Поезд устида селфи тушмоқчи бўлган мактаб ўқувчисини ток урди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Фарғона вилоятида поезд вагони устига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган йигитни юқори кучланишдаги электр токи уриб юборди. Бу ҳақда "Millar" дастурида маълум қилинди.

Улашиш:

Poyezd ustida selfi tushmoqchi boʻlgan maktab oʻquvchisini tok urdi

Poyezd ustida selfi tushmoqchi boʻlgan maktab oʻquvchisini tok urdi

Қайд этилишича, мазкур ҳолат вилоятнинг Боғдод туманида содир бўлган. 2011 йилда туғилган 7-синф ўқувчиси тумандаги темирйўл вокзалига ўзбошимчалик билан кириб, станцияда турган поезд вагонларига чиққан. Кейин ўзини селфи қилган. Бунинг оқибатида болани кучли электр токи урган. 

Мазкур воқеани Фарғона вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Музаффар Салимов ҳам тасдиқлаган.

"Навбатчилик қисми 61-сонли ўрта таълим мактабида ўқийдиган 7-синф ўқувчини тўк ургани ҳақида хабар келиб тушди. Ўрганишлар давомида ўқувчи вокзалнинг белгиланмаган жойидан ўтиб, темир йўл устида турган вагонга чиққани, сўнг телефонида ўзини селфи қилаётганда электр токи ургани аниқланди", дейди масъул.

Ток уриши оқибатида оғир тан жароҳати олган 7-синф ўқувчиси зудлик билан туман шифохонасига олиб борилган.

"Бемор касалхонага жуда оғир аҳволда олиб келинди. Дастлаб уни тиббий муолажа қилдик, кейин уни реанимация бўлимига олиб чиқдик. Боланинг танаси, юзи, бўйни, кўкраги, қорини, икки қўли, оёқ ва сон соҳаларининг 50 фоизи ток уриши ортидан куйган эди", дейди шифокор.

Бундан ташқари, у беморга иккинчи-учинчи даражали "а" куйиш, бош мия ёпиқ шикасти ҳамда мия чайқалиши ташхиси қўйилганлигини ҳам қўшимча қилиб, ҳозир унинг аҳволи яхшиланиб бораётганини ҳам айтган.

Ўзбекистон

06.11.2024, 16:32

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Фарғонада фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди

Мактабга боришда Тошкент–Фарғона магистрал йўлида пиёдалар учун йўлак йўқлиги ва болалар учун хавфсиз йўл талаби кўтарилди.

Ўзбекистон

18.02.2026, 10:29

«Судда жабрланувчи эмас, айбдорга ўхшайман» — ИИБ ходими калтаклаган мактаб директори Саида Мирзиёевага видеомурожаат йўллади

Фарғона вилояти Фурқат туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан таҳқирланган ва калтакланган мактаб директори Гулираъно Қосимова 7 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида залдан чиқариб юборилди. У суд жараёнининг холис ва адолатли ўтмаётганидан норози эканини билдириб, президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевадан ёрдам сўради.

Ўзбекистон

11.11.2025, 10:24

Фарғонада тинчлик форумининг илк йиғилиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 15–16 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида “Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик” мавзусида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши ўтказилади.

Ўзбекистон

14.10.2025, 09:02

Fargʻonada IIB xodimlari maktab direktorini kaltaklab, yolgʻon guvohlik berishga majburladi

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади

Фарғона вилояти Фурқат туманида ИИБ ходимлари мактаб директори, 34 ёшли аёлни туман солиқ инспекцияси бошлиғига қарши кўрсатма беришга мажбурлаш мақсадида ечинтириб, калтаклашди. Жабрланувчи ушбу ишларни қилган ходимлар ҳали ҳам озодликда юрганини таъкидлади. 

Ўзбекистон

06.10.2025, 12:59

Фарғонада 2,2 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

“Ўзэнергоинспекция” томонидан ўтказилаётган навбатдаги назорат тадбирлари давомида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида йирик ноқонуний ҳолат аниқланди.

Ўзбекистон

30.09.2025, 11:04

Афғонистонда олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ҳамда психотроп моддалар контрабандаси ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон

18.09.2025, 13:19

сўнгги янгиликлар

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Эрон томонидан Исроилдаги қурилиш объектига берилган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи - 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлди. 

Жаҳон

12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Москвадаги “Crocus City Hall” концерт залида содир этилган теракт бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят иши судда етти ой давомида кўриб чиқилди. 

Жаҳон

12.03.2026, 10:56

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46