Покистон Афғонистонда ҳаво зарбалари уюштирди
Покистон чегарада 29 нафар жангарини йўқ қилганини эълон қилди, бироқ Толибон буни тинч аҳолига қилинган ваҳшийлик деб атади.
Жаҳон
29.06.2026, 10:14
Улашиш:

28 июнь куни Покистон хавфсизлик кучлари Покистон-Афғонистон чегараси бўйлаб қуруқлик ва ҳаводан операциялар ўтказиб, камида 29 нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Толибон эса ўзининг чегарасига қилинган ҳаво ҳужумлари оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлганини маълум қилди.
Покистон расмийларининг баёноти
29 июнь куни эрталаб Покистон ахборот вазири Аттауллоҳ Тарар Х ижтимоий тармоғида қуруқликдаги ҳужумларда “Жамоат ул-Аҳрор”га алоқадор тўрт нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилди. Мазкур гуруҳ Покистон Толибонининг бир бўлагидир.
Унинг қўшимча қилишича, Пактия, Пактика ва Кунардаги учта нишонга берилган ҳаво зарбалари оқибатида 25 нафар жангари ўлдирилиб, катта миқдордаги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар йўқ қилинган.
Толибон муносабати
Покистоннинг ҳаво зарбалари натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди, деди Афғонистон Толибони матбуот котиби Забиуллоҳ Мужоҳид Х ижтимоий тармоғидаги хабарида.
“Ҳужумлар ўнлаб тинч аҳоли вакиллари, жумладан, аёллар ва болаларни нобуд қилди, баъзиларни жароҳатлади. Биз ушбу қўрқоқларча тажовузкорликни қоралаймиз. Бу – жиноят ва ваҳшийлик”, — деди Забиуллоҳ.
Тарар эса ўз хабарида Покистон сўнгги пайтларда содир этилган кўплаб терактларга жавоб қайтараётганини таъкидлади.
Шунингдек, 27 июнь куни Покистон ҳарбийлари “Жамоат ул-Аҳрор”нинг Карачидаги “ Sind Rangers” объектига уюштирган бомбали ва қуролли ҳужуми оқибатида уч нафар ҳарбий бўлинма хизматчиси ҳалок бўлгани ва тўрт нафари яраланганини маълум қилди.
Жаҳон
29.06.2026, 10:14
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон
16.06.2026, 10:55

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Покистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистонда 9 киши ҳалок бўлди – Кобул
Жаҳон
01.10.2026, 10:25

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.09.2026, 09:25

ШҲТ “Толибон”ни Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга чақирди
Сиёсат
02.09.2026, 11:48

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон қамоқдан шифохонага ўтказилмоқда
Жаҳон
18.08.2026, 14:20
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
