«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

«ALP» нашриёти раҳбари Алишер Файзуллаев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилишича, Чилонзор тумани Ички ишлар бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари нашриётга келиб, 5 274 дона китобни олиб кетган. Олиб кетилган нашрлар орасида Шуҳрат Бобожоннинг «Тайм машин: 1984» асари лотин ва кирилл алифбосидаги нусхалари ҳамда Жидду Кришнамуртининг «Билгандан озодлик» китоби бор.

Нашриёт раҳбарининг таъкидлашича, 10 сентябрь куни чоп этилган китоблар «Узкомнадзор» (расмий номи: «Ўзкомназорат»)да муҳокама қилингани айтилган. Бироқ нашриёт раҳбари ва китоблар муҳаррири сифатида у бундай муҳокама ҳақида хабардор қилинмаган.

«Сизга 5 сентябрдан телефон қилиб туша олмаганмиз», — деган рейдда иштирок этган ташкилот ходимларидан бири.

 

«Тайм машин: 1984»

«Тайм машин: 1984» романи воқеалари 1984 йилги Тошкент билан боғлиқ бўлиб, унда тарихий шахслар, турли даврлар ва географик маконлар ўзаро боғланади. Асарнинг ўзига хос жиҳати — унда замон ва маконнинг мураккаб уйғунлиги мавжуд, воқеалар оддий ва тушунарли тилда баён этилади.

Нашриёт раҳбарининг таъкидлашича, романда жамиятда учрайдиган қусурлар, жумладан, фоҳишалик ва сўкиниш каби ҳолатлар ҳам тасвирланган. Китобдаги бундай ифодалар бадиий зарурат билан қўлланган, нашр эса 18+ ёш белгиси билан чиқарилган.

Ношир роман ўқувчида фантазия ва тафаккурни ривожлантириши, жамиятга танқидий муносабатни шакллантириши, илм-фанга қизиқиш уйғотиши ҳамда одамлар ўртасидаги бирдамлик масаласини кўтаришини таъкидлаган.

 

«Билгандан озодлик»

Нашриётдан олиб кетилган яна бир китоб — Жидду Кришнамуртининг «Билгандан озодлик» асари.

Кришнамурти замонавий дунё тафаккурига таъсир кўрсатган файласуфлардан бири бўлиб, асарда инсоннинг ўзлаштирган билимлари, онгида шаклланган қарашлар ва уларнинг ҳаётига таъсири ҳақида сўз боради.

Нашриёт раҳбари китобни диний қарашларга таҳдид сифатида баҳолашдан олдин уни ўқиб чиқиш ва ундаги фикрларни, жумладан, сўфийлик фалсафаси билан қиёслаб кўришни таклиф қилган. Чунки асар инсоннинг ички хотиржамлиги, билимнинг моҳияти ва шахсий мақсадларини қайта кўриб чиқишга ундайди.

«Назаримда, терроризм ва диний экстремизм ғоялари билан суғорилган китоблар эмас булар», — деб ёзган ношир.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмади. Шунингдек, мазкур китоблар кенг миқёсда сотилмоқда.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →