Мавсум бошланди: Ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Вилоятларда пора эвазида ўқишга киритишни ваъда қилган ҳамда тил сертификатини олиб бермоқчи бўлган қонунбузарлар қўлга олинди. Бу ҳақда  Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди

Улашиш:

Mavsum boshlandi: Oʻqishga kiritib qoʻymoqchi boʻlgan firibgarlar ushlandi

Mavsum boshlandi: Oʻqishga kiritib qoʻymoqchi boʻlgan firibgarlar ushlandi

Унда қайд этилишича, Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги мактаб ўқитувчиси Ёзёвон туманида яшовчи 3 нафар фуқарони Қирғизистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг  эвазига эса 6600 АҚШ доллари сўраган. Сўралган пулларни олаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланган. 

Шу каби Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчиси Амударё туманида яшовчи фуқарони Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, фуқародан 5 минг АҚШ доллари пора сўраган. У сўралган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шунингдек, фуқаронинг мазкур ишга алоқадор бўлган шериги ҳам топилган. У Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутахассиси бўлиб ишлаган. Шерик талаб қилинган пулларни олаётганда қўлга олинган. 

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида яшовчи шахс ўзининг ҳамшаҳарига пора эвазига инглиз тили бўйича “C1” даражадаги тил билиш сертификатини олиб беришга келишган. Бунинг эвазига эса фуқародан  2400 АҚШ доллари ва 1 250 минг сўм талаб қилиб олган вақтида ушланган. 

Ҳозирда ушбу шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Oʻrmon xoʻjaligining ijaradagi yerini 61 ming dollarga sotmoqchi boʻlganlar ushlandi

Ўрмон хўжалигининг ижарадаги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган бир гуруҳ қонунбузарлар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментини ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

17.09.2024, 11:22

Ўзбекистонда онлайн иш ниқоби остидаги молиявий пирамида аниқланди

Бу сафар Pioneer Global Media номи остида фаолият юритган платформа атиги 6 ой ичида осон пул топиш илинжидаги фуқароларнинг маблағларини ўзлаштирган.

Ўзбекистон

24.01.2026, 11:44

Онлайн кредит фирибгарлигига учраган фуқаролардан қарз ундириш тўхтатилади

Агар фуқаро номига фирибгарлик йўли билан онлайн кредит расмийлаштирилган бўлса ва у суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида жабрланувчи деб эътироф этилса, кредит ташкилоти мазкур кредит ҳамда у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатади.

Иқтисодиёт

21.01.2026, 12:06

Telegram ва Instagramда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳ эгалари ушланди

Telegram ва Instagram’да Давлат божхона қўмитаси номидан сохта канал ва гуруҳлар очиб, фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фош этилди.

Ўзбекистон

07.01.2026, 14:05

Янги йил арафасида фирибгарлар фаоллашди: битта ҳавола орқали банк картангиздан айрилишингиз мумкин

Янги йил байрамлари арафасида Telegram ва ижтимоий тармоқлар орқали “янги йил совғалари” ниқоби остидаги зарарли ҳаволалар фаол тарқалмоқда.

Ўзбекистон

29.12.2025, 10:29

Юрист огоҳлантиради: кўпчилик уй харидида айнан шартномада “тузоқ”лар борлигини пайқамайди

Янги қурилаётган уйдан квартира харид қилишни режа қилаётган фуқароларга юристлар жиддий огоҳлантирув билан мурожаат қилмоқда. Сабаби — айрим қурилиш компаниялари тузадиган шартномаларда барча ҳуқуқ ва ҳимоялар компания фойдасига ёзилади, харидор эса деярли ҳимоясиз қолади.

Ўзбекистон

12.12.2025, 11:39

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда

БААнинг Masdar компанияси 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда қуввати 1 ГВт бўлган узлуксиз (24/7) тоза энергия лойиҳасини ўрганиш бўйича меморандум имзолади.

Иқтисодиёт

12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди

Тадқиқотчилар NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи маълумотларидан фойдаланиб, ҳозиргача кузатилган энг олис “медуза галактикаларидан” бири бўлиши мумкин бўлган объектни аниқладилар.

Фан-технология

11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди

10 мартдан бошлаб Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. 

Ўзбекистон

11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади

Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига белгиланди.

Жаҳон

11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47