updated: 17.04.2026, 17:35

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин

Иқлим ўзгариши шунчаки экологик масала эмас, балки жиддий иқтисодий хавфдир. Унинг натижасидаги йўқотишлар Марказий Осиёда аллақачон бошланган.

Улашиш:

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин

Прогнозларга кўра, 2080 йилга бориб иқлим ўзгариши Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатади ва потенциал йўқотишлар ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 20 фоизидан 130 фоизигача бўлган диапазонни ташкил этиши мумкин. 

Энг оғир оқибатлар тоғли мамлакатларда кузатилиши тахмин қилинмоқда. Ушбу ҳисоб-китоблар CAREC технология форумида Халқаро сув ресурсларини бошқариш институтининг катта илмий ходими Искандар Абдуллаев томонидан тақдим этилди.

Абдуллаевнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши энди шунчаки экологик муаммо бўлиб қолмай, балки сезиларли иқтисодий омилга айланмоқда. Қурғоқчилик, сув тошқинлари, аномал иссиқ ва музликларнинг эриши асосий хавфлар сирасига киради.

Прогноз қилинаётган иқтисодий таъсир минтақа мамлакатлари доирасида фарқланади. Жумладан, Тожикистон ЯИМнинг 80 фоизидан 130 фоизигача, Қирғизистон 70 фоизидан 120 фоизигача, Қозоғистон 40 фоизидан 80 фоизигача, Ўзбекистон 30 фоизидан 45 фоизигача ва Туркманистон 20 фоизидан 60 фоизигача зарар кўриши мумкин.

Тожикистон ва Қирғизистон – иқлим ўзгариши сув ресурсларига бевосита таъсир кўрсатгани сабабли заифроқ саналади. Музликларнинг эриши дарёлар оқимини камайтириб, энергетика ва сув таъминоти учун муаммолар келтириб чиқармоқда.

Қурғоқчилик ва жазирама иссиқ аллақачон қишлоқ хўжалигига босим ўтказиб, ҳосилдорликнинг пасайишига ва яйловлар маҳсулдорлигининг камайишига сабаб бўляпти. Агар мослашув чоралари кўрилмаса, минтақанинг узоқ муддатли барқарорлиги хавф остида қолиши мумкин.

Мослашиш саъй-ҳаракатларига суғориш тизимларини модернизация қилиш, иқлим ўзгаришига чидамли агротехнологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш киради.

 

Кузатилаётган иқтисодий йўқотишлар

Central Asia's Push to Protect Glaciers | IAEA

Жаҳон банки маълумотларига кўра, табиий офатлар Марказий Осиё иқтисодиётига аллақачон жиддий зарар етказмоқда. 

Сув тошқинлари ва зилзила каби фавқулодда ҳодисалар оқибатида ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоизигача йўқотилади. Масалан, зилзилаларнинг ўзидан кўриладиган зарар миқдори 2 миллиард долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, минтақа мамлакатлари йирик офатлардан сўнг молиялаштиришда катта етишмовчиликка дуч келмоқда. Тожикистонда бу танқислик 1,5 миллиард долларгача етиши мумкин. 

Иқлим ўзгариши эса минтақа зиммасидаги иқтисодий юкни янада оғирлаштиради.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →