Наманганда 8 ёшли бола юк машинаси уриши оқибатида ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Наманган вилоятида 40 ёшли юк машинаси ҳайдовчиси велосипеддаги 8 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда "Bu kun" дастурида хабар берилди.
Ўзбекистон
19.10.2024, 11:05
Улашиш:
Дастурга кўра, ЙТҲ вилоятнинг Уйчи тумани "Обжувоз" маҳалласида соат 12:30 лар атрофида юз берган. Мазкур маҳалланинг Диёр кўчаси бўйлаб ГАЗ-53 русумли юк машинасида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган 8 ёшли велосипедчини пайқамай қолиши оқибатида уни уриб юборган.
Бунинг оқибатида бола бош мия ёпиқ шикастланиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Бироқ унга кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
"Ёш бола йўл четида велосипед ҳайдаб кетаётганини кўрдим. Аммо у бирдан катта йўлга чиқиб келишини ўйламагандим. Тормоз беришга улгурмадим. Барчадан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни сўраб қолардим", дейди ҳайдовчи.
"Gazeta.uz" нашрига кўра, юқоридаги ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 октябрь куни Самарқанд вилояти Нарпай туманида ҳам "Damas" машинаси йўлда ҳаракатланиб кетаётганда йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб чиққан аёлни уриб юборганди. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган аёл туман шифохонасида вафот этган эди.
Ўзбекистон
19.10.2024, 11:05
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон
14.10.2026, 10:59

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
Ўзбекистон
28.09.2026, 11:06
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
