AI инсониятни 2030 йилгача йўқ қилиши мумкинми?
Anthropic'нинг собиқ тадқиқотчиси AI 2030 йилгача инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда The Guardian нашрида мақола эълон қилинди.
Фан-технология
10.09.2026, 10:30
Улашиш:

АҚШ қонун чиқарувчилари хавотир билдирди
Anthropic компаниясининг собиқ тадқиқотчиси Жейкоб Коксон сунъий интеллект яқин йилларда инсон имкониятларидан устун тизимларга айланиши ва 2030-йилгача инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкинлигини айтди.
Тадқиқотчи ижтимоий тармоқдаги баёнотида келажакдаги сунъий интеллект тизимлари "инсондан устун" имкониятларга эга бўлиши ва назоратдан чиқиб кетиши инсоният учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

АҚШ сенаторлари ҳам хавфдан огоҳлантирди
Коксоннинг баёнотидан кейин АҚШ Конгресси аъзолари ҳам сунъий интеллект хавфсизлиги масаласига эътибор қаратди.
Техас штатидан республикачилар партияси сенатори Тед Круз cунъий идрокни "катастрофик хавф" туғдириши мумкин бўлган технология сифатида баҳолади. У аввалроқ Илон Маск билан суҳбатида сунъий интеллект инсониятни йўқ қилиши эҳтимоли ҳақида гаплашганини эслади. Крузнинг айтишича, Маск бундай эҳтимолни 10–20 фоиз деб баҳолаган.
Вермонт штатидан мустақил сенатор Берни Сандерс сунъий суперинтеллектни тақиқлаш ҳамда хавфсизлик стандартлари ишлаб чиқилгунга қадар AI ривожланишини вақтинча тўхтатиш тарафдори эканини таъкидлади.
Калифорниялик демократ конгрессмен Тед Лью Коксоннинг баёнотини сунъий зако учун хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлигига яна бир далил сифатида баҳолади. У Конгрессни икки партияли AI хавфсизлик тугмаси тўғрисидаги қонун лойиҳасини (AI Kill Switch Bill) тезроқ қабул қилишга чақирди.
Массачусетс штатидан демократ конгрессмен Лори Трахан эса сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича тадқиқотчиларнинг компанияларни тарк этаётгани ва технологик фирмалар ривожланишни давом эттираётганини таъкидлаб, Конгресс фаолроқ ҳаракат қилиши кераклигини айтди.

Anthropic: хавфлар мавжуд, бироқ вазият назорат остида
Баҳслар Anthropic ва OpenAI томонидан сунъий интеллект агентлари билан боғлиқ хавфсизлик ҳодисалари ҳақида маълумотлар эълон қилинганидан кейин кучайди.
Anthropic чоршанба куни AI агентлари иштирокидаги киберхавфсизлик ҳодисалари бўйича батафсил ҳисоботини эълон қилди. Компания юз миллионлаб транскриптларни таҳлил қилиб, шунга ўхшаш ёки ундан жиддийроқ бошқа ҳолатлар аниқланмаганини билдирди.
Anthropic вакилининг айтишича, компания сунъий интеллект инсониятга катта фойда билан бирга мисли кўрилмаган хавфларни ҳам олиб келиши мумкинлигини доимо тан олган. Шу сабабли компания кучли хавфсизлик механизмларини ишлаб чиқаётганини маълум қилган.
Компания, шунингдек, кучли сунъий интеллект моделларини бозорга чиқариш суръатларини мувофиқлаштириш учун бутун саноат ҳамкорлик қилиши кераклигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Коксоннинг инсоният 2030-йилгача йўқ бўлиб кетиши ҳақидаги прогнози ҳозирча унинг шахсий баҳоси бўлиб, бу фикр илмий ёки сиёсий консенсус сифатида қаралмайди. AI хавфсизлиги бўйича мутахассислар технологиянинг узоқ муддатли хавфлари юзасидан турлича прогнозларни илгари сурмоқда.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди
Фан-технология
07.08.2026, 12:10

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?
Сиёсат
16.06.2026, 15:10

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда
Жаҳон
14.05.2026, 17:42

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди
Фан-технология
19.09.2026, 10:59

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Шахматчиларга бериладиган мукофотлар оширилади
Иқтисодиёт
23.09.2026, 11:52

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49
сўнгги янгиликлар

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди
Ўзбекистон
20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди
Спорт
20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?
Иқтисодиёт
20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди
Спорт
20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади
Иқтисодиёт
20.10.2026, 09:40

Франциядаги тартибсизликлар ортидан 2 400 га яқин киши ҳибсга олинди
Жаҳон
19.10.2026, 17:39
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Шахматчиларга бериладиган мукофотлар оширилади
Иқтисодиёт
23.09.2026, 11:52

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49
