролига эга бўлишга интилиш кучайиб бораётганидан хавотирда.

Жаҳон

06.08.2026, 14:01

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди

Браунау ам Инн шаҳрида бир қизалоқ ўйнаётиб, суяк топиб олади. Бу суяк эса уруш даврида тартибсиз кўмиб ташланган 120 дан ортиқ аскар қабрига олиб борди.

Фан-технология

25.07.2026, 14:01

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар

Бундан роппа-роса 85 йил олдин, 1941 йилнинг 22 июнида Германия Совет Иттифоқига бостириб кириш бўйича "Барбаросса" операциясини бошлаган эди. 

Жаҳон

22.06.2026, 15:18

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →