Тошкент ва Остона пойгаси: Минтақа осмони учун рақобат кучаймоқда
«Янги Тошкент»да қад ростлаётган аэропорт «минтақа дарвозаси» бўлиши мумкин. Бироқ бу мақомга қўшни Қозоғистон ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Ўзбекистон
04.09.2026, 11:24
Улашиш:

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Uzbekistan Airports» АЖ билан Саудия Арабистонининг «Vision International Investment» компанияси ўртасида «Янги Тошкент» халқаро аэропортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича 35 йиллик давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартномаси имзоланди.
Лойиҳа 2026–2030-йилларда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳудудида, 1310 гектар майдонда амалга оширилади — бу тахминан 13,1 квадрат километр, яъни Лондоннинг Хитроу аэропортига (12,1–12,3 квадрат километр) деярли тенг кўрсаткич. Дастлабки босқичда тахминан 3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган.
Янги терминал ҳозиргисидан 4 баробар катта бўлади ва дастлаб йилига 20 миллион йўловчини, келажакда эса 46 миллион йўловчини қабул қилиш қувватига эга бўлади. Қиёс учун: Хитроу 2024-йилда қарийб 84 миллион йўловчига хизмат кўрсатган — демак, «Янги Тошкент» узоқ муддатда шу даражага яқинлашишни кўзда тутмоқда.
40 дан ортиқ телескопик трап, 160 дан зиёд паркинг ўрни, иккита парвоз-қўниш йўлаги ва соатига 30 дан ортиқ парвоз операцияси — булар лойиҳанинг техник параметрлари. Илғор навигация ва метеорология тизимлари барча турдаги ҳаво кемаларини исталган об-ҳавода қабул қилишни таъминлайди.
Муаммо нимада?
Аммо физик инфратузилма — бино, майдон, терминал — авиахаб мақомининг фақат бир қисми, холос. Ўзбекистон ушбу мақомга эришиши учун яна бир қатор зарурий шартларни ҳам бажариши керак.
Қўшни Қозоғистон бу борада Ўзбекистонга асосий рақобатчи ҳисобланади — ҳар икки мамлакат ҳам минтақа дарвозаси бўлишни мақсад қилган. Ҳозирча бу рақобатда Қозоғистон устун позицияни эгалламоқда: унинг аэропортлари «Uzbekistan Airways»дан қарийб икки баробар кўпроқ йўловчига хизмат кўрсатади ва минтақанинг асосий ҳаво юк дарвозаси мақомини сақлаб турибди.
«Uzbekistan Airports» маълумотига кўра, вазиятнинг асосий сабаби — икки давлатнинг инфратузилмавий ва тарихий бошланғич нуқтаси турлича бўлгани. Қозоғистон авиация тизими анча олдин шаклланган ва катта юк оқимига мослашган, Ўзбекистон эса кейинги йилларда давлат сармояси ҳисобига ўсиш суръатини оширмоқда.
Рақамлар нима дейди?
2025-йилда Қозоғистон авиакомпаниялари 15 миллион йўловчини ташиган, аэропортлари 32 миллион кишига хизмат кўрсатган ва 173 минг тонна юкни қайта ишлаган. Ўзбекистонда эса қарийб 10 миллион киши ташилган, ҳаво йўллари 15,5 миллион кишига хизмат кўрсатган, авиа юк ҳажми 98 минг тоннани ташкил этган.
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси — IATA маълумотларига кўра, сўнгги беш йил ичида Марказий Осиёда авиа юк ташиш ҳажми икки баробардан кўпроқ ошган. 2024-йилда минтақага кириб келган барча ҳаво юкларининг қарийб 67 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган.
2019–2024-йиллар оралиғида авиа юк ташиш ҳажмининг ўсиши Қозоғистонда 149 фоизни, Ўзбекистонда эса 182 фоизни ташкил этган.
Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон ҳажм жиҳатидан ортда бўлса-да, ўсиш суръати бўйича рақобатчисидан юқорироқ натижа қайд этмоқда.
Транзит масаласи ҳал қилувчи омил
Минтақавий авиахаб мақоми учун халқаро йўналишлар тармоғи кўрсаткичлари ҳам муҳим омил бўлиб, айнан шу нуқтада «Янги Тошкент» лойиҳасининг стратегик аҳамияти пайдо бўлади. Аэропорт фақат мавжуд талабни қондириш учун эмас, балки келажакдаги йўловчи ва юк оқимини шакллантириш учун ҳам хизмат қилиши керак.
Ўзбекистоннинг «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Марказий Осиёда АҚШга тўғридан-тўғри рейс амалга ошираётган ягона авиакомпания ҳисобланади.
Қозоғистоннинг «Air Astana» компанияси эса Қозоғистон ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри қатновни йўлга қўйишга интилмоқда. 2026-йил 22-июлда рейс амалга ошириш учун АҚШ Транспорт департаментига (DOT)дан рухсат сўраб мурожаат йўллади. Бироқ Boeing самолётларини етказиб беришдаги муаммолар, рейсларни келишишдаги қийинчиликлар ва Қозоғистоннинг ҳали FAA'дан Category 1 хавфсизлик мақомини олмагани лойиҳа тезда амалга ошишига тўсқинлик қилмоқда. Шунга қарамай, Air Astana ушбу йўналишни 2027-йил баҳор-ёз мавсумида ишга туширишни режалаштирмоқда.
Бу ҳолат Марказий Осиёда авиация бозоридаги рақобат фақат аэропортлар ўртасида эмаслигини кўрсатади. Мамлакатнинг авиахабга айланиши учун янги терминал ва учиш-қўниш йўлаклари билан бир қаторда, узоқ масофали халқаро йўналишлар, авиакомпаниялар парки ва транзит моделини ҳам ривожлантириш талаб этилади.
Ўзбекистон учун имконият, Қозоғистон учун сигнал
Шу сабабли «Янги Тошкент» аэропортини фақат йирик инфратузилма лойиҳаси сифатида баҳолаш етарли эмас. Унинг ҳақиқий самараси аэропорт нечта йўловчини қабул қила олишида эмас, балки шу қувватдан қанчалик самарали фойдаланилишида намоён бўлади.
Агар янги аэропорт халқаро авиакомпаниялар учун жозибадор транзит нуқтасига айланса, йўловчиларни Марказий Осиё, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва бошқа йўналишлар ўртасида боғлай олса, унинг иқтисодий аҳамияти терминал сиғимидан анча ошади.
Бунинг учун эса Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида бир неча вазифани ҳал қилиши керак: халқаро йўналишларни кўпайтириш, транзит жараёнларини соддалаштириш, юк ташиш инфратузилмасини ривожлантириш ва миллий авиакомпанияларнинг рақобатбардошлигини ошириш.
Қозоғистон учун эса Ўзбекистоннинг тез суръатдаги ўсиши минтақадаги мавжуд устунликни автоматик равишда сақлаб қолиш мумкин эмаслигини англатади. Шу боис мамлакатнинг тезроқ ҳаракат қилиш зарурати ҳақидаги расмий баёнотлари рақобат кучаяётганидан далолат беради.
Авиахаб мақоми учун катта майдоннинг ўзи етарлими?
«Янги Тошкент»нинг 1310 гектарлик майдони ва келажакдаги 46 миллион йўловчилик қуввати Ўзбекистоннинг авиация соҳасидаги амбициясини кўрсатади.
Авиахаб — бу шунчаки катта бино эмас. У йўловчи оқими, юк ташиш ҳажми, халқаро парвозлар географияси, кучли авиакомпаниялар ва самарали транзит тизимининг бирлашмасидир.
Агар кўзда тутилган барча бу вазифалар рисоладагидек кечса, 1310 гектарлик аэропорт Ўзбекистоннинг Марказий Осиё авиация харитасидаги ўрнини олдинга олиб чиқувчи инфратузилмага айланиши мумкин.
мавзуга оид янгиликлар

Россия аэропортларидаги чекловлар сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейслари кечиктирилди
Ўзбекистон
03.09.2026, 16:14

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади
Ўзбекистон
29.04.2026, 15:58

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24
машҳур янгиликлар

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху
Жаҳон
25.08.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

СИ ходимларни аслидагидан кўра маҳоратлироқ кўрсатмоқда – тадқиқот
Фан-технология
04.09.2026, 13:32

Ҳиндистон фуқаролари бошқа давлатлар визаси билан Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кира олади
Сиёсат
04.09.2026, 11:27

Покистонда терроризм бўйича “яширин” суд жараёнлари ўтказилади
Жаҳон
04.09.2026, 11:11

Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”
Сиёсат
04.09.2026, 09:46

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда
Ўзбекистон
04.09.2026, 09:25

Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда
Маданий
04.09.2026, 08:36

Россия аэропортларидаги чекловлар сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейслари кечиктирилди
Ўзбекистон
03.09.2026, 16:14

Норвегия Россиянинг “Профессор Молчанов” номли кемасини ҳибсга олди
Жаҳон
03.09.2026, 15:56

Расман: Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди
Ўзбекистон
03.09.2026, 15:31

Ишлаётган оналарга боласи бир ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади
Ўзбекистон
03.09.2026, 14:48

ЕИ ва НАТО Россияга босимни кучайтиради
Сиёсат
03.09.2026, 14:46

Саида Мирзиёева Қатарда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасида иштирок этди
Маданий
03.09.2026, 14:28

Эрон ракета ва дронлари Қувайтга ҳужум қилди
Жаҳон
03.09.2026, 11:53

Ўзбекистон cтартаплар бўйича «Йил мамлакати» деб эълон қилинди
Фан-технология
03.09.2026, 09:57

Пентагон 30 ёшдан катта ҳарбийлар учун тестостерон текширувини жорий қилди
Жаҳон
03.09.2026, 09:55

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

АҚШ Эронга янги зарбалар берди
Сиёсат
02.09.2026, 16:44

Россия Эронга гипертовушли ракеталар технологиясини махфий узатган — FT
Жаҳон
02.09.2026, 14:06

Истанбул яқинида иккита Туркия савдо кемаси тўқнашиб кетди
Жаҳон
02.09.2026, 12:37
машҳур янгиликлар

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху
Жаҳон
25.08.2026, 14:01
