Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.
Жаҳон
26.10.2026, 15:54
Улашиш:

Барак Обама Кливленд ва Детройтдаги митингларда Демократик партиядан қўйилган номзодлар учун ташвиқот олиб бориб, Трамп маъмуриятини қаттиқ танқид ва ҳажв остига олди. Собиқ президент Мичиган штатида АҚШ Сенатига номзод Абдул Эл-Сайидни қўллаб-қувватлаб чиқиш қилди. У 3 ноябрь кунги сайловни Трамп президентлигининг ҳеч бўлмаганда айрим бемаъниликларини тийиб қўядиган «электр узгич»га қиёслади.
«Биз бу узгични босиб, ушбу ҳукуматни бироз бўлса-да жавобгарликка тортишимиз керак», — деди Обама.
2009 йилдан Трамп илк президентлик муддатини бошлаган 2017 йилга қадар давлатни бошқарган Обама демократлар орасида энг машҳур шахслардан биридир. Унинг сайловолди кампанияларига жалб этилиши АҚШ Сенати учун кечаётган кескин курашда ўз тарафдорларини руҳлантиради. Ушбу баҳсда Эл-Сайид АҚШ Вакиллар палатасининг собиқ аъзоси, республикачӣ Майк Рожерс билан куч синашади.
Собиқ президент Мичиган штатидаги митингда Трамп ва унинг сиёсатини қўллаб-қувватлаётган республикачиларга нисбатан тез-тез билдириладиган танқидларга урғу берди.
«Биз илгари ҳеч қачон сизнинг ҳисобингиздан бу даражада очиқчасига фирибгарлик қилишда устаси фарранг бўлиб кетган президентни кўрмаганмиз. Ҳеч қачон манфаат эвазига бу қадар илтифот кўрсатишга муккасидан кетган президентни кўрмагандик... Эндиликда ушбу партия коррупцияга ботган ҳукуматни, лаёқатсиз бошқарувни ёки умуман йўқ ҳукуматни ёқлаб чиқаётганга ўхшайди», — деди Обама.
25 октябрь куни эрта тонгда Truth Social тармоғида қолдирган постида Трамп Обамани «ўта лаёқатсиз президент» деб атади, Эл-Сайидни эса «яҳудийлар, қора танлилар, АМЕРИКАЛИКЛАР ҳамда ТРАМПДАН нафратланадиган “Мусулмон биродарлар” жиҳодчиси» дея таърифлади.
Август ойида ўтказилган Reuters/Ipsos сўровномасига кўра, америкаликларнинг 63 фоизи ўтган йили президент Оқ уйга қайтганидан буён у ва унинг оиласи криптовалютадан номақбул фойда кўрган, деб ҳисоблайди, 69 фоизи эса унинг сиёсий қарорларига шахсий бизнес алоқалари таъсир кўрсатишига ишонади.
Обама амалдаги маъмуриятнинг Эронга қарши ғалаба ҳақидаги иддаоларини ҳам танқид қилди. Унинг таъкидлашича, уруш Эронга кўпроқ иқтисодий қудрат берган, чунки унинг Ҳурмуз бўғозидаги кемаларга ҳужум қилиш таҳдидлари нефть экспортчиларини ташвишга солиб қўйди.
«Эндиликда Эрон бутун дунёга нефть етказиб бериладиган Ҳурмуз бўғози устидан вето ҳуқуқига эга», — деди Обама.
Трамп эса постида Обама маъмуриятининг эронликларга нисбатан ёндашувини танқид қилиб, у Эрон билан тузилган 2015 йилги Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси доирасида Эронга миллиардлаб доллар тўлаб, уларнинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл очиб берганини таъкидлади. Қўшма Штатлар 2015 йилги ушбу келишувдан Трампнинг биринчи президентлик муддати даврида чиққан эди.
Собиқ президент Трамп маъмуриятини иккинчи даражали масалаларга урғу беришда ҳам айблади. У мудофаа вазири Пит Хегсетни киноя билан «ҳарбийларимизнинг жағ тузилиши ва тестостерон даражаси каби муҳим масалаларга бутун диққатини қаратган» одам деб атади ҳамда Оқ уйдаги таъмирлаш ишларини дидсизлик дея кулги қилди.
«У Оқ уйни худди Саддам Ҳусайн очган Cheesecake Factory ресторанига ўхшатиб қўйди», — деди Обама.
Шунингдек, Обама Трамп маъмурияти давридаги яшаш харажатлари ошаётгани ва иммиграция сиёсатини ҳам гапирди. Собиқ президентнинг айтишича, Трамп америкаликлар учун муҳим бўлган нархларни пасайтириш масаласига етарлича эътибор бермаяпти. У Эронга қарши урушни «ҳеч ким сўрамаган, кераксиз уруш» деб атади.
Аввалроқ Трамп АҚШ Сенатига номзод мусулмон Абдул Эл-Сайидни «жиҳодчи» деб атагани ҳақида ёзгандик.
мавзуга оид янгиликлар

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти
Сиёсат
16.07.2026, 15:54

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради
Сиёсат
07.10.2026, 15:25

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»
Жаҳон
24.09.2026, 10:26
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
