Ҳиндистон мактаблар атрофида фастфуд савдосини чекламоқчи

Ҳиндистон мактаблардан 50 метр радиусда таркибида ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар савдоси ва рекламасини чеклашни режалаштирмоқда.

Ҳиндистон мактаблар атрофида фастфуд савдосини чекламоқчи

Ҳиндистон мактаблар яқинида таркибида ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар савдосини чеклашга тайёргарлик кўрмоқда. Янги қоидаларга кўра, бундай маҳсулотларни мактаблардан 50 метргача бўлган ҳудудда сотиш ва реклама қилиш чекланиши мумкин.

Reuters хабарига кўра, мазкур ташаббус Ҳиндистонда, айниқса болалар орасида семириш кўрсаткичлари ортиб бораётгани фонида илгари сурилмоқда. Қоида мамлакатдаги қарийб 1,5 миллионта мактаб атрофида фаолият юритувчи дўконлар, ресторанлар ва кўча савдоси нуқталарига таъсир қилиши мумкин.

Чекловлар ширин газли ичимликлар, чипслар, самсалар, пицца ва бургерлар каби таркибида ёғ, туз ва шакар миқдори юқори маҳсулотларга тааллуқли бўлади.

Ҳиндистон Озиқ-овқат хавфсизлиги ва стандартлари бошқармаси (FSSAI) раҳбари Ражит Пунханига кўра, ташаббуснинг асосий мақсади болаларда соғлом овқатланиш одатларини шакллантириш ва ишлаб чиқарувчиларни маҳсулот таркибини қайта кўриб чиқишга ундашдан иборат.

Қонуннинг аниқ кучга кириш санаси ҳозирча белгиланмаган. Тегишли ташаббус илк бор 2020 йилда таклиф қилинган. Жорий йил август ойида FSSAI ёғ, туз ва шакар миқдори бўйича чеклов мезонларини эълон қилди ҳамда жамоатчилик фикрини 6 октябрга қадар қабул қилишини маълум қилди.

Болалар орасида ортиқча вазн муаммоси кучаймоқда

World Obesity Federation маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 5–19 ёшдаги ортиқча вазнли ёки семиз болалар сони 2015 йилдаги 28 миллион нафардан 2025 йилда 41 миллион нафарга етган. Ташкилот прогнозларига кўра, бу кўрсаткич 2040 йилга бориб 56 миллион нафарга етиши мумкин.

Ҳиндистоннинг Маҳараштра штати эса мактаблар атрофидаги савдога нисбатан янада қатъий чораларни қўлламоқда. Штат озиқ-овқат хавфсизлиги комиссари Тукарам Мундҳенинг Reuters’га айтишича, мактабдан 50 метр радиусдаги дўконларда юқори ёғ, туз ва шакар миқдорига эга маҳсулотларни сақлашга йўл қўйилмайди.

Штат маълумотларига кўра, инспекторлар мактаблардан 50 метргача бўлган ҳудудда 133 та дўконда қоидабузарликни аниқлаган ва 51 та дўконга фаолиятини тўхтатиш буюрилган.

Тадбиркорлар янги қоидалардан хавотирда

Янги тартиб мактаблар яқинида ишлайдиган кичик дўконлар ва умумий овқатланиш шохобчалари учун иқтисодий қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.

Бҳубанешвар шаҳридаги бир қатор дўкон эгалари Reuters’га савдо ҳажми учдан бир қисмга ёки ундан ҳам кўпроққа камайиши мумкинлигини билдирган.

Ҳиндистон Озиқ-овқат савдоси ва саноати конфедерацияси ҳам янги талабларни бажариш қийин бўлишини таъкидлаган. Ташкилот мактабларнинг кўпчилиги аҳоли гавжум бўлган бозор ва савдо ҳудудларига яқин жойлашганини қайд этган.

Конфедерация тайёрлаган ҳужжатда чекловлар мактабларнинг ички ҳудуди билан чегараланиши кераклиги, акс ҳолда тадбиркорлар даромад ва тирикчилик манбаидан айрилиши мумкинлиги билдирилган.

Йирик компанияларга ҳам таъсир қилиши мумкин

Янги қоидалар PepsiCo, Coca-Cola, Mondelez ва Nestle каби йирик халқаро компанияларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Уларга тегишли маҳсулотлар орасида чипс, шоколад, ширин ичимликлар ва тез тайёрланадиган озиқ-овқатлар бор.

PepsiCo Reuters сўровига компаниянинг мактабларда қайси маҳсулотларни сотиш мумкинлигини белгилайдиган глобал сиёсатига ҳавола қилган. Nestle эса бошланғич ва ўрта мактабларда фақат белгиланган озиқавий мезонларга жавоб берадиган маҳсулотлар сотилишига рухсат берилишини билдирган.

Coca-Cola ва Mondelez компаниялари Reuters сўровига жавоб бермаган.

Дунёда айрим давлатлар мактаблар атрофида ёки мактабларнинг ўзида зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини чеклаш чораларини жорий қилган. University of North Carolina тадқиқотчилари маълумотларига кўра, бешта давлат мактаблар атрофидаги савдога чеклов жорий қилган ёки бундай чорани таклиф қилган, 48 та давлат эса мактабларнинг ички ҳудудида бундай маҳсулотлар савдосини чеклаган.

Чили 2016 йилда озиқ-овқат маҳсулотларида огоҳлантирувчи белгиларни жорий этиш ва мактабларда зарарли маҳсулотларни сотиш ҳамда тарғиб қилишни тақиқлаш бўйича қоидаларни қабул қилган. Reuters келтирган Lancet тадқиқотига кўра, қонун амалга киритилганидан кейин 18 ой ўтиб, ортиқча вазнга эга бўлиш эҳтимоли қизларда 2,85 фоизга, ўғил болаларда эса 2,4 фоизга паст бўлган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Чилидаги қоидалар ишлаб чиқарувчиларни маҳсулотлар таркибини қайта кўриб чиқишга ҳам ундаган.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Энг норози авлод

Зумерлар сиёсий кучга айланаяптими?

Маданий

12.10.2026, 10:05

Уммон Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган танкер экипажини эвакуация қилди

Уммон ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган Панама байроғи остидаги нефть танкеридан 10 нафар экипаж аъзосини эвакуация қилди. Ҳодисада камида 12 киши жароҳатланган.

Жаҳон

07.10.2026, 10:06

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда

Украинанинг жорий йилги бюджетида 56 миллиард долларлик молиявий бўшлиқ юзага келган.Украина бу вазиятга қандай ечим топмоқчи?

Жаҳон

05.10.2026, 16:50

Нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар оқибатида Россия ЯИМининг 1 фоизини йўқотди – Путин

IEA ва Reuters маълумотлари Россия нефть саноатида жиддий узилишлар борлигини кўрсатмоқда. Путиннинг ЯИМ 1 фоизга камайгани ҳақидаги баҳоси қанчалик асосли экани эса сўроқ остида.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 12:46

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг таълим тизимидаги муаммоларга қарши намойишлари кучайиб, бир қатор шаҳарларда мактабларга ўт қўйиш ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Жаҳон

02.10.2026, 12:15

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи

Ҳиндистон АҚШ ва Хитой пешқадамлик қилаётган СИ соҳасида мустақилликка эришмоқчи. Мамлакат хорижий технологияларга қарамликни камайтириб, маҳаллий Deep Tech саноатини ривожлантиришга уринмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 16:13

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Электромобиллар қимматлайдими?

Хитой 2027 йил 1 апрелдан янги энергия автомобиллари экспортида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариш ставкасини 13 фоиздан 9 фоизга туширади. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг экспортдан оладиган фойдасига таъсир қилиши мумкин.

Иқтисодиёт

14.10.2026, 16:59

Навоий вилоятига янги ҳоким тайинланди

У тайинловгача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Фарғона вилоятининг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди

Our World in Data жаҳоннинг 37 та давлатида никоҳсиз туғилишлар статистикасини эълон қилди.

Жаҳон

14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Ушбу ташрифдан нималар кутилмоқда?

Сиёсат

14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади

Honda электр юк машиналарини автомагистралда ҳаракатланаётган пайтида симсиз қувватлаш технологиясини синовдан ўтказмоқчи.

Фан-технология

14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади

Қозоғистон 2026 йилда Каспий қувур консорциуми (КТК) инфратузилмасидаги муаммолар ва Тенгиз конидаги авария сабабли қарийб 6 млн тонна нефть қазиб ололмади. 

Иқтисодиёт

14.10.2026, 12:22

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Улар 11,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

14.10.2026, 10:59

Ўзбекистонда таълимга давлат харажатлари 5 йилда 2,1 баробарга ошди

Таълим соҳасига йўналтирилган давлат харажатлари сўнгги беш йил давомида изчил ўсиб борган.

Таълим

14.10.2026, 10:33

Конгода Эбола вирусини юқтирганлар сони 9 мингдан ошди

Вирус натижасида вафот этганлар сони эса 4 381 нафарга етган. Касаллик тарқалишини чеклаш чоралари жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Жаҳон

14.10.2026, 09:55

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги айрим хорижлик ишчиларни рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириш талабидан озод этишни таклиф қилди. Бу барча мигрантларга тааллуқли эмас.

Сиёсат

13.10.2026, 17:06

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги фуқароларни сохта хабарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таълим

13.10.2026, 16:30

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди

Москва фуқаролик инфратузилмасига зарба беришни номақбул деб ҳисоблайди.

Жаҳон

13.10.2026, 15:59

Қарийб 10 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

Давлат харидларида рақобатни чеклаш билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, буюртмачи ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 14:40

Амударёда сув камайяптими?

Сув хўжалиги вазирлиги дарё суви камайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 12:32

Озарбайжонда мактаб формасига норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди

Бокуда мактабларда ягона форма талабларига, жумладан диний кийимларга қўйилган чекловларга қарши норозиликлар ортидан 37 киши ҳибсга олингани хабар қилинди. Ҳодисалар юзасидан жиноий иш очилган.

Жаҳон

13.10.2026, 11:48

Аҳолининг банклар олдидаги қарздорлиги 10,6% га ошди

2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг банклардан олган кредитлари қолдиғи 243,6 трлн сўмни ташкил этди.

Иқтисодиёт

13.10.2026, 11:02

Ўзбекистонда янги мудофаа вазири тайинланди — Ботир Қудратхўжаев

Ботир Қудратхўжаев ким ва аввал қандай лавозимда ишлаган? 

Ўзбекистон

13.10.2026, 10:54

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали ўтказилади

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали 23–25 октябрь кунлари Тошкентда, 27 октябрь куни эса илк бор Урганчда бўлиб ўтади. Фестивал дастуридан 10 та Европа давлати тақдим этган 11 та фильм ўрин олган. Барча намойишлар бепул.

Маданий

13.10.2026, 10:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →