ЮНИСЕФ: болаларнинг ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлиги учун ёш чекловлари етарли эмас

Ташкилотга кўра, қатъий ёш чекловлари жорий этилган тақдирда ҳам болалар VPN ёки камроқ тартибга солинадиган платформалар орқали ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда давом этиши мумкин. Бу эса уларни ҳимоя қилишни янада қийинлаштиради.

Жаҳон

16.12.2025, 08:01

Улашиш:

БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ онлайн маконда болалар хавфсизлигини таъминлашда фақат ёшга оид чекловлар билан чекланиш етарли эмаслигини таъкидлади. Баёнот Австралияда ўсмирлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга тўлиқ тақиқ жорий этилгани фонида эълон қилинди.

ЮНИСЕФ қайд этишича, болаларни рақамли муҳитда ҳимоя қилиш бўйича давлатларнинг ҳаракатлари қувонарли, бироқ қатъий тақиқлар айрим ҳолларда акс таъсир кўрсатиши мумкин.

«Ижтимоий тармоқлар кўплаб болалар, айниқса ижтимоий жиҳатдан чекланган ёки ёлғиз қолган ўсмирлар учун мулоқот, таълим олиш ва ўзини намоён қилиш имконини берадиган муҳим макон ҳисобланади», — дейилади ЮНИСЕФ баёнотида.

ЮНИСЕФ ёш чекловлари болаларни зарарли контентдан ҳимоя қилиш, уларнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқини ҳурмат қилиш ва хавфсизлиги паст рақамли муҳитларга «сиқиб чиқармаслик»ни кўзда тутган кенгроқ ҳимоя стратегиясининг бир қисми бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, жамғарма қонунчилик чоралари онлайн платформаларнинг болалар хавфсизлигига сармоя киритиш мажбуриятини алмаштира олмаслигини билдирди. ЮНИСЕФ фикрича, ёшга оид қонунлар платформа дизайни, алгоритмлар ва контент модерациясини яхшилаш ўрнини боса олмайди.

Ташкилот ҳукуматлар, регуляторлар ва технологик компанияларни болалар ва уларнинг оилалари билан ҳамкорликда хавфсиз, инклюзив ва бола ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашилган рақамли макон яратишга чақирди.

 

Австралия ва бошқа давлатлардаги чоралар

  • Австралияда 10 декабрдан бошлаб 16 ёшга тўлмаганлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди. Бу дунёда биринчи бор ўсмирларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тўлиқ чеклайдиган қонун ҳисобланади.
  • TikTok, Snapchat, YouTube, X, Facebook ва Instagram каби йирик платформалар қонун доирасига киритилган.
  • Қонун талабларини бажармаган компанияларга 50 миллион Австралия долларигача жарима солиниши мумкин.
  • Австралиядан кейин Дания ҳукумати ҳам 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини чеклаш режаларини маълум қилди. Тегишли қонун 2026 йил ўрталаригача қабул қилиниши кутилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Британия ҳукумати болаларни интернетдан яхшироқ ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш, жумладан, вояга етмаганлар учун уларни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Жаҳон

20.01.2026, 14:42

Дунё мамлакатлари ижтимоий тармоқларга ёш чеклови қўймоқда

“Visual Capitalist” BBC, Reuters ва Euro Weekly маълумотларига таяниб, ижтимоий тармоқлар учун ёш чекловини жорий этган ёки муҳокама қилаётган 15 мамлакат ҳамда АҚШнинг 2 штати ҳақида хабар берди.

Жаҳон

26.02.2026, 15:11

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.

Жаҳон

26.02.2026, 10:29

Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти

Фарғона шаҳридаги бир нечта давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларда иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиш аломатлари кузатилди.

Ўзбекистон

24.02.2026, 12:04

Ижтимоий тармоқлар рейтинги: фойдаланувчилар сони ва жинс бўйича фарқлар

Дунёда тахминан 5,7 миллиард киши (аҳолининг 68 фоизи) ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. YouTube эса турли авлодлар орасида энг оммабоп платформа бўлиб қолмоқда.

Жаҳон

19.02.2026, 15:10

Британияда болаларнинг интернетдаги хавфсизлиги бўйича янги чоралар эълон қилинди

Британия Бош вазири Кир Стармер ва Илм, инновация ва технологиялар вазири Лиз Кендалл интернетда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги чораларни эълон қилди. 

Фан-технология

16.02.2026, 10:28

сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:43

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26