Якуний тинчлик учун Арманистон конституциясини ўзгартириши керак — Боку
Озарбайжон расмийсининг айтишича, Боку ва Ереван ўртасида якуний тинчлик битими имзоланмаётганига 2 сабаб бор: Арманистон Конституциясидаги Тоғли Қорабоғга оид бандлар ва “Трамп йўлаги”.
Сиёсат
16.07.2026, 14:45
Улашиш:

Озарбайжон ва Арманистон амалда тинчлик шароитида яшаётганига қарамай, якуний тинчлик битимини имзолаш учун Арманистон Конституциясига ўзгартириш киритилиши керак.
Бу ҳақда Reuters агентлигига берган интервьюсида Озарбайжон президенти ёрдамчиси Ҳикмат Ҳажиев маълум қилди.
Жанубий Кавказдаги қўшни давлатлар 1980 йилларнинг охиридан буён Тоғли Қорабоғ можароси сабаб бир неча бор уруш олиб борган. 2025 йил август ойида эса АҚШ воситачилигида дастлабки тинчлик келишувига эришилди.
Боку учун расмий битим имзоланишидаги асосий тўсиқ — Арманистон конституциясининг муқаддимасидир. Унда Арманистон ҳамда Озарбайжон таркибидаги автоном Тоғли Қорабоғнинг қайта бирлашишига даъват этувчи Совет даврига оид бошқа бир ҳужжатга ҳавола келтирилган.
Тоғли Қорабоғ қарийб 30 йил давомида амалда мустақил бўлиб, этник арманлар маъмурияти томонидан бошқарилди.
2023 йилда Озарбайжон қисқа муддатли ҳарбий амалиёт орқали ҳудудни қайта назоратига олди. Натижада ҳудуднинг қарийб 100 минг аҳолиси Арманистонга кўчиб кетди.
Шуша шаҳрида ўтган форум доирасида Reuters агентлигига интервью берган Озарбайжон президенти ёрдамчиси ва Президент администрацияси ташқи сиёсат бўлими раҳбари Ҳикмат Ҳажиев икки давлат ўртасидаги тинчлик бўйича ютуқларни ижобий баҳолади.
“Биз чинакам тинчлик шароитида яшамоқдамиз. Озарбайжон ва Арманистон учун тинчлик шунчаки қоғоздаги ҳужжат ёки декларация эмас, балки ҳақиқий воқеликдир”, — деди у ва бунга мисол сифатида Озарбайжондан Арманистонга нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми ошганини келтирди.
Шунга қарамай, Ҳажиев Боку Арманистон Конституциясига оид позициясини ўзгартирмаганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, мазкур масала ҳал этилгач, якуний тинчлик шартномасини имзолашга тўсиқ қолмайди.
Трамп йўлаги
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян конституцияни ўзгартириш учун референдум ўтказиш ниятида эканини ва янги таҳрирдаги бош қомус лойиҳаси жорий йил охиригача эълон қилинишини маълум қилди.
Бироқ унинг “Фуқаролик шартномаси” партияси референдум эълон қилиш учун парламентда зарур бўлган конституциявий кўпчилик овозга эга эмас. Иккинчидан, асосан россияпараст гуруҳлардан иборат мухолифат унга қўшиладими ёки йўқми, бу ҳам номаълум.
Аммо Ҳажиевнинг айтишича, фақат Конституция лойиҳасининг эълон қилиниши тинчлик битимини имзолаш учун етарли эмас.
Ҳажиев Озарбайжон Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланадиган минтақавий транспорт йўлаги қурилиши шу йил кузда бошланиши мумкинлиги ҳақида АҚШдан “жиддий ва ижобий сигналлар” олганини таъкидлади.
“Трампнинг халқаро тинчлик ва фаровонлик йўлаги” (ТRIPP) деб номланган 43 км узунликдаги коридор Арманистон ҳудудидан ўтиб, Озарбайжонга ўзининг Нахичеван эксклави ва яқин иттифоқчиси Туркия билан тўғридан-тўғри боғланиш имконини беради.
Вашингтон Украина уруши сабабли энергия ва савдо оқимларини Россиядан бошқа йўналишларга буришга ҳаракат қилаётган бир пайтда, бу йўналиш Осиё ва Европа ўртасидаги алоқани яхшилайди.
“Бизнинг позициямиз шуки, TRIPP лойиҳаси имкон қадар тезроқ амалга оширилиши керак”, – деди Ҳожиев.
Унинг таъкидлашича, Озарбайжоннинг жануби-ғарбидаги Зангилон туманигача бўлган инфратузилма 2026 йил охиригача деярли якунланади. Шундан сўнг уни Арманистон ва Туркияда режалаштирилаётган инфратузилмага улаш мумкин бўлади.
Сиёсат
16.07.2026, 14:45
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда
Жаҳон
22.08.2026, 13:44

Россия Кавказдан кетяптими?
Сиёсат
21.08.2026, 10:48

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди
Сиёсат
15.08.2026, 14:41

Озарбайжон Исроилнинг арманлар геноцидини тан олганидан норози
Жаҳон
29.06.2026, 15:58

Озарбайжонда мактаб формасига норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди
Жаҳон
13.10.2026, 11:48

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
