Олимпиада кундалиги: Яна бир медаль қўлга киритилди
Париж-2024 Олимпиадасининг 2 август куни ўтказилган баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам медаллар учун рақобатлашди.
Спорт
03.08.2024, 11:42
Улашиш:

Olimpiada kundaligi: yana bir medal qoʻlga kiritildi
Дастлаб +100 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган дзюдочи Алишер Юсупов ўтиш ўйинида грузиялик Гурам Тушишвили билан курашиши керак эди. Аммо Тушишвили дисквалификация қилингани учун Алишер тўғридан-тўғри кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди. Алишер Юсупов Олимпиаданинг бронза медали ўртага тикилган баҳсида япониялик жиддий рақиб Татсуро Саитони мағлуб этиб, Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медални тақдим этди.
Аёллар ўртасида бокс беллашувларида иштирокини давом эттираётган Ситора Турдибекова ўзининг чорак финал баҳсини ўтказди. Бу босқичда унга икки карра жаҳон чемпиони Хитой Таипейи вакили Ю Тинг Лин рақиб бўлди. Ўта қизғин кечган беллашувда очколар ҳисобига Ситора Турдибекова рақибига имкониятни бой берди ва Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Кечга яқин эркаклар ўртасидаги баҳсларда 3 нафар ўзбек бокс вакиллари ринга кўтарилди. Биринчи жангда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай чорак финал йўлланмасини қўлга киритган, Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов (+92 кг) австралиялик Теремоана Теремоанага қарши жанг қилди. Баҳодир Жалолов ортда қолган 3 раундда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва якунда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ярим финалда унга германиялик Нелвие Тиафак рақиб бўлади.
Навбатдаги жанг Рио-2016 ёзги Олимпиа ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибоссинов ўртасида бўлди. Бокс профессори деб ном олган Ҳасанбой қозоғистонлик спортчи устидан ғалаба қозониб медални нақд қилди.

Куннинг сўнги ўйинида делегациянинг энг ёш боксчиси Тўрабек Ҳабибуллаев -80 кг вазн тоифасида кучли рақиб икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпиони, кубалик Арлен Лопес билан жанг олиб борди. 20 ёшли Арлен Лопесга имкониятни бой берди.

Ҳозирча уч боксчи Лазизбек Муллажонов, Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматов ярим финал эгаси бўлиб турибди. Бугун ринга чиқадиган Абдумалик Халоков (-57 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) ва Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) ярим финал учун курашади. Ҳамюртларимизга бу жангларда омад тилаймиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпиа делегацияси1 та олтин, 2 та бронза медаллари билан рейтингда 26-ўринда кетмоқда.
машҳур янгиликлар

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди
Таълим
05.07.2025, 12:55

Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор
Сиёсат
25.06.2025, 13:18

Покистон Трампни Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатди
Жаҳон
21.06.2025, 12:20

Сотувга қўйилган бола ҳақидаги хабарга Болалар омбудсмани муносабат берди
Ўзбекистон
27.06.2025, 10:58
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон фуқароларини круиз саноатида иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Иқтисодиёт
20.07.2025, 11:04

Британиянинг “SandStone Global” компанияси “ Treasures of Uzbekistan” фильмини суратга олмоқда
Маданий
19.07.2025, 14:46

Трамп "The Wall Street Журнали"дан 10 млн доллар ундириш учун судга берди
Жаҳон
19.07.2025, 13:59

Исроил ва Сурия сулҳга эришди
Жаҳон
19.07.2025, 13:42

Озарбайжон ва Россия ўртасида кескинлик кучаймоқда
Сиёсат
19.07.2025, 13:10

Аномал иссиқда нима қилиш кeрак? Муҳим тавсиялар!
Ўзбекистон
19.07.2025, 13:02

Наманганда халқаро террористик ташкилот "жамоаси" ушланди
Ўзбекистон
19.07.2025, 12:56

Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди
Таълим
19.07.2025, 12:45

Оролбўйида ҳайвонот ва қушлар дунёси кўпаймоқда
Ўзбекистон
19.07.2025, 11:30

ИЭСлар ярим йиллик режани 101 фоизга бажарди
Иқтисодиёт
19.07.2025, 10:09

Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мураббий керакми?
Спорт
19.07.2025, 08:51

82 марта ЙҲҚни бузган наманганлик отахон машинасини яшириб қўйди
Ўзбекистон
18.07.2025, 20:46
машҳур янгиликлар

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди
Таълим
05.07.2025, 12:55

Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор
Сиёсат
25.06.2025, 13:18

Покистон Трампни Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатди
Жаҳон
21.06.2025, 12:20

Сотувга қўйилган бола ҳақидаги хабарга Болалар омбудсмани муносабат берди
Ўзбекистон
27.06.2025, 10:58