updated: 14.10.2026, 14:48

Фантастикадан реалликка кўчган башорат

2001 йилда Стивен Спилберг экранга чиқарган “A.I. Artificial Intelligence” (Сунъий интеллект) фильми робот бола Девид ҳақида ҳикоя қилади.

Фантастикадан реалликка кўчган башорат

Ҳалей Жоэл Осмент гавдалантирган қаҳрамон Девид севишга дастурлаштирилган ҳиссиётга эга робот. Фильм Браян Олдиснинг “Суперўйинчоқлар бутун ёзга етади” номли ҳикояси асосида яратилган бўлиб, унинг ғоясини дастлаб Стенли Кубрик 1970-йиллардаёқ ишлаб чиқа бошлаган эди. 

Кубрик йигирма йилдан ортиқ вақт давомида лойиҳа устида ишлади, бироқ бу даврда компьютер графикаси етарли визуал эффектларга эга эмаслиги сабаб чинакам робот-болани тасвирда гавдалантира олмасди. 1999 йилда Кубрик вафот этгач, унинг яқин дўсти Стивен Спилберг лойиҳани давом эттиришга бел боғлади. 

100 миллион долларлик бюджет билан суратга олиниб, 236 миллион доллардан ортиқ даромад келтирган филмнинг сценаристи ҳам режиссёри ҳам Стивен Спилбергнинг ўзи эди. 2000 йилларда ушбу филмга фантастика деб қаралган. Бугунги кунда эса филмда акс этган кўплаб воқеалар кундалик янгиликлар саҳифасига айланиб қолди.


 Филмнинг қисқача сюжети
Воқеалар XXII асрда, глобал исиш натижасида музликлар эриб, қирғоқ шаҳарлари сув остида қолган, ҳукумат эса туғилишни қаттиқ назорат остига олган даврда кечади. Ана шундай шароитда ҳис-туйғуларни ҳис қила оладиган янги турдаги роботлар “меха”лар оммага тақдим этилади. “Кибертроника” компанияси яратган Девид — ўз эгаларини севишга дастурлаштирилган биринчи андроидлардан бири бўлиб, у Свинтон оиласида, касал ўғлининг ўрнини босиш учун синовдан ўтказилади. 

Орадан вақт ўтиб, оиланинг ҳақиқий ўғли Мартин соғайиб кетади ва икки бола робот ва ҳақиқий бола ўртасида рақобат бошланади. Бир куни Мартиннинг дўстлари Девидни пичоқ билан қўрқитиб, унинг ҳимоя қилиш дастурини фаоллаштириб юборади, шу сабаб ота-онаси Девиднинг хавфли бўлиши мумкинлигидан қўрқиб, ундан воз кечишга қарор қилади. 

Бироқ Моника яъни Девиднинг “онаси” уни йўқ қилиш ўрнига ўрмонда қолдиради. Девид эса унга ўқиб берилган “Пиноккио” эртагидан илҳомланиб, уни ҳақиқий болага айлантира оладиган Кўк Парини излаб сафарга чиқади. Саёҳати давомида у эски роботларни томошабинлар олдида йўқ қилувчи шафқатсиз шоу-тадбирда дуч келади. 

Сув остида қолган Манҳэттенга бориб, уни яратган муҳандис олим билан учрашганида ўзининг ягона эмаслигини, худди шундай минглаб нусхалар яратилганини билади. Фильм икки минг йилдан кейинги келажакда, инсон зоти бутунлай йўқолиб кетган бир даврда, Девидни онаси билан бир кунлик сўнгги учрашувни қайта яратган юксак ривожланган роботлар саҳнаси билан якунланади.


Йигирма беш йиллик башорат: тирик робот
Филмнинг марказида — Девид исмли робот боланинг “ҳис туйғу” дастури туради, бир марта фаоллаштирилади ва робот инсонларники каби ҳисларга эга бўлади. 2026 йилга келиб бунга ўхшаш технология аллақачон реаллик — фақат у алоҳида “дастур” шаклида эмас, балки катта тил моделлари (LLM) орқали намоён бўлмоқда. 

Айнан шу сабабли 2022 ва 2025 йиллар оралиғида сунъий интеллект ҳамроҳлик иловаларига бўлган талаб етти баробар ошиб кетди. Масалан, Character.AI сингари иловаларнинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони ўнлаб миллионга етиб, уларнинг ярмидан кўпроғини йигирма тўрт ёшгача бўлган ёшлар ташкил этмоқда. Б

ундан ташқари, айрим фойдаланувчилар бу боғланишни янада чуқурлаштириб, ўз сунъий интеллект “ҳамроҳлари” билан рамзий никоҳ маросимларини ўтказиб, унга дўстларини ҳам таклиф қилишгани кузатилди.

Harvard Business School олимлари ўтказган тадқиқотга кўра, СИ ҳамроҳ билан мулоқот одамнинг ёлғизлик ҳиссини инсон билан суҳбатлашишга яқин даражада йўқотишга ёрдам беради. Филмда Моника Девидни ўғли сифатида қабул қилгани каби, бугунги одамлар ҳам аста-секин машинани “ҳис қилувчи” сифатида қабул қилишга мойил бўлиб бормоқда.


“Чўпчак” реалликка кўчди: СИ дан қўрқишимиз керак(ми?)
Филмда Девид нафақат мулоқот қила оладиган, балки қучоқлаб, йиғлаб, ҳис-туйғу ифодалай оладиган жисмоний характерга эга эди. 2026-йилги CES кўргазмасида намойиш этилган X-Origin AI компаниясининг Yonbo X1 оилавий роботи, TCL'нинг болалар учун AiMe роботи ҳам шу йўналишда яратилган. 

Бу роботлар ҳали Девид даражасидаги мураккабликка эга эмас, лекин сунъий интеллект экрандан чиқиб, реал ҳаётда жисмоний шаклда “жонланаётгани”га яққол мисол бўла олади. Филмда ҳам Девиднинг “дўсти” робот айиқча Теди бўлгани каби, бугунги “ақлли ўйинчоқ” ҳамроҳлар айнан бир неча ўн йил олдинги тасаввуридан реалликка кўчган.

Филмдаги огоҳлантириш
“A.I.” шунчаки фильм эмас, унда огоҳлантиришлар ҳам бор. Моника Девидни ўз уйига қабул қилгач, ундан воз кечишга мажбур бўлганида Девиднинг ички изтироби ва бунга муносабати реал бўлади, у бунга дастурланган бўлса ҳам ҳиссий бурилиш ва ўйлари росмана инсонники каби бўлади. 

Бугун худди шундай муаммо ҳуқуқий майдонга ҳам кириб бормоқда. 2025 йил ноябрь ойида Нью-Йорк штати чатботлар фойдаланувчиларига ҳар уч соатда улар инсон эмаслигини эслатиб туришини талаб қилувчи қонун қабул қилган.


Танқидчилар нима деди?
 Фильм тақдим этилган пайтда коплаб танқидчиларнинг баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди. Rotten Tomatoes агрегаторида у 6,6 баллдан, танқидчиларнинг 73 фоизи ижобий фикр билдирган ҳолда баҳоланган. Машҳур кинотанқидчи Рожер Эберт филмни “техник жиҳатдан мукаммал” бироқ унинг якунини “ҳаддан ташқари сентиментал” деб топган. 

У ўз шарҳларидан бирда “фильм ақлли якунга эга эмас” деган ҳазилломуз фикрни келтирган. Шунга қарамай, 2011 йилда Эберт филмни ўзининг “Буюк филмлар” рўйхатига киритган. Филмнинг техник ютуқлари билан ҳиссий якуни ўртасидаги тафовут аслида бугунги сунъий идрок борасидаги баҳсларга ҳам тўлиқ мос келади. Биз технологиянинг имкониятларидан, ютуқларидан ҳайратланамиз бироқ унинг келтириши мумкин бўлган зиёнидан ҳадиксираймиз.


Башорат тўғри чиқдими?
 “A.I.” фильми икки юз йилдан кейинги келажакни тасвирлаган бўлса-да, унинг асосий саволи машина ҳис-туйғуга эга бўлоладими, агар шундай бўлса биз унга қандай муносабатда бўлишимиз керак, деган саволлар атиги йигирма беш йил ичида амалий масалага айланди. Тўғри, биз ҳали Девид даражасидаги умумий сунъий интеллектга эга эмасмиз, аммо ҳиссий боғланиш, жисмоний тимсол ва ҳуқуқий тартибга солиш борасидаги тенденциялар филмнинг баъзи башоратларини кутилганидан тезроқ ҳақиқатга айлантирмоқда.

 Биз технологияни қанчалик “реал” деб баҳолашимиздан қатъий назар, ундан қандай фойдаланишимиз ва уни қандай чегаралашимиз ҳали ҳам тўлиқ инсон танлови бўлиб қолмоқда.

Муаллиф: Мафтуна Бахт

мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?

Жаҳон ҳамжамиятининг сунъий интеллект (СИ) таҳдидлари борасидаги хавотирлари мутлақо асосли. Бу ҳақда OpenAI компанияси бош директори Сэм Алтман баёнот берди.

Фан-технология

16.09.2026, 15:30

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

Дидимиз ҳам сунъийлашиб кетяптими?

Сунъий интеллект (SI) бугун ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига кириб борди. Бир неча йил аввал фантастикадек туюлган имкониятлар бугун кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. У санъатда расм чизмоқда, мусиқа яратмоқда, журналистикада матн ёзмоқда, педагогикада дарс тайёрламоқда, тиббиётда ташхис қўйишга ёрдам бермоқда, дастурлашда код ёзмоқда.

Маданий

26.06.2026, 16:27

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?

Сунъий интеллект соҳасида АҚШ ҳукумати томонидан миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан эҳтимолий чекловлар жорий этилгани ҳақидаги маълумотлар муҳокама қилинмоқда.

Сиёсат

16.06.2026, 15:10

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда

АҚШда ишлаган минглаб хитойлик муҳандис, олим ва IT мутахассислари Хитойга қайта бошлади. Бу жараён айниқса сунъий интеллект, робототехника ва биотехнология соҳаларида кучайган.

Жаҳон

14.05.2026, 17:42

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →