Прокурор Мубашшир Аҳмадга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради
Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга оид суд жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон
19.09.2025, 08:10
Улашиш:

Суднинг навбатдаги мажлиси, кеча, 18 сентябрь куни давом эттирилди. Судя Бобур Раҳимов раислигида ўтган суд мажлисининг музокара босқичида давлат айбловчиси битта модда бўйича жарима, иккита модда бўйича қамоқ жазоси берилишини сўраб, Мубашшир Аҳмадга узил-кесил 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилишини сўради.
Ўз навбатида адвокатлар гуруҳи Алишер Турсуновга қўйилган икки модда — «Жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларни тарқатиш» ҳамда «Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш» айбловларини бекор қилишни сўради.
Шу билан бирга, материалларни Дин ишлари бўйича қўмита рухсатисиз тарқатишга оид айблов қисман тан олинди. Ҳимоячилар бу ҳаракат ижтимоий хавфлиликдан маҳрум бўлганини қайд этиб, уни ЖК 70-моддаси асосида бекор қилиш ва мусодара қилинган техника ҳамда ашёларни қайтаришни сўради.
Адвокатлар судда қўйилган 3 модда бўйича айбловчилар ва экспертлар билан келишмовчиликлари ҳамда эътирозларини билдирди. Шунингдек, ҳукм чиқаришда Мубашшир Аҳмаднинг саломатлиги, жамиятдаги ўрни, ёшлар таълимига қўшган ҳиссаси ва оилада ягона боқувчи экани инобатга олиниши сўралди. Мубашшир Аҳмад ҳимоячиларининг фикрига тўлиқ қўшилишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «г» банди ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)да айбланмоқда.
Навбатдаги суд мажлиси 22 сентябр, соат 14.00 га белгиланди.
Ўзбекистон
19.09.2025, 08:10
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

«Мубашшир Аҳмад жазони ўтай олмайди» — адвокат саломатлик ҳолати оғирлигини билдирди
Ўзбекистон
07.01.2026, 09:25

Мубашшир Аҳмаднинг адвокати суд ҳукмидан розими? Видеорепортаж
Ўзбекистон
08.10.2025, 22:14

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56

Мубашшир Аҳмад иши бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон
16.09.2025, 11:01

Мубашшир Аҳмад суд иши биринчиси ўтди, кейингиси кузга қолдирилди
Ўзбекистон
19.08.2025, 18:40

Диний уламо Мубашшир Аҳмад иши судга оширилди
Ўзбекистон
25.07.2025, 16:32
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
