Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.
Жаҳон
12.11.2026, 15:46
Улашиш:

Photograph: Siddiqullah Alizai/AP
Афғонистонда Толибон эркак шифокорларнинг аёл беморларни даволашига нисбатан чекловларни кучайтирмоқда. Мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида эркак шифокорларга аёлларни эркак қариндоши — маҳрам иштирокисиз кўрикдан ўтказиш ва даволаш тақиқланган. Бу ҳақда The Guardian ва Zan Times нашрлари беморлар ҳамда тиббиёт ходимлари билан ўтказган суҳбатларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, чекловлар айрим ҳудудларда стоматологларга ҳам татбиқ этилмоқда. Толибон хавфсизлик кучлари хусусий клиникаларда текширувлар ўтказиб, аёл беморларни қабул қилган эркак стоматологларни қамоққа олиш билан огоҳлантираётгани айтилган.
Шифокорлар билдиришича, маҳрамсиз келган аёл беморларни ҳатто шошилинч ҳолатларда ҳам кўрикдан ўтказишга рухсат берилмаяпти. Айрим ҳолатларда тиббий муолажаларни фақат аёл ҳамширалар бажариши ёки бемор ёнида эркак қариндоши бўлиши талаб қилинмоқда.
Афғонистон шимолидаги давлат шифохоналаридан бирида 15 йилдан бери ишлаётган жарроҳ Самимнинг айтишича, беморнинг аҳволи қанчалик оғир бўлишидан қатъи назар, маҳрамсиз аёлни бевосита кўрикдан ўтказиш мумкин эмас.
Аёл шифокорлар етишмовчилиги муаммони кучайтирмоқда
Афғонистонда аёл шифокорлар етишмаслиги мавжуд чекловларнинг оқибатларини янада оғирлаштирмоқда. 2024 йил декабридан бошлаб Толибон аёлларнинг тиббий таълим муассасаларида таҳсил олишини ҳам тақиқлаган. Шунингдек, шифохоналарда аёл ходимларни ишга қабул қилишга тўсқинлик қилинаётгани ҳақида маълумотлар бор.
Натижада аёллар олдида бир нечта қийин танлов қолмоқда: малакали аёл шифокорни топиш, чекловларга қарамай эркак мутахассисга мурожаат қилиш ёки тиббий ёрдамдан воз кечиш.
Нашр келтирган маълумотларга кўра, Балх вилоятидаги тиббиёт муассасаларига аёл беморларнинг исмларини айтмаслик ва тиббий ҳужжатларда уларнинг исми ўрнига «Биби» сўзини ишлатиш ҳақида кўрсатма берилгани ҳам хабар қилинган.
Жаҳон
12.11.2026, 15:46
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон
16.06.2026, 10:55

ШҲТ “Толибон”ни Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга чақирди
Сиёсат
02.09.2026, 11:48

Покистон Афғонистонда ҳаво зарбалари уюштирди
Жаҳон
29.06.2026, 10:14

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади
Жаҳон
26.06.2026, 15:06

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи
Жаҳон
12.06.2026, 11:37

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
