Наманганда халқаро террористик ташкилот "жамоаси" ушланди

Наманган шаҳрида "Ислом Давлати Хуросон Вилояти" халқаро террористик ташкилотининг яширин "жамоати" фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Улашиш:

Namanganda xalqaro terroristik tashkilot "jamoasi" ushlandi

Қайд этилишича, ДХХ ва Ички ишлар оргаблари ходимлари томонидан гуруҳнинг 16 нафар аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилиб, 37 та уяли алоқа воситалари, 51 дона нашриёти кўрсатилмаган диний адабиётлар, 40 та DVD диск, 4 та флеш-карта ҳамда Нотебоок ва планшет ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Давлатобод туманида яшовчи фуқаро томонидан ташкил этилган "жамоат" йиғилишларида халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг "жиҳод" ва "шаҳидлик"ка чорловчи даъватлари фаол тарғиб қилинган.

 

Қолаверса, жамоат етакчиси “Телеграм” мессенжерида жами 120 нафардан ортиқ аъзоси бўлган виртуал канал ва гуруҳлар ташкил қилиб, уларда "Ислом Давлати" террористик ташкилоти атрибутлари, экстремистик материаллар ҳамда "жиҳодий" мазмундаги аудио-видео файлларни тарқатган ҳамда жамоат аъзолари билан ўзаро муҳокамалар қилган.

 

Шунингдек, мазкур виртуал каналларда ёшларни "шариат ҳукми" асосида "жиҳодий" руҳда улғайтириш ва мамлакатимиздаги сиёсий, ижтимоий-диний ислоҳотларга қарши норози кайфиятда тарбиялаш орқали “Исломий давлат” асосларини омма орасида тарғиб қилишга қаратилган "пост"лар ва диний даъватлар жойлаштириб келинган.

 

Таъкидлаш лозимки, жамоат етакчиси 2022 йилда Туркиянинг Истамбул шаҳрида ташкил қилинган "ҳужра"да диний сабоқ олиши натижасида унинг қарашларида кескин ўзгаришлар содир бўлган. Бундан хабар топган отаси қизининг нотўғри йўлда эканлиги бўйича насиҳат қилганида, у ўз падари бузрукворини "кофир"га чиқарган.

 

Шунингдек, гуруҳ аъзоларидан бири Наманган шаҳрида жойлашган хусусий университет таъсисчиси ҳисобланади.

 

Ҳозирда гуруҳ ташкилотчиси ва 3 нафар фаол аъзосига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан ҳам суриштирув ишлари олиб борилмоқда

мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтказилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, бугунги кунда дунёда 800 миллиондан ошиқ аҳоли камбағалликда яшаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

18.09.2025, 11:02

2030 йилга бориб, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам бериш имконияти бор

Наманган шаҳрида 17 сентябрь куни “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форуми бошланди. Анжуманнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади. 

Ўзбекистон

17.09.2025, 15:38

Наманганда натижадорликни янада ошириш вазифалари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Уйчи туманида Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:48

Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди

Ўтган йили 25 март куни давлат раҳбари Наманган вилоятида янги электр станциялари қурилишини бошлаб берган эди. Куни кеча улардан бири – Норин ГЭСлар каскадининг дастлабки босқичи ишга тушди.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:39

Шўрариқ маҳалласи ўзгаради: атрофдаги 5 та маҳалла учун марказга айланади

Наманган вилоятига ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласига кирди. Маҳалланинг шароити оғир. Ички йўллар таъмирталаб, кўча чироқлари ва лотоклар йўқ. Бу ерда 5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 62 та камбағал оила, 118 нафар ишсиз бор, 157 одам миграцияда.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:26

Шавкат Мирзиёев “Фишвел Норин” корхонаси фаолияти билан танишди

Норин туманида балиқчилик ривожлангани яна бир йўналишни вужудга келтирди – корхона ёнида замонавий ресторан ҳам барпо этилди. Унда балиқдан турли хил таомлар тайёрланиб, меҳмонларга таклиф қилинади.

Иқтисодиёт

17.09.2025, 10:15

сўнгги янгиликлар

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56