Топишмоқнинг жавоби топилмади: БАА ўзбекистонликларни нега қабул қилмади?
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент – Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Air авиақатнови орқали учиб кетган Ўзбекистон фуқаролари номаълум сабабларга кўра амирликка киритилмади. Орадан бироз муддат ўтиб, Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олганини билдирди. Аммо орадан уч кун ўтса ҳам ўзбекистонликлар нимага БААга киритилмагани тўғрисидаги маълумотлар ёпиқлигича қолмоқда. Хўш, ўзи шу вақт оралиғида нималар очиқландию, нималар сир тутилмоқда?
Ўзбекистон
03.12.2024, 15:29
Улашиш:

Topishmoqning javobi topilmadi: BAA nega oʻzbekistonliklarni qabul qilmadi?
Шу йилнинг 30 ноябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрига Тошкент – Абу-Адаби йўналиши бўйича Wizz Air авиақатнови орқали учиб келган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси амирликка киритилмади. Бундан хабар топган Ўзбекистоннинг Абу–Дабидаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консулхонаси мазкур аэропорт маъмурияти ҳамда амирликларнинг мутасадди идоралари вакиллари билан мулоқотда бўлиб, вазиятни назоратга олганини билдирди.
"Аэропорт маъмурияти билан ҳамкорликда ҳамюртларимизни уч маҳал овқат билан таъминлаш ҳамда уларга зарур ҳолларда тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари ташкил этилди. Юзага келган вазиятни ҳал этиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда", дейилади элчихона изоҳида.
"Газета.uz" нашри билан боғланган Шайх Зоид аэропортидаги фуқаролардан бирининг айтишича, аёллар, болалар ва кексалар қўйиб юборилган, 20 дан 40 ёшгача бўлган эркаклар мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкинлиги билдирилган.

Аммо уларнинг ҳеч бирига бу каби ҳаракатлар нима сабабдан амалга оширилаётгани юзасидан изоҳ берилмаган.
"Учиб келишимиз билан паспорт назоратида бизни шунчаки четга тортиб, ҳеч қандай тушунтиришларсиз паспортларимизни олиб қўйишни бошлашди. Биз қандайдир маълумот беришларини кутиб ўтирдик. Кейин бирма-бир чақириб, нима мақсадда, қанча кунга келганимизни сўрай бошлашди, телефон рақамларимизни олишди ва саволларимизга жавоб бермаган ҳолда яна ортга чиқариб юборишди. Шундай қилиб, 15 соат ўтирдик", деган Шайх Зоид аэропортидаги Ўзбекистон фуқароларидан бири.
Юқоридаги ҳолат оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишни бошлаганидан сўнг, Абу-Дабига киритилмаган ўзбекистонликлар масаласи ҳукумат томонидан муҳокама қилинди.
Кеча, 2 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилиб, ўзбекистонликларнинг БААга кириши билан боғлиқ муаммони гаплашди. Ушбу ҳолатни эса имкон қадар қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга келишиб олди.
Аммо 31 нафар ўзбекистонликнинг Абу–Даби аэропортидан амирликка нега қўйилмаганлиги ҳанузгача очиқланмасдан сирлигича қолмоқда.
Ўзбекистон
03.12.2024, 15:29
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Эронни иқтисодий босим билан синдира оладими?
Жаҳон
26.08.2026, 10:24

Саудия Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун қатъий шарт қўйди
Жаҳон
01.06.2026, 07:09

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Эрон ТИВ раҳбари Исроил билан яқинлашаётган давлатларни огоҳлантирди
Жаҳон
14.05.2026, 12:49

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади
Жаҳон
02.05.2026, 12:20

Ўзбекистон фуқароларини БАА кириши тақиқлангани рад этилди
Ўзбекистон
28.04.2025, 11:06
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
сўнгги янгиликлар

Баҳсли харита: Хитойнинг қўшниларига ҳудудий даъволари
Жаҳон
15.09.2026, 17:16

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
15.09.2026, 16:57

Қамашида 2 минг йилдан ортиқ тарихга эга меҳроб ва остодон топилди
Маданий
15.09.2026, 12:32

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги шаҳарсозлик ва экологик муаммоларни муҳокама қилди
Ўзбекистон
15.09.2026, 11:46

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади
Жаҳон
15.09.2026, 10:22

Нефть нархининг ошиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади?
Жаҳон
14.09.2026, 16:56

Ходимларни мажбуран ишлатган масъулга 41,2 млн сўм жарима қўлланди
Ўзбекистон
14.09.2026, 16:12

Россия нефть ишлаб чиқариш ҳажми январдан бери 940 минг баррелга камайиб кетди
Жаҳон
14.09.2026, 15:54

Россия Украина–Полша чегараси яқинида АЁҚШ ва йўловчи поездига дронлар билан зарба берди
Жаҳон
14.09.2026, 10:20

Ўзбекистонда айрим талабаларнинг ётоқхона ёки бир йиллик ижара харажатлари ваучер орқали қопланади
Ўзбекистон
14.09.2026, 09:51

Ҳиндистон ва Хитой: 2020 йилги тўқнашувдан кейин вазият қандай?
Жаҳон
12.09.2026, 14:39

Криштиану Роналду: «Футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин»
Спорт
12.09.2026, 13:56

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Душанба кунида ҳам қатор хорижий валюталар тушади
Иқтисодиёт
12.09.2026, 12:19

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

Адвокат ChatGPT сабаб жаримага тортилди
Жаҳон
12.09.2026, 09:53

22 ёшли қиз эркаклар футбол кулубига мураббий бўлди
Спорт
11.09.2026, 15:51

Сеул Марказий Осиё саммитига мезбонлик қилади – Жанубий Корея президенти
Сиёсат
11.09.2026, 15:47

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди
Сиёсат
11.09.2026, 14:53
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
