Мактаб ошхоналарида баъзи овқатларнинг сотилиши тақиқланди

Янги ўқув йилида мактаб ошхоналарида тайёрланадиган бир қанча овқатларнинг сотилиши тақиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Улашиш:

Maktab oshxonalarida baʼzi ovqatlarning sotilishi taqiqlandi

Maktab oshxonalarida baʼzi ovqatlarning sotilishi taqiqlandi

"Мактаб ошхоналарида тез тайёрланадиган Гамбургер, чизбургер, хот-дог, “кириешки”, “хрустяшки”, чипс, энергетик ва газланган ичимликларни сотиш тақиқланади. Бунга сабаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти юқоридаги маҳсулотларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилган. Бу турдаги маҳсулотлар умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатига киритилди", дейилади хабарда. 

Шунингдек, мактаб ошхоналарида қуйидаги маҳсулотлар тайёрланиши ва сотилиш ҳам мумкин эмас: 

— Гўшт қўшилган, маёнез, кетчуп орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар); 

— Сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар қўшилган қандолат маҳсулотлари; 

— Сунъий консервантлари бўлган “кириешки”, “хрустяшки” ва чипслар, қурт, писта, донали уй шароитида тайёрланган шимиладиган ширинликлар; 

— Рангли ва рангсиз газланган ичимликлар; 

— Ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; 

— Жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар; 

— Ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар; 

— Банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар хил турдаги консервалар; 

— Турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар; 

— Кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар); 

— Холодес, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рульетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар; 

— Пастеризатсия қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек, дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризатсия қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар; 

— Қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар; 

— Хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса; 

— Цирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар; 

— Ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, маёнез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар; 

— Табиий қаҳва, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар; 

— Пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидрогелни ёғлар; 

— Данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз); 

— Окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар; 

Бундан ташқари, тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланган.

мавзуга оид янгиликлар

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.

Жаҳон

26.02.2026, 10:29

Россия “Telegram”ни ҳам блоклаши мумкин

Россияда “Telegram” фойдаланувчилари техник узилишлар ҳақида оммавий равишда шикоят қила бошлади. Манбаларга кўра, “Роскомнадзор” мессенжер фаолиятини чеклаш бўйича янги чораларни ишга туширган.

Жаҳон

11.02.2026, 13:58

Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Британия ҳукумати болаларни интернетдан яхшироқ ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш, жумладан, вояга етмаганлар учун уларни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Жаҳон

20.01.2026, 14:42

Янги йил байрамини нишонлаш учун бюджет пули ишлатилмайди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, давлат идораларида бюджет ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ўтказиш тақиқланди.

Ўзбекистон

22.12.2025, 14:45

Ўзбекистонда бир марталик пластик маҳсулотларга чеклов қўйилади

 Пластик чиқиндиларни камайтириш учун халқаро амалиётда қўлланиладиган механизмларни жорий этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон

18.12.2025, 10:53

ЮНИСЕФ: болаларнинг ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлиги учун ёш чекловлари етарли эмас

Ташкилотга кўра, қатъий ёш чекловлари жорий этилган тақдирда ҳам болалар VPN ёки камроқ тартибга солинадиган платформалар орқали ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда давом этиши мумкин. Бу эса уларни ҳимоя қилишни янада қийинлаштиради.

Жаҳон

16.12.2025, 08:01

сўнгги янгиликлар

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:43

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45