Озарбайжон Исроилнинг арманлар геноцидини тан олганидан норози
Озарбайжон ва Исроил мудофаа ҳамда хавфсизлик соҳасида иттифоқчи ҳисобланса-да, Боку Тел-Авивнинг Туркияга қарши позитсиясини қоралади.
Жаҳон
29.06.2026, 15:58
Улашиш:

Озарбайжон 29 июнь куни Исроилнинг Биринчи жаҳон уруши давридаги арманлар қирғинини геноцид деб тан олиш ҳақидаги қарорини қоралади. Исроилнинг бу қадами Туркияга нисбатан танбеҳ сифатида баҳоланмоқда.
Озарбайжон ва Исроил иттифоқчи бўлса-да, Бокунинг энг яқин ташқи ҳамкори Туркия ҳисобланади. Кавказ давлати Исроилнинг мазкур ҳаракати икки томонлама муносабатларга путур етказиши мумкинлигига ишора қилди.
Исроилнинг бу эътирофи “жиддий хавотир” уйғотмоқда, дейилади Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Арман геноциди
Арманистон узоқ вақтдан бери 1915–1917 йилларда – Усмонли империяси даврида содир этилган оммавий қотилликлар геноцидга тенг эканлиги ва бунда 1,5 миллион киши ҳалок бўлганини халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишига ҳаракат қилиб келади.
Туркия геноцид айбловини қатъий рад этиб, Биринчи жаҳон уруши оқибатида арманлар ҳам, турклар ҳам ўлганини таъкидлайди. Туркия ҳисобича, ҳалок бўлганлар сонини юз минглар атрофида.
АҚШ, Франция ва Германия каби йигирмадан ортиқ давлат бу қотилликларни геноцид сифатида тан олади.
“Бундай ҳаракатлар ярашувга ёки ўзаро ҳамжиҳатликка хизмат қилмайди”, — дейилади Озарбайжоннинг Исроил қарорига муносабатида.
Озарбайжон ва Исроил мудофаа ҳамда хавфсизлик соҳасида кенг миқёсли ҳамкорликка эга.
Туркия ва Исроил
Исроилнинг олдинма-кетин келган ҳукуматлари арман геноцидини расман тан олишдан чекиниб келган. Чунки бир вақтлар Исроилнинг минтақадаги энг яқин стратегик ҳамкорларидан бири Туркия эди.
Аммо Ғазода уруш бошланганидан бери Туркия мунтазам равишда Исроилни Фаластин ҳудудида геноцид содир этишда айблаб келмоқда, Исроил эса айбловни инкор этади.
Қорабоғ можаросининг юмшаши
Озарбайжон ва Арманистон ўттиз йил давомида арман айирмачилари томонидан бошқарилган Озарбайжон эксклави – Қорабоғ мақоми юзасидан ўнлаб йиллар давомида можаро ичида бўлган.
Эндиликда икки қўшни кескинликни юмшатиш ва кенг қамровли тинчлик битимини якунлаш сари қадамлар ташламоқда.
Жаҳон
29.06.2026, 15:58
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда
Жаҳон
22.08.2026, 13:44

Россия Кавказдан кетяптими?
Сиёсат
21.08.2026, 10:48

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди
Сиёсат
15.08.2026, 14:41

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи
Жаҳон
22.08.2026, 10:11

Якуний тинчлик учун Арманистон конституциясини ўзгартириши керак — Боку
Сиёсат
16.07.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
сўнгги янгиликлар

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи
Сиёсат
19.11.2026, 09:42

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?
Сиёсат
18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?
Жаҳон
18.11.2026, 10:39

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди
Ўзбекистон
18.11.2026, 10:10

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
