“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда

Бутун Ғарб мигрантларга эшигини ёпаётган бир пайтда Испания ярим миллион муҳожирга қонуний мақом бермоқчи.

Жаҳон

15.04.2026, 16:29

Улашиш:

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда

Испания ҳукумати тахминан 500 минг нафар ҳужжатсиз муҳожирга ҳуқуқий мақом олиш учун ариза топшириш имконини берувчи амнистия дастурини тасдиқлади.

Бош вазир Педро Санчес маъмурияти томонидан сешанба куни қабул қилинган ушбу чора 16 апрелдан бошлаб ариза топшириш жараёнига йўл очади.

Бу фармон, иммиграцияга қарши кайфиятлар кучайиб бораётган Европа ва дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатлари орасида Испанияни ажратиб туради.

Унга кўра, маълум шартларга жавоб берадиган шахслар бир йиллик яшаш ва ишлаш учун рухсатнома сўрашлари мумкин бўлади.

Миграция вазири Элма Саизнинг айтишича, мигрантлар пайшанба кунидан онлайн, 20 апрелдан бошлаб эса шахсан мурожаат қила оладилар. Аризаларни қабул қилиш 30 июнда якунланади.

Ариза топширувчилар Испанияга 1 январгача келган бўлишлари керак. Шунингдек, мамлакатда камида беш ой давомида яшаганини ҳамда судланмаганлигини исботлашлари лозим.

Бир йилдан сўнг ушбу вақтинчалик чора қўлланилган шахслар бошқа турдаги ишлаш ёки яшаш рухсатномаларига ариза топшириш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Испаниянинг кексайиб бораётган жамияти олдида турган муаммоларни бартараф этишда иммиграциядан фойдаланишга интилаётган Санчес бу қадамни “адолат ва зарурият ҳаракати” дея баҳолади.

Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, Испанияда эркин яшай олмаётган 500 000 одам бу ҳуқуқни қўлга киритиши мумкин. Таҳлилчилар эса бу рақам анча юқори бўлиши эҳтимолини айтишмоқда.

Сешанба куни иммиграция ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи касаба уюшмаси ҳукумат ушбу вазифага тайёр эмаслигини таъкидлаб, кўпроқ ресурслар ажратишни талаб қилди.

 

Тараққиётнинг секинлашиши

Санчес бу қадамни “зарурат” деб ҳисоблаб, “агар янги одамлар ишламаса ва ўз ҳиссасини қўшмаса... ривожланиш секинлашади”, дея огоҳлантирди.

“Айнан мигрантларнинг ишчанлиги туфайли Испания иқтисодиёти ҳозирда Европада энг тез ўсаётган иқтисодиётдир”, — дея таъкидлади Санчес.

 

Spain's Sanchez visits West Africa aiming to stem migration surge | Reuters

Сўнгги йилларда Испания аҳолиси кескин ўсиб, қарийб 50 миллион кишига етди ва унинг 10 миллионга яқини, яъни ҳар беш кишидан бири мамлакат ташқарисида туғилган.

Уларнинг аксарияти қашшоқлик, зўравонлик ёки сиёсий беқарорликдан қочиб келган колумбияликлар, венесуэлаликлар ва марокашликлардир.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →