Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.
Маданий
29.10.2026, 19:35
Улашиш:

Иккинчи жаҳон урушида минглаб америкалик ва британиялик ҳарбийларни асир олган Япония уларни ҳеч қандай белгисиз оддий кемаларда ташиган. Натижада, ушбу кемаларга ҳужум қилган Иттифоқчилар бортда ўз ҳарбийлари борлигини билишмаган. Бу кемалар тарихда «дўзах кемалари» номи билан қолди.
Орол давлати бўлган Япония урушда денгиз транспортига жиддий қарам эди. Тинч океанидаги ҳудудлар кенгайгани сари юк, қурол-яроғ ва душман ҳарбийларини ташиш эҳтиёжи ортди. Натижада ҳукумат хусусий мулкдорларнинг савдо кемаларини тортиб ола бошлаган.

Нега «дўзах кемалари»?
Япон ҳарбийлари асирларни кеманинг пастки қисмидаги қоронғи ва ваҳимали юк бўлимларида ташишган. У ерда ҳаво етмас, тиқинчда қимирлай олмайдиган одамлар баъзан бўғилиб ўлишарди. Ҳожат чиқариш ва полни тозалашга ҳеч қандай шароит йўқ эди.
Ҳафталаб давом этадиган сафарда озиқ-овқат ва сув танқис бўлиб, жазирама иссиқда кўпчилик сувсизликдан жон берарди.
Бундан ташқари, экипаж аъзолари асирларни шафқатсизларча калтаклар ва қатл этарди. Аммо асирларнинг энг катта қўрқуви – ўз сафдошларининг адашиб ҳужум қилишидан эди. Чунки кемаларда ҳарбий асирлар борлигини кўрсатувчи ҳеч қандай белги бўлмаган.
1942–1945 йилларда Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Кема чўкаётган пайтда эса япон экипажи асирлар қочиб қутулмаслиги учун нарвонларни кесиб, чиқиш эшикларини тамбалаб ташларди.
Уруш давомида 126 мингдан ортиқ асир ушбу «жаҳаннам» азобини бошдан кечирган. Ҳозир энг машҳур иккита «дўзах кемаси»га оид фожиани кўриб чиқамиз.
Lisbon Maru фожиаси
1942 йил 27 сентябрда Lisbon Maru кемаси Гонконгдан Японияга йўл олди. Бортда Гонконг мудофааси вақтида асир тушган 1 816 нафар британиялик ва америкалик ҳарбий бор эди.
1 октябрь куни Хитой қирғоқлари яқинида АҚШнинг USS Grouper сувости кемаси унга торпеда зарбаси берди. Табиийки, америкаликлар бортда ўз ҳарбийлари борлигини билишмаган.

Кема дарҳол чўкмади. Япон ҳарбийлари эса бошқа кемаларга эвакуация қилинди, аммо асирлар юк бўлимларида қамалғанича қолаверди. Люклар ташқаридан маҳкамлаб қўйилганди.
2 октябрь куни кема чўка бошлагач, айрим асирлар люкни очиб палубага чиқишга муваффақ бўлди. Бироқ япон соқчилар уларни ўққа тутишди. Кеманинг орқа қисми сувга тўлиб, юзлаб асирлар ташқарига чиқолмай чўкиб кетди.
Кейинроқ фалокатни пайқаб қолган яқин ороллардаги хитой балиқчилари 384 асирни қутқариб, қирғоққа олиб чиққан. Бироқ тез орада Япон қўшинлари оролларга келиб, омон қолганларнинг аксариятини қайта асир олди.

Балиқчилар кейинчалик айрим асирларнинг япон қўшинларидан яширинишига ёрдам берди. Уч нафар британиялик шу тариқа қочиб қолишга эришган.
Lisbon Maru ҳалокати оқибатида 800 дан ортиқ ҳарбий асир ҳалок бўлган.
Oryoku Maru даҳшати
1944 йил 13 декабрда Oryoku Maru кемаси Япония босиб олган Филиппиннинг Манила шаҳридан йўлга чиққанida, унинг юк бўлимларида камида 1 600 нафар ҳарбий асир бўлган.
Кема бортида яна 2 000 нафар япон фуқароси ва ҳарбийлари ҳам бўлиб, улар кеманинг йўловчиларга мўлжалланган жойларини эгаллаган эдилар.

Oryoku Maru кемасининг юкхонасида Америкалик ҳарбий Жон М. Жейкобс исмли асир ҳам бўлиб, у ҳолатни шахсан бошдан кечириб, вазиятга гувоҳ бўлганлардан. Жейкобс хотираларида шундай ёзади:
“Бошқа хоналарда асирлар шу қадар тиқинч эдики, ҳатто нафас олишга ҳаво етмасди. Улар ақлдан озар даражага келиб қолишган, бир-бирларининг қўл-оёқларини жароҳатлашар, тишлаб, қонини сўришарди. Ўлиб кетмаслик учун кўплар нарвонга чиқишга мажбур бўлар, соқчилар эса уларни дарҳол отиб ташларди. Бир кечада 20-30 нафар асир ҳаво етишмаслигидан ёки бошқалар томонидан ўлдирилди”.
14 декабрь куни АҚШнинг “USS Хорнет” авиаташувчи кемасидан учирилган бомбардимончи самолёт Oryoku Maru кемасини кўриб қолиб, унга ҳужум қилди. Бироқ ҳужум якунланмагани учун самолёт икки соатдан кейин яна қайтди.
Япон ҳарбий экипажи кема ва унинг бортидаги қарийб 2 000 нафар япон фуқароси ва ҳарбий хизматчиларини ҳимоя қилишга уринади, бироқ кеманинг ҳалокати муқаррар эди.
Асирлар эса қоронғида бир-бирига урилар, сирпаниб кетиб, нажас устига йиқилар, беморлар ва кучдан қолганлар эса оёқ остида топталарди.
Омон қолишга уринаётганлар орасида ваҳшиёна ва қонли олишувлар авж олган, юк бўлимларидаги иссиқлик эса тахминан 43 даража Цельсийга етганди.
АҚШнинг «Хорнет» ва «Кабот» авиаташувчи кемаларидан яна самолётлар учиб келди. Улар палубани ўққа тутиб, 227 килограммлик бомба ва бир нечта ракета ёғдирди, натижада кема парчаланиб кетди.
Японлар асирларни ортиқ тутиб туролмади ва ҳарбий асирлар юкхона бўлимларидан ёнаётган палубага қочиб чиқишди. Сувга сакраб тушишга муваффақ бўлганлар қирғоққа етиб боришларидан олдин ёки қирғоққа чиқишлари биланоқ қўлга олинди.
Қўлга тушганларнинг аксарияти бошқа дўзах кемалари – “Enoura Maru” ва “Brazil Maru”га ўтказилган. Бироқ кўп ўтмай Enoura Maru ҳам АҚШ ҳужумига учраб, Японияга етиб келолмайди.
Шу тариқа дастлаб “Oryoku Maru”га чиқарилган 1 600 дан ортиқ ҳарбий асирдан баъзи манбаларга кўра 500, бошқаларига кўра эса 600 нафаригина кўзланган Япониядаги манзилга “Brazil Maru” орқали етиб борди.
Урушдан кейин
Умуман, Япон «дўзах кемалари»да ташилган Иттифоқчи ҳарбий асирларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган. Таққослаш учун, Иккинчи жаҳон уруши даврида Япония ҳарбий асирлари орасидаги ўлим даражаси 27 фоизни ташкил этган. Германия ва Италия ҳарбий асирлари орасида эса бу кўрсаткич 4 фоиз бўлган.
«Дўзах кемалари»даги асирлар ўлимларининг аксариятига эса Иттифоқчилар қилган ҳужумлар сабаб бўлди.
Урушдан анча йиллар ўтгандан кейин, 1995 йил 15 августда Япония бош вазир Томиичи Мураяма Япония мустамлакачилик ва тажовуз сиёсати учун “чуқур пушаймонлик” ва узр билдирган.
2010 йил 13 сентябрда эса ташқи ишлар вазири Кацуя Окада ҳарбий асирларнинг япон армияси қўлида кўрган ноинсоний муносабати учун расман кечирим сўради.
мавзуга оид янгиликлар

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?
Маданий
16.10.2026, 15:13

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади
Жаҳон
02.10.2026, 14:56

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади
Жаҳон
30.09.2026, 12:18

Хиросимага атом бомбаси ташланганига 81 йил тўлди
Жаҳон
06.08.2026, 14:01

Гаяна қирғоқларида паром ағдарилди: ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 27 та
Жаҳон
21.07.2026, 13:23

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар
Жаҳон
22.06.2026, 15:18
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
