БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди

Янги резолюция Ҳиротда Толибоннинг қатъий кийиниш қоидаларини бузганликда айбланиб  30 нафар аёл ҳибсга олинганидан сўнг қабул қилинди.

Жаҳон

16.06.2026, 10:55

Улашиш:

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 15 июнь куни бир овоздан резолюция қабул қилди. Унда Толибон аёлларга нисбатан репрессияларни зудлик билан бекор қилишга ҳамда Покистон трансчегаравий ҳужумлар уюштиришда айблаётган Афғонистондаги жангари гуруҳларга қарши курашишга чақирилган.

Резолюция БМТнинг Афғонистондаги сиёсий миссияси муддатини 2027 йил 17 июнгача узайтириб, унга гуманитар ёрдам етказилишини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, жинси, дини ёки этник келиб чиқишидан қатъи назар, аёллар, этник озчиликлар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳеч қандай камситишларсиз тўлиқ иштирокидаги бошқарувни илгари суриш ваколатини беради.

Мазкур резолюция шу ой Ҳирот шаҳрида 30 нафар аёлнинг қатъий кийиниш қоидаларини бузганликда айбланиб ҳибсга олиниши ортидан қабул қилинди.

БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси (UNAMA) маълумотларига кўра, ҳибсга олишлар сабабли келиб чиққан норозилик намойишини Толибон полицияси куч билан тарқатиб юборган, натижада бир киши отиб ўлдирилган, бир неча киши жароҳатланган.

Толибон ҳаракати 2021 йилда Афғонистон бошқарувини қўлга олгандан сўнг аёллар ва қизларга нисбатан бошланғич мактабдан кейинги таълимни ҳамда кўплаб касбларни тақиқлаш каби кескин чекловлар жорий этди.

Покистон Афғонистонни қонли ҳужумлар уюштирувчи жангариларга бошпана берганликда айблайди, аммо буни инкор этиб келади Толибон.

Февраль ойида Афғонистон Покистоннинг ҳаво зарбаларига жавобан ҳужум қилганидан буён икки мамлакат ўртасидаги тўқнашувларда юзлаб одамлар ҳалок бўлди.

Покистоннинг БМТдаги элчиси Осим Аҳмаднинг сўзларига кўра, резолюцияда Афғонистонда халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солишда давом этаётган террорчи гуруҳлар мавжудлигидан Кенгашнинг жиддий хавотири акс этган.

Шунингдек, янги резолюция UNAMAга Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш, тижорий ва молиявий фаолиятни осонлаштириш ҳамда афғон халқи манфаатлари йўлида Марказий банкка тегишли активларни қайтариш саъй-ҳаракатларини олиб боришга ваколат беради.

мавзуга оид янгиликлар

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Покистон Афғонистонда ҳаво зарбалари уюштирди

Покистон чегарада 29 нафар жангарини йўқ қилганини эълон қилди, бироқ Толибон буни тинч аҳолига қилинган ваҳшийлик деб атади.

Жаҳон

29.06.2026, 10:14

Иран и Афганистан: новая волна депортации

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда

2025 йил июнь ойида Эрон ҳудудидан Афғонистонга 256 мингдан ортиқ киши қайтган. Шу билан бирга, июль ойида бу рақам янада ошиши кутилмоқда. Кенг кўламли депортациялар Афғонистон иқтисодиёти ва ижтимоий тузилмасига жиддий зарар етказиши мумкин.

Сиёсат

11.07.2025, 12:20

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?

Афғонистон томони Амударё сувини каналга яқин вақтда йўналтиришини айтмоқда. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири эса сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган.

Сиёсат

26.11.2026, 14:58

Покистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистонда 9 киши ҳалок бўлди – Кобул

Покистон эса ушбу операцияда 22 нафар жангарӣ йўқ қилинганини маълум қилди.

Жаҳон

01.10.2026, 10:25

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

AQŞ-Eron mojarosi tarixi

АҚШ-Эрон можароси тарихи: иттифоқчиликдан урушгача

Бир пайтлар Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги Исроилдан кейинги энг яқин иттиқфоқчиси эди. Бугун эса энг катта душмани…  Бу уруш қачон илдиз отди? 

Сиёсат

28.11.2026, 19:16

Нега хорижликлар Ўзбекистонда ўқишни танламоқда?

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида 57,6 минг нафар хорижий фуқаро келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробар кўп. Келганларнинг асосий қисмини Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари ташкил этган.

Таълим

28.11.2026, 13:14

1 декабрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 декабрдан Ўзбекистонда бир қатор янги тартиб ва механизмлар амалга киритилади. Маҳкума аёлларнинг болалари учун махсус марказ ва тўловга доир муҳим ўзгаришлар ишга тушади. 

Ўзбекистон

28.11.2026, 12:45

Ҳурмуз бўғозидаги ҳужумлар ва Саудия нефть заводларига зарбалар нефть нархини оширди

Яқин Шарқда танкерлар ва энергетика инфратузилмасига қарши ҳужумлар жаҳон бозорида нефть таъминоти узилиши хавотирини кучайтирди. 27 ноябрь куни Brent нефти баррели 96,61 долларга етди.

Иқтисодиёт

28.11.2026, 11:46

Jamol Qoşiqçi qotilligi

Жамол Қошиқчи қотиллиги: Саудия консуллигидаги сирли ўлим

2018 йил, Истанбул. Саудия Арабистони консуллигига ташриф буюрган журналист бино­га кирди-ю, қайтиб чиқмади.Бу одам Жамол Қошиқчи: Муҳаммад бин Салмон ҳукуматини очиқ танқид қилган журналист.Кейинчалик маълум бўлишича, у консулликда ўлдирилган. Бўлаклаб ташланган жасади эса ҳанузгача топилмади.

Маданий

27.11.2026, 17:03

Gʻazo

Amnesty International: Исроил Ғазодаги аёлларнинг фарзанд кўришига ҳам зарар етказди

Ҳисоботда Исроилнинг ҳарбий амалиётлари ва Ғазо блокадаси ҳомиладор аёллар ҳамда янги туғилган чақалоқлар учун тиббий ёрдамни кескин чеклагани айтилган. Ташкилот маълумотларига кўра, ҳудуддаги шифохоналарнинг 90 фоиздан ортиғи вайрон бўлган.

Жаҳон

27.11.2026, 16:59

АҚШ демократлари Трамп сиёсатига қарши: Эрон билан урушни тўхтатмоқчи

Демократик партия вакиллари Дональд Трамп маъмуриятининг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга чақирмоқда. Бироқ партиянинг ўзи ҳам аввалги президентлар даврида Теҳронга нисбатан санкциялар ва иқтисодий босим сиёсатини қўллаб-қувватлаган.

Жаҳон

27.11.2026, 16:06

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиладими?

Қонунчилик палатаси олти ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрловни мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгилашни назарда тутувчи ҳужжатни уч ўқишда қабул қилди.

Таълим

27.11.2026, 14:03

Россияда хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент.

Москвада хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент нархи оширилади

Москва шаҳар думаси депутатлари шаҳарнинг солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. 

Жаҳон

27.11.2026, 11:10

Ўзбекистоннинг экологик лойиҳаси 94 мамлакат орасида биринчи бўлди

Мактаб ўқувчилари ташаббуси билан бошланган Sustainable Future Society лойиҳаси Европа таълим жамғармасининг Green Skills Award 2026 халқаро танловида ғолиб деб топилди.

Ўзбекистон

26.11.2026, 18:09

Özbek tili korpusi SI kompaniyalariga taqdim etildi

Энди сунъий интеллект ўзбек тилида равонроқ сўзлаша олади

Ўзбекистон 20 миллиард токенли миллий тил корпусини OpenAI, Anthropic, Meta ва Alibaba компанияларига бепул тақдим этди.

Фан-технология

26.11.2026, 16:20

Ёмғирли об-ҳаво

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ҳарорат 5 даража совуққача пасаяди. 3–5 декабрь кунлари мамлакатнинг бир қатор жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

26.11.2026, 15:37

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?

Афғонистон томони Амударё сувини каналга яқин вақтда йўналтиришини айтмоқда. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири эса сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган.

Сиёсат

26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида 252,5 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди. Маблағлар «Ишонч – 2030» траст жамғармаси орқали соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилади.

Иқтисодиёт

26.11.2026, 12:10

Ёнилғи ташувчи мошина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Қоҳира яқинида содир бўлган ёнғин оқибатида яна 21 киши жароҳатланди. Ҳодиса жойида 27 та автомобиль ёнган.

Жаҳон

26.11.2026, 11:19

Таэквандочилар

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади

Мусобақа 28–29 ноябрь кунлари Остона шаҳрида ўтказилади. Унда олти нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар ва 2028 йилги Олимпиада учун рейтинг очколари учун курашади.

Ўзбекистон

26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?

Ўзбекистон фуқаролари 31 та давлатга визасиз бориши мумкин. Яна бир қатор мамлакатларда чегарада виза олиш ёки электрон виза расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Сиёсат

26.11.2026, 08:40

Semipalatinsk poligoni

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари

АҚШ билан ядровий куч борасида беллашган СССР Қозоғистон даштларида юзлаб портлашлар амалга оширди. Семипалатинск полигонида ўтказилган 456 та синов миллиондан ортиқ инсонни радиация таъсирига дучор қилган.

Фан-технология

25.11.2026, 17:17

Toşkentda adolatli sudlov masalalari muhokama qilindi

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?

Тошкентда одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқига бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?

Санэпидқўмита мамлакатда энтеровирусли инфекциялар, жумладан Коксаки вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ва назорат остида эканини маълум қилди.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →