Ўзбекистонда янги хавфли вирус тарқалдими?
Ижтимоий тармоқларда COVID-19 вирусидан ҳам хавфли бўлган метапневмовирус инфекцияси пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси расмий муносабат билдирди.
Ўзбекистон
06.01.2025, 11:18
Улашиш:

Oʻzbekistonda yangi xavfli virus tarqaldimi?
Қайд этилишича, метапневмовирус инфекцияси биринчи марта 2001 йилда аниқланган. Ушбу касаллик ҳаво-томчи йўли билан, камдан-кам ҳолатларда эса ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали юқади. Вирус асосан куз-қиш мавсумида юзага чиқади.
Метапневмовирус инфекцияси, одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма каби белгилар билан ўткир респираторли инфекциялар шаклида намоён бўлади. Баъзи ҳолларда бронхиолит ҳамда пневмонияни келтириб чиқаради. Метапневмовирус инфекцияси билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади.
Бугунги кунда мазкур вирус бутун дунёда кенг тарқалмоқда. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда, айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ҳамда грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу билан бирга метапневмовирус инфекцияси мамлакатда ҳам қайд этилганини маълум қилди.
Ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг 36,9 фоизида грипп вируси, 30,2 фоизида риновирус, 28,6 фоизида респиратор-синситиал вирус, 1,2 фоизида метапневмовирус ҳамда 3,1 фоизида бошқа вируслар аниқланган.
Ушбу вирусдан ҳимояланиш учун гигиена қоидаларига риоя қилиш, одамлар гавжум жойларга, айниқса ёш болаларни олиб юришни чеклаш лозим. Бундан ташқари, касаллик белгилари пайдо бўлган оила аъзоларини алоҳида сақлаб, шифокор кўрсатмасига асосан даволатиш керак.
Ўзбекистон
06.01.2025, 11:18
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон Ҳиндистондан ҳайвонлар ва чорвачилик маҳсулотлари импортини вақтинча чеклади
Ўзбекистон
06.02.2026, 11:30

Тошкентда хавфли вирус тарқалдими?
Ўзбекистон
27.11.2024, 10:12
машҳур янгиликлар

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15
сўнгги янгиликлар

Мюнхен Олимпиадаси: спорт тарихидаги қора кун
Спорт
05.03.2026, 14:47

Минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқдан эвакуация қилинди
Ўзбекистон
05.03.2026, 12:56

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?
Иқтисодиёт
05.03.2026, 11:01

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?
Жаҳон
05.03.2026, 09:23

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда
Иқтисодиёт
04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Ўзбекистон
04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда
Жаҳон
04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади
Таълим
04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин
Таълим
04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони
Ўзбекистон
04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди
Жаҳон
03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади
Жаҳон
03.03.2026, 17:39
машҳур янгиликлар

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15
