Ўзбекистонда кўп қаватли уйларда яшаш қоидалари янгиланди: умумий мулк ва уни сақлаш учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзбекистонда кўп қаватли уйларда яшаш тартибини белгилайдиган янги қоидалар тасдиқланди. Унга мувофиқ, кўп квартирали уйлардаги қатор объектлар «умумий мулк» сифатида белгилаб қўйилди ва уларни сақлаш бўйича фуқароларнинг жавобгарлиги кучайтирилди.

Улашиш:

Янги тартибга кўра, зинапоялар, подъездлар, лифтлар, чердак ва подваллар, муҳандислик коммуникациялари, уй атрофидаги майдонлар ҳамда автотураргоҳлар умумий мулк деб ҳисобланади. Уларни сақлаш ва хизмат кўрсатиш учун ҳар бир хонадон эгаси ойлик тўлов амалга оширади. Тўловдан бош тортиш энди қонунда белгиланган қоидага хилоф ҳисобланади.

Шунингдек, уй атрофидаги ҳудудда тартибни сақлаш — чиқиндини ўз вақтида чиқариш, газон ва дарахтларни асраш, ҳовлини тозалаб туриш — фуқароларнинг умумий мажбурияти сифатида белгиланди. Уй атрофидаги ҳар қандай тартибсизлик қоидаларни бузиш деб баҳоланади.

Янги талаблар кўп қаватли уйларда тозалик ва тартибни таъминлаш, умумий мулкдан масъулиятли фойдаланишни кучайтиришга қаратилгани айтилмоқда. Шу билан бирга, жамоатчилик орасида янги қоидалар юзасидан турлича фикрлар билдирилмоқда.

сўнгги янгиликлар

Қозоғистонда аёллар учун иш вақти қисқариши мумкин

Қозоғистонда парламент депутатлари болалар, касал ёки кекса қариндошларига қараётган аёллар учун иш соатини қисқартириш таклифини илгари сурди. Қозоғистонда аёллар ҳар куни ўртача 480 дақиқа иш вақтини, қўшимча равишда эса 246 дақиқа уй юмушлари ва қариндошларга ғамхўрлик қилишга сарфлаяпти.

Жаҳон

20.11.2025, 15:03

Қирғизистонда Россияга боғлиқ янги «Номад» телеканали очилади

Қирғизистонда «Номад» номли янги телеканал ишга тушмоқда. «Радио Озаттик» ёзишича, у Кремль томонидан молияланган RT канали ва молдавиялик бизнесмен Илан Шорга тегишли тузилмалар билан боғлиқ.

Жаҳон

20.11.2025, 14:19

Болани тез-тез шамоллашдан қандай ҳимоялаш мумкин?

Охирги пайтларда юртимизда ноодатий, даволаш қийин бўлган шамоллаш тури пайдо бўлди. Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида болалар бир-бирига юқтириб олаётган бу грипга ҳар доимги дори-дармонлар деярли таъсир қилаётгани йўқ. Бундай шароитда болаларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш, улар саломатлигига тўғри ёндашиш жуда муҳим. Қуйидаги тавсияларимиз бу борада жуда катта фойда келтириши аниқ.

Ўзбекистон

20.11.2025, 11:24

Президент йиғилишда икки туман ҳокимини ишдан олишга буюрди

Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилишда Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди. Таъкидланишича, Деновда камбағал оилалар реестрига кирган 1200 та оиланинг даромади бир йилдан бери ўзгармаган. Чироқчи туманига жорий йил тадбиркорликни ривожлантириш учун 309 млрд сўм кредит ресурси ажратилган. Бироқ ҳокимлик аҳолига имкониятига яраша тайёр лойиҳалар таклиф қилиш ўрнига, одамларни ёппасига кредит олишга мажбурлаган.  

Сиёсат

20.11.2025, 09:05

Ўзбекистонлик мигрантлар 10 ойда 15,8 миллиард доллар пул жўнатгани маълум қилинди

Хусусан, хорижда ишлаётган ўзбекстанликларнинг сони 2016 йилдан буён камайган бўлса-да, улар томонидан юборилган пул маблағлари сезиларли даражада ошиб, 2025 йилнинг ўн ойи якуни бўйича 15,8 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич 2016 йилдаги 3,8 миллиард доллардан қарийб тўрт баробар юқори.

Ўзбекистон

19.11.2025, 19:27

Зоҳран Мамдани: рэпердан Нью-Йорк мэригача

2025 йил Нью-Йорк сиёсий тарихида ўчмас из қолдирди. Шаҳар ўппа-ўртага келиб, ўзига хос рекордлар билан йўлбошчи алмаштирди: 34 ёшли Зоҳран Мамдани бу лавозимга сайланиб, бирданига бир нечта тарихий маррани забт этди.

Жаҳон

19.11.2025, 18:38

Тергов ҳибсхоналарида айрим тартиб-қоидалар қайта кўриб чиқилади

Хусусан, тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга татбиқ этилаётган айрим тартиб-қоидаларни қайта кўриб чиқиш, уларнинг кундалик эҳтиёжларини яхшироқ таъминлаш ва инсонпарварлик стандартларини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

19.11.2025, 17:41

Синоптиклар Россияда рекорд даражадаги қаттиқ қиш кузатилишини прогноз қилмоқда

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бу йилги қиш сўнгги 250 йил ичидаги энг совуқ мавсум бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Марказий ва Волгабўйи ҳудудларида ҳаво ҳарорати –35°C гача пасайиши, қор ёғиши 400 миллиметргача, шамол эса сониясига 22 метр тезликда этиши кутилмоқда.

Жаҳон

19.11.2025, 16:26

Ангренда зўравонликка учраган 15 ёшли қизнинг аҳволи ҳақида хабар берилди

2025 йил июл ойида Ангренда тўрт нафар йигит томонидан вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик содир этилган эди. Қиз махсус мактабда таълим олган ва бувиси билан яшаган. Онаси унинг ҳаётида иштирок этмаган, отаси эса бўлмаган. Таъкидланишича, қиз 2024 йил август–октябр ойларида бир неча бор зўравонликка дуч келган. Гумонланувчилардан бири вояга етмаган ўсмир бўлган. 

Ўзбекистон

19.11.2025, 13:27

«Ал-Фашир қассоби» деб аталган шахс — Абу Лулу ким?

2025 йил октябр ойида, 18 ойлик қамалдан сўнг, Шимолий Дарфурда жойлашган Ал-Фашир шаҳри «Тезкор ҳаракат кучлари» деб номланган ҳарбийлаштирилган гуруҳ томонидан эгалланди. Улар шаҳарга киришлари билан зўравонлик авж олди. Интернетда тарқалган видеоларда ушбу гуруҳ жангчилари қуролсиз тинч аҳолини шафқатсизлик билан қатл этаётгани акс этган.

Жаҳон

19.11.2025, 11:52

Энди Россия ўз қўшинларида жанг қилган чет элликларни топширмайди

Россия қонунчилигига киритилаётган ўзгаришларга кўра, эндиликда рус қўшинларида шартнома асосида хизмат қилган ёки қилаётган, шунингдек, Россия қўшинлари таркибида жанг ҳаракатларида қатнашган чет элликлар экстрадиция қилинмайди. 

Жаҳон

19.11.2025, 11:40