updated: 22.03.2026, 19:27

Абитуриентларнинг сал кам ярми тестдан йиқилди

Жорий йилда Ўзбекистондаги ОТМларга кириш учун имтиҳон топширган абитуриентларнинг 46,9 фоизи (345 минг нафари) 56,7 балл ҳам тўплай олмади. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди. 

Abituriyentlarning sal kam yarmi testdan yiqildi

Abituriyentlarning sal kam yarmi testdan yiqildi

Очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда 737 минг 351 нафар абитуриент тестга кирган. Бу ўтган йилгига қараганда 151 мингга кам дегани. Тестга кирган абитуриентларнинг 345 минг 869 нафари 56,7 баллни ҳам йиға олмади. 

Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнуддек Худойбердиевнинг таҳлилига кўра, бу натижани ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда нисбатан яхши. 

"Умуман олганда, йилдан йилга яхши томонга ўзгариш бор. Ўтган йили 49,4% фоиз, аниқроғи 439 минг абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди, жорий йилда бу кўрсаткич 2.5% га яхшиланди. 2024 йилда энг ёмон кўрсаткич Сирдарё вилоятида (51,8%), нисбатан яхшироқ натижа эса доимгидек Тошкент шаҳрида (35,9%) қайд этилган", 

дейди у. 

Ўтган йили 8 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олган. Жорий йилда бундай ҳудудларнинг сони 4 тага тушган. Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилояти ўз натижасини яхшилаб, 50 фоиздан пастки чизиққа ўта олган. 

Қуйидаги ҳудудлар эса ўтган йилга қараганда натижасини энг кўп яхшиланган 5 та ҳудудга кирди: 

Тошкент шаҳри — 4,9 фоизга; 
Тошкент вилояти — 4,9 фоизга; 
Жиззах вилояти — 3.7 фоизга; 
Бухоро вилояти — 3,5 фоизга; 
Сирдарё вилояти — 3,1 фоизга ошган. 

"56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30 фоизи дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30 фоиз билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30 фоиз билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки",

 дея ўз фикрини хулосалаган блогер.

Таълим

27.07.2024, 14:16

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

OTM oʻqishga kirish uchun qabul boshlandi

ОТМ ўқишга кириш учун қабул бошланди

2025–2026 ўқув йили учун  олий таълим муассасалари ва профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар қилди.

Таълим

05.06.2025, 14:45

ОТМга киролмаганлар эртадан апелляция аризаларини бериши мумкин

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Таълим

14.08.2025, 14:44

Davlat oliygohlari uchun kvotalar tasdiqlandi

Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

2025/2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари қабул параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Таълим

26.07.2025, 10:16

Toshkent va Fargʻona shaharlarida OTMga noqonuniy oʻqishga kiritish holatlari aniqlandi

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ОТМга ноқонуний ўқишга киритиш ҳолатлари аниқланди

Ўқишга киритиб қўйиш учун 4000 ва 3800 АҚШ доллари олган шахслар қўлга олинди.Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказдилар.

Ўзбекистон

12.07.2025, 11:57

Ўзбекистонда хусусий ОТМ очиш учун қўшимча шартлар белгиланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, олий таълим муассаси очмоқчи бўлган талабгор дастлабки устав фондини 2 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда шакллантириши зарур.

Ўзбекистон

03.07.2025, 11:45

OTMlarda kontrakt toʻlovini toʻlash muddati uzaytirildi

ОТМларда контракт тўловини тўлаш муддати узайтирилди

2024-2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун шартнома тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон

29.10.2024, 09:58

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37