АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Улашиш:

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар олдидан мусулмонларга нисбатан исломофобик кайфият кучаймоқда. Бу ҳолат, айниқса, мусулмон номзодлар атрофидаги сиёсий баҳсларда намоён бўлмоқда. Мичиган штатидан Демократик партия номидан Сенатга номзод бўлган Абдул Эл-Сайид ҳам шундай сиёсий мунозаралар марказида қолган.

Al Jazeera нашрининг Хьюстондан тайёрлаган репортажига кўра, бу муаммо Техасда бир неча йилдан буён шаклланиб келмоқда. Мусулмон сайловчиларнинг фикрича, штатдаги айрим сиёсатчиларнинг баёнотлари ва ташаббуслари уларнинг жамиятдаги мавқеига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Штат миқёсидаги сайлов бюллетенида мусулмон номзод бўлмаса-да, маҳаллий мусулмонлар учун сайлов натижалари муҳим аҳамиятга эга. Улар сиёсий қарашларидан қатъи назар, мусулмонларни сиёсий мақсадлар йўлида нишонга айлантириш мумкин эмаслигини кўрсатмоқчи.

Хьюстонлик адвокат Самир Наджамнинг айтишича, жамиятдаги салбий муносабатлар энг аввало болаларга таъсир қилмоқда. Унинг фикрича, катталар кимлар билан мулоқот қилишни танлаши мумкин, аммо болалар мактабда турли қарашдаги оилалар фарзандлари билан бирга ўқийди. Айрим ҳолларда улар ота-оналари томонидан кўрилган ахборот таъсирида бир-бирига нисбатан ноўрин муносабат билдириши мумкин.

Техас аҳолисининг икки фоизидан камроғини мусулмонлар ташкил этади. Шунга қарамай, жамоат ташкилотлари сайловларда иштирок этувчилар сонини ошириш орқали сиёсий таъсирини кучайтиришга умид қилмоқда.

Хьюстондаги 30 дан ортиқ масжид фаолиятини мувофиқлаштирувчи Катта Хьюстон Ислом жамияти раҳбари Эмран Ғозий мусулмонлар турли соҳаларда камситилаётганини таъкидлаган. Ташкилот бу йил сайловчиларни рўйхатга олиш кампаниясини кенгайтирган. Диний етакчилар жума намозларида ҳам аҳолини сайловда иштирок этишга чақирмоқда. Бироқ ташкилот муайян номзодларни қўллаб-қувватламасдан, фуқароларни ўз виждонига кўра овоз беришга ундамоқда.

«Техасимни шариатлаштирманг»: сиёсий баҳслар марказида ислом

Техасдаги сиёсий мунозараларнинг асосий мавзуларидан бири шариат масаласи бўлиб қолмоқда. Республикачи губернатор Грег Эбботт ва штат Республикачилар партияси вакиллари ислом ҳуқуқини Техас учун таҳдид сифатида талқин қилмоқда.

Эбботт ўтган ой Даллас шаҳрида бўлиб ўтган Республикачилар партиясининг оралиқ сайловлар конференциясида Вашингтон қарорини кутмасдан, Техасда шариат қонунларини тўлиқ тақиқлашини билдирган.

Сенатор Тед Круз ҳам мазкур тадбирда шариат қонунлари АҚШ Конституциясига зид эканини таъкидлаган.

Жорий йил июнь ойида Техас Республикачилар партияси «Техасимни шариатлаштирманг» («Don’t Sharia my Texas») деб номланган расмий сиёсий дастурни қабул қилган. Унда шариатни қўллаб-қувватловчиларга нисбатан жиноий жазо чоралари қўллаш, давлат, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш, фуқароликни бекор қилиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш каби таклифлар илгари сурилган.

Март ойида Техас қонун чиқарувчилари «Шариатсиз Техас» («Sharia-free Texas Caucus») гуруҳини ташкил этган. Унга штат қонун чиқарувчи органининг 150 аъзосидан 38 нафари қўшилган. Бундан бир неча ой олдин конгресс аъзолари Чип Рой ва Кит Селф «Шариатсиз Америка» («Sharia-Free America Caucus») гуруҳини тузган. Унинг аъзолари сони 68 нафарга етган.

Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари ва маҳаллий аҳоли вакиллари Техасда ҳам, умуман АҚШда ҳам ислом ҳуқуқи давлат қонунчилиги сифатида жорий этилмаганини таъкидламоқда.

Хьюстонга яқинда кўчиб келган шифокор Сара Даббаснинг фикрича, мусулмонларнинг диний эътиқоди ва амалиётини давлат бошқарувига аралашиш сифатида кўрсатиш ҳақиқатга тўғри келмайди.

Нашр қайд этишича, штат расмийлари айрим ҳолатларни умумлаштириб талқин қилмоқда. Жумладан, Шимолий Техасда мусулмонлар учун мўлжалланган турар жой мажмуасини қуришга интилган компания фаолияти текширилган. Шунингдек, ислом динидаги ихтиёрий арбитраж тизими билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳам эътибор марказида бўлган.

Жоржтаун университети қошидаги исломофобияни ўрганувчи Bridge Initiative лойиҳаси февраль ойида эълон қилган ҳисоботида сиёсатчилар мусулмонларнинг оддий фуқаролик фаолиятини ҳам ислом ҳуқуқининг кенгайишига далил сифатида кўрсатаётганини қайд этган.

Мусулмон республикачилар ҳам босимга учрамоқда

Техасдаги сиёсий вазият мусулмон республикачиларни ҳам четлаб ўтмаган. Июнь ойида бўлиб ўтган Техас Республикачилар партияси конференциясида айрим мусулмон делегатларга нисбатан салбий муносабат билдирилган.

Texas Tribune нашри хабар беришича, партиянинг собиқ раиси Абрахам Жорж икки нафар мусулмон делегатга партияни тарк этишни айтган. Шунингдек, штат сенаторларидан бири муҳокама давомида мусулмонлар шариат талабларига кўра, ўз эътиқодини яшириш учун ёлғон гапиришга мажбурлигини билдирган.

Губернатор Грег Эбботт CAIR Texas ташкилотини «хорижий террористик ташкилот» деб белгилашга ҳаракат қилган. Бу атама одатда АҚШ федерал ҳукумати даражасида қўлланади.

Техас бош прокурори Кен Пакстон эса CAIR ташкилотига қарши судга мурожаат қилиб, унинг штатдаги фаолиятини тўхтатишни талаб қилган. Бунга жавобан CAIR Texas губернатор Эбботт устидан сўз ва фикр билдириш эркинлигига оид конституциявий асослар бўйича даъво киритган.

Конференцияда иштирок этган, исми ошкор этилмаган мусулмон республикачилардан бири Al Jazeera нашрига бундай муносабат унга қаттиқ таъсир қилганини айтган. У узоқ вақтдан бери Республикачилар партиясини қўллаб-қувватлаб келганини, аммо айрим номзодларга овоз бермасликка қарор қилганини билдирган.

Сайловчилар фаоллиги — ўзгариш омили

Мусулмон жамоалари вакиллари жамиятдаги норозиликни умумдавлат миқёсидаги сиёсий ҳаракатга айлантириш осон эмаслигини таъкидламоқда.

Coalition for Peace, Relief, and Equity ташкилоти вакили Сания Раҳимнинг айтишича, Хьюстон ва умуман Техасдаги мусулмонлар турли миллат ва тил вакилларидан иборат. Шу сабабли сайловга чақириқларни фақат араб тилидаги оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш самарали бўлмаслиги мумкин.

Маҳаллий мусулмон сайловчилар штат миқёсидаги сайловларга қараганда, одатда маҳаллий сиёсий жараёнларда фаолроқ иштирок этади.

Шу билан бирга, Техас Таълим кенгаши томонидан яқинда маъқулланган мактаб дастури ҳам жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган. Танқидчилар дастурда «радикал ислом» тушунчасига ортиқча эътибор қаратилгани ва пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида нотўғри тасаввур шакллантирилганини билдирмоқда.

CAIR Action ташкилоти вакили Самеҳа Ризвининг фикрича, айрим жамоат етакчилари юзага келган вазиятга қарши очиқ фикр билдириш ўрнига, сукут сақлашни маъқул кўрмоқда. У сайловчиларни фаол бўлишга ва ўз позициясини овоз бериш орқали билдиришга чақирган.

Ташкилот вакилларининг таъкидлашича, сайловда иштирок этиш мусулмон оилалари учун хавфсиз ва адолатли муҳит яратиш йўлидаги муҳим воситалардан бири ҳисобланади.

мавзуга оид янгиликлар

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?

Трамп мусулмон номзодни «жиҳодчи» деб атади.

Жаҳон

26.10.2026, 11:52

АҚШда масжидга ўт қўйган шахсга айблов эълон қилинди

Филаделфиядаги масжидга ўт қўйишда айбланган шахс уни айнан масжид бўлгани учун нишонга олгани маълум бўлди.

Жаҳон

07.08.2026, 09:29

АҚШда мусулмон эркак дини туфайли пичоқланди

АҚШнинг Юта штатида яшовчи шахс мусулмон фуқарога бир неча бор пичоқ урганликда айбланиб қўлга олинди. Жиноятчининг айтишича, у жабрланувчини айнан дини сабаб нишонга олган.

Жаҳон

15.07.2026, 10:02

Ғазодаги урушни “геноцид” деб атаган жарроҳ АҚШ Конгрессига номзод бўлди

Асли мисрлик АҚШ армияси фахрийси Адам Ҳамавий Ғазо ҳақидаги кескин баёнотларига қарамай, Демократлар праймеризида ғалаба қозонди.

Жаҳон

03.06.2026, 16:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →