Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар

Бундан роппа-роса 85 йил олдин, 1941 йилнинг 22 июнида Германия Совет Иттифоқига бостириб кириш бўйича "Барбаросса" операциясини бошлаган эди. 

Жаҳон

22.06.2026, 15:18

Улашиш:

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар

Инсоният тарихидаги энг қонли ва энг вайронкор уруш бўлган Иккинчи жаҳон уруши 40 миллиондан 50 миллионгача одамнинг умрига зомин бўлди.

Иккинчи жаҳон уруши якунларига баҳо беришда Россия ва АҚШ ўртасидаги баҳслар ҳануз давом этмоқда.

Урушда ғолиблар сафида бўлган 4 та асосий давлатнинг (СССР, АҚШ, Франция, Буюк Британия) кўрган талафотлари ва эришган ютуқлари турлича.

Қуйида асосий ғолиб давлатларнинг йўқотишлари ва ютуқлари қисқача таҳлил қилинади:

 

1. СССР

Йўқотишлар:

Энг катта талафотни СССР кўрган. Жами 26,6 миллион киши қурбон бўлган (шундан қарийб 12 миллиони ҳарбийлар). Мамлакат ғарбий қисми бутунлай вайрон бўлиб, жами бойликларининг 30 фоизи йўқотилган. Бунга Сталиннинг “Молотов-Риббентроп” пактига ишониб, Германия ҳужумига тайёргарлик кўрмагани ҳамда 1937 йилдан бошлаб кўплаб иқтидорли зобитларни қатағон қилгани сабаб бўлган деб ҳисобланади.

Қўлга киритганлари:

Германия ҳужумигача СССР Болтиқбўйи, Финляндиянинг бир қисми, ғарбий Украина ва Белоруссияни эгаллашга улгурган эди. Урушдан кейин Шарқий Европа, шунингдек, Осиёдаги бир қатор давлатлар (Мўғулистон, Шимолий Корея) СССР таъсир доирасига тушиб, социалистик тузум ўрнатилди. 

Узоқ Шарқда Курил ороллари олинган бўлса, Германиядан улкан миқдордаги завод-фабрикалар товон тариқасида кўчириб келинган. СССР жаҳоннинг иккинчи қутбига ва қудратли давлатига айланди.

 

2. Франция

Йўқотишлар:

Франция 1940 йилда атиги 3 ой ичида  немислар томонидан босиб олинган ва 4 йил оккупацияда қолган. Уруш давомида 253 минг аскар ва 412 минг тинч аҳоли ҳалок бўлган. Қисқа муддатли жанглар сабабли вайронагарчиликлар нисбатан камроқ бўлган.

Қўлга киритганлари:

Германиянинг Африкадаги баъзи мустамлакалари ва айрим чегарадош ҳудудларга эга бўлди. Энг асосий ютуғи — БМТ Хавфсизлик Кенгашида ғолиб давлат сифатида доимий аъзолик мақомини олди.

 

3. Буюк Британия

Йўқотишлар:

Буюк Британия урушда 286 минг ҳарбий ва 92 минг тинч аҳолисидан айрилди. Ҳарбий ҳаракатлар асосан ҳаво орқали (Лондон бомбардимони) ва Европа материгида олиб борилди. Британия БМТ доимий аъзосига айланган бўлса-да, аслида жуда кўп нарса йўқотди. 

Ўзининг дунё миқёсидаги гегемонлигини АҚШга бой берди. Кўплаб мустамлакаларидан айрилди ва энг асосийси, фунт стерлинг жаҳон валютаси мақомини Америка долларига топширишга мажбур бўлди. 

Буюк Британиянинг айтишга арзигулик қўлга киритган нарсалари йўқ.

 

4. АҚШ

Йўқотишлар:

Қурбонлар сони нисбатан кам: 405 минг атрофида ҳарбий (асосан Япония билан жангларда) ва 12 минг тинч аҳоли. Мамлакат ичкарисида ҳеч қандай иқтисодий ёки инфратузилмавий вайронагарчилик бўлмаган.

Қўлга киритганлари:

Иккинчи жаҳон урушидан мутлақ ғолиб ва фойда билан чиққан давлат — АҚШ. Америка компаниялари (ҳатто Германияга ёқилғи ва автомобиллар етказиб бериш орқали) бутун уруш давомида узлуксиз савдо қилди ва бу уларни 1930 йиллардаги «Буюк тушкунлик» (кризис) ботқоғидан олиб чиқди. 

Натижада:

  • АҚШ доллари дунё валютасига айланди;
  • Дунёнинг турли бурчакларида, жумладан, Европа ва Осиёда юзлаб ҳарбий базалар очилди;
  • Ғарбий Германия ва Япония каби давлатлар бутунлай АҚШ таъсирига тушди;
  • АҚШ дунёнинг биринчи рақамли давлатига ва иқтисодиётига айланди.

“Урушда ғолиблар бўлмайди” деган гап 26,6 миллион одамидан айрилган СССР учун тўғри келиши мумкиндир, аммо АҚШга эмас. Америка бу уруш ортидан ҳар томонлама юксалиб, бугунги кундаги жаҳон етакчилигининг тамал тошини қўйди.

 

Мағлубиятга учраган мамлакатлардаги рақамлар ҳам даҳшатли: 

  • Германиядан 5 333 000 аскар ва 840 000–2 800 000 тинч аҳоли;
  • Италиядан 301 400 аскар ва 145 100 тинч аҳоли;
  • Япониядан 2 120 000 аскар ва 580 000 тинч аҳоли қурбон бўлган.

 

Ўзбекистон

Ўша пайтда Ўзбекистон аҳолиси 6 миллион 800 минг нафарни ташкил этган. Улардан қарийб 2 миллион нафари урушда иштирок этган. Шундан 540 мингга яқини ҳалок бўлган, 158 минг нафари бедарак йўқолган, 50 мингдан ортиғи концлагерларда мислсиз қийноқ ва азоблар туфайли ҳалок бўлган, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтган.

 

Атом қуролининг оқибатлари

Урушнинг охирги энг фожиали нуқтаси 1945 йил 6 августда юз берди. Япониянинг Хиросима шаҳрида портлатилган ядровий қурилма дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 80 000 кишининг умрига зомин бўлди. 

Радиациявий заҳарланиш ва бошқа жароҳатлар оқибатида қурбонларнинг умумий сони тахминан 90 000 дан 140 000 гача етди. Орадан уч кун ўтиб Нагасакига ташланган иккинчи атом бомбаси эса 40 000 га яқин одамни ҳалок қилди.

 

Вайронагарчиликлар

Урушни олиб бориш учун умумий 1 триллион доллардан ортиқ маблағ сарфланди.

Буюк Британия ва Полшадаги жами уйларнинг қарийб учдан бир қисми, шунингдек, Франция, Белгия, Нидерландия ва Югославиядаги уйларнинг бешдан бир қисми шикастланди ёки вайрон қилинди.

Германиянинг 49 та энг йирик шаҳрида уйларнинг деярли 40 фоизи жиддий шикастланди ёки бутунлай яксон бўлди. Совет Иттифоқининг ғарбий қисмида эса вайронагарчилик кўлами бундан-да каттароқдир.

мавзуга оид янгиликлар

Хиросимага атом бомбаси ташланганига 81 йил тўлди

Атом бомбасидан омон қолганлар халқаро ҳамжамият, жумладан, Япония томонидан ядро қуролига эга бўлишга интилиш кучайиб бораётганидан хавотирда.

Жаҳон

06.08.2026, 14:01

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?

1941-йилда Гитлер СССРни бир неча ой ичида таслим қилишни режалаштирди. Европанинг катта қисмини аллақачон бўйсундирган Германия қўшинлари Москва остонасигача етиб борди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Берлиннинг ўзи вайроналар ичида қолди.

Маданий

16.10.2026, 15:13

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади

Хитой Тайванни Пекиннинг Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид талқинини танқид қилгани учун «қаҳрамонлар хотирасини таҳқирлаш»да айблади.

Жаҳон

30.09.2026, 12:18

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga beriladi.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →