Мен шахсан 15 май куни Путинни Истанбулда кутаман — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский 15 май куни Истанбулда Россия раҳбари Владимир Путин билан бевосита музокаралар ўтказишга тайёр эканини маълум қилди.

Men shaxsan 15 may kuni Putinni Istanbulda kutaman — Zelenskiy

Men shaxsan 15 may kuni Putinni Istanbulda kutaman — Zelenskiy

Зеленский бу ҳақда ўзининг Тelegram-каналида ёзиб, "Пайшанба куни Туркияда Путинни кутаман. Шахсан. Умид қиламанки, бу сафар россияликлар яна баҳона қидирмайди", дея таъкидлаган. 

Шунингдек, президент бугун, 12 майдан бошлаб тўлиқ ўт очишни тўхтатиш кераклигини қайд этган. "Қон тўкилишини чўзишнинг фойдаси йўқ", деди у. Бироқ, Киев илгари талаб қилганидек, Москва камида 30 кунлик сулҳ эълон қилиши керакми-йўқми, бу борада Зеленский ўзининг сўнгги баёнотида аниқлик киритмади. 

Бундан бироз олдин эса, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президентини 15 майдаги Истанбулдаги бевосита музокараларга зудлик билан рози бўлишга чақирди. 

Трампнинг фикрича, бу учрашув давомида "битим тузиш имконияти борми-йўқми" деган саволга жавоб олиши мумкин бўлади. Агар имкон бўлмаса, Европа ва АҚШ етакчилари вазиятнинг қайси босқичда эканини аниқ билиб, шунга мос равишда ҳаракат қилaди. 

Аввалроқ Украина ва унинг Европадаги иттифоқчилари, жумладан Германия ва Франция 30 кунлик сулҳни музокаралар учун мажбурий шарт сифатида белгилаб, Путиннинг олдиндан шартларсиз 15 май куни Туркияда тўғридан-тўғри музокара ўтказиш таклифига шундай жавоб қайтарган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Трамп ва Зеленский ўртасидаги суҳбат катта жанжалга айланиб кетди

Трамп ва Зеленский ўртасидаги суҳбат катта жанжалга айланиб кетди

Кеча, 28 февраль куни Оқ уйда кўришган Америка Президенти Дональд Трамп ҳамда Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасидаги суҳбат катта даҳаки жангга айланиб кетди. Воқеалар қандай кечгани ҳақида "BBC news" маълум қилди. 

Жаҳон

01.03.2025, 10:19

Tramp Putin va  Zelenskiyni qattiq tanqid qildi. U Putinni mutlaqo aqldan ozgan deb atadi

Трамп Путин ва  Зеленскийни қаттиқ танқид қилди. У Путинни мутлақо ақлдан озган деб атади

АҚШ президенти Доналъд Трамп Россия етакчиси Владимир Путиндан норози эканини айтди, бу баёнот Россиянинг учувчисиз учоқларининг Украина шаҳарларига оммавий ҳужумлари фонида янгради. 

Жаҳон

26.05.2025, 14:00

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик

Володимир Зеленский урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан мурожаат қилиб, Украина Россия босқинидан буён мустақиллигини ҳимоя қилаётганини ва тинчлик йўлида халқ қурбонликларига хиёнат қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

25.02.2026, 13:51

Zelenskiy Rossiyaga qarshi operatsiyani maʼqulladi

Зеленский Россияга қарши операцияни маъқуллади

Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюкнинг Россияга қарши операция режасини маъқуллади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.

Жаҳон

09.10.2025, 14:00

Turkiya AQSh va Rossiyani Istanbul aeroportida sammit oʻtkazishga chaqirdi

Туркия АҚШ ва Россияни Истанбул аэропортида саммит ўтказишга чақирди

Истанбулдаги Отатурк аэропорти Россия-Украина урушини ҳал қилиш бўйича етакчиларнинг эҳтимолий саммити ўтказиладиган асосий жойлардан бирига айланиши мумкин, деб ёзади “Milliyet” газетаси.

Жаҳон

18.08.2025, 15:01

Украина ўттиз кунлик сулҳга рози бўлди

Украина ўттиз кунлик сулҳга рози бўлди

Кеча, 11 март куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида АҚШ ҳамда Украина делегатсиялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Украина Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсат

12.03.2025, 10:38

сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48